Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жек Грилиш: «Ҳар бир позиция учун иқтидорлар бор»

Англия миллий жамоаси ЖЧ-2022 биринчи «плей-офф» раундидан ўрин олган Сенегал термасига қарши ўйинда ҳужумкор футболнинг ажойиб намунасини кўрсатди.

Англия миллий жамоаси ЖЧ-2022 биринчи «плей-офф» раундидан ўрин олган Сенегал термасига қарши ўйинда ҳужумкор футболнинг ажойиб намунасини кўрсатди. Бунинг самараси - 3:0 ҳисобидаги ёрқин ғалаба! Ўша оқшомнинг ҳақиқий воқелиги эса ҳали олдинда эди. Хуллас, Гарет Саутгейт шогирдлари чорак финал масаласини ҳал қилиб, меҳмонхонага қайтишгач, уларни Souq Al-Wakra ходимлари терма жамоа формасида, рақс ва қўшиқ уйғунлигида кутиб олишди - ажойиб манзара. Англия термаси матбуот хизмати томонидан интернетга жойланган чиройли қарши олиш видеоси тезда кенг тарқалди. Шу тариқа Гарет Саутгейт бош мураббий лавозимига тайинланган 2018 йилдан буён «уч шерлар» лагеридаги фантастик кайфият илк марта яққол намоён бўлди. Ярим ҳимоячи Жек Грилиш эса чорак финал ўйинидан олдин ФИФА расмий сайтига интервью бериб, миллий жамоада чиндан ҳам, ҳавас уйғотадиган муҳит, бирдамлик шаклланганини алоҳида тилга олди. «Манчестер Сити» вакилининг баралла айтишича, унинг жамоаси Қатар майдонларида кўрсатган ўйини билан ҳам ҳурматга лойиқ.

- Аввало, жаҳон чемпионати-2022 тақдим этган таассуротлар билан ўртоқлашсангиз... 

- Тўғриси, барчаси зўр. Жаҳон футбол форумида қатнашиш ва йигитлар билан бирлашган ҳолда ватан шаънини ҳимоя қилиш - ўзгача завқли ҳолат. Умуман, ЖЧнинг ўзи бошқача байрам, унинг бир қисмига айланиш эса таърифланмас воқелик.

- Сенегал термасини доғда қолдириб, жамоа қўнимгоҳига қайтганинглардан кейин юзага келган манзара видеоси ижтимоий тармоқларда роса «айланди». Бундай қабулни кутганмидинглар?

- Биз тўхтаган меҳмонхона ходимларига гап йўқ, улар билан анча яқинлашиб қолдик. Бундай эътибор ҳар кимни тўл­қинлантириб юбориши тайин. Муассаса ишчилари бизни чинакамига қўллаб-қувватлашмоқда, имкониятга қараб, улар билан гаплашишга ҳаракат қиляпмиз. Биласизми, меҳмонхонанинг ҳар бир ходими ўзини жамоамизга яқин олмоқдаки, бундай муносабат эвазига ғалабангни бўлишишни хоҳлаб қоласан беихтиёр. Умуман, атрофингдагилар билан яхши чиқишиб кетишинг жуда муҳим. Яна бир томони, бу каби меҳмонхоналар ҳар куни ҳам Англия терма жамоаси футболчилари, АПЛ юлдузларини қабул қилавермайди. Шу маънода айтсак, бизга хизмат кўрсатиш маҳаллий ишчилар учун катта аҳамият касб этаётгандир. Улар улашган «сюрприз»га келсак, барчаси чиройли чиқди, жуда ёқимли бўлди. Умид қиламизки, ходимларга муносиб жавоб бера оламиз. 

- ЖЧда гол уриш қандай экан?

- Таърифлашга тил ожиз. Қандай ҳолатга тушганим яққол сезилгандир... Ўйлайманки, ЖЧдаги дебютни гол билан безаганим оилам ва барча мухлисларим учун алоҳида воқелик бўлди. Энди олдимда турган асосий вазифа - кўпроқ гол уриш асносида жамоамга имкон қадар ёрдам беришга интилиш. Биласизми, қанча ёқимли бўлмасин, кечаги ўйинлар ўтмишда қолди ва навбатдагисини интиқлик билан кутяпман. 

- Голингизни қайта кўрдингизми?

- Бу мен урган энг чиройли гол эмас. Шунчаки, тўпга тегиндим, холос. Энг муҳими - керакли вақт керакли нуқтада пайдо бўлганим. Албатта, голни қайта-қайта кўрдим, ахир бу хотирамда абадий қоладиган лаҳза-ку. Менимча, бу гол ҳар сафар кўрганимда, мени хаёлан ортга қайтарадиган ва юзимга табассум улашадиган гўзал хотирадир.

- Сенегал термасига қарши ўйин анча қувноқ ўтди. Гарет Саутгейт ҳам тўлиқ қониқиш ҳосил қилгандир...

- Ҳа, албатта. Ўйлайманки, бу ўйинда кучимизга ишонч нуқтаи назаридан олдинга катта қадам ташладик. Аслида майдонда оғир кураш боришини билардик, амалда ҳам шундай бўлди. Асосийси, йигитларнинг уйғун ҳаракатлари ажойиб чиқди, шунга мувофиқ, ўйин боришини тўлиқ назорат остида ушладик. Ёқимли томони, ўйинларда шунчаки, ғалаба қозонмаяпмиз, балки барчасини назоратга оляпмиз. Менимча, ҳамон юксалиш йўлидамиз. Ҳа, ЖЧда жуда кўп гол урдик, ҳаттоки, иштирокчилар орасида энг кўпини. Қолаверса, кетма-кет 3та ўйинни «қуруқ» якунладик. Демак, ҳозирги жамоамиз ишончга тўла, ҳамжиҳатлик ҳам жойида.

- Ўйиндан кейин Жуд Беллингем атрофида кучли шов-шув кўтарилди. Унинг ЖЧдаги иштироки ҳақида нима дейсиз?

- Ростдан ҳам, Жуд энг зўри бўлди. Ўзи ундан бошқача ўйин кутмагандик. Ахир Беллингем мавсумни Дортмундда шундай ёрқин бошлади, ҳатто ЧЛда ҳам нималарга қодирлигини кўрсатди. Қатарда фаолликни янада оширишига ишонган эдик. Мана, у ҳозир шунчаки, ёнмоқда! Англияда йигитчадан бош­қа ҳеч нарса кутишмаганди. Жуд энди 19 ёшни қарши олганини ўйласак, ақлдан озиш ҳеч гап эмас. Барчамиз ўтмишда не-не зўр футболчиларни кўрганмиз, лекин мантиқан қараганда, 19 ёшда бу қадар кучли таассурот уйғотганлари жуда кам. Қаранг, Жуд худди 25-30 ёшли футболчидек дадил ўйнамоқда. Қолаверса, бир неча йилдан буён энг юқори даражада! Хуллас, унда етук футболчи бўлиш учун зарур ҳаммаси бор: ҳимояда ишлаш фазилати, тўпни олиб қўйиш лаёқати, тезлик, дриблинг... Асосийси, Жуд голлар уриш ва ассистентлик қилишни ҳам қойиллатмоқда.

- Юртдан узоқда яшаш...

- Бунда қийин томони йўқ. Мана, Қатарда катта орзулар оғушида ишлаяпмиз. Тўғриси, болалик йиллари ЖЧда мамлакат номидан ўйнашни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Энди турнирнинг ҳар бир дақиқасидан баҳра олишни истайман. Биласизми, кечқурун меҳмонхонага қайтганингизда ҳам, чарчоқ эмас, кўтаринкиликни ҳис қиласиз. Чунки жаҳон чемпионатида ўз мамлакатингиз байроғи учун ўйнаяпсиз. Хуллас, барчасидан чинакамига нафас олиш ва имкон қадар завқланишни хоҳлайман.

- Ҳозирги жамоангиз учун чегара борми?

- Йўқ, ҳар бир ўйинни борича қабул қиламиз. Ўйлайманки, кўпчилик бу жамоа нақадар салоҳиятли эканлигини тушуниб етди. Мана, Жуд ҳақида гапирдик, таркибимизда Фил, Букайо ва Гарри Кейн каби ижрочилар ҳам бор. Тўғриси, ҳар бир позициямиз шундай иқтидорларга тўла. Менимча, ҳозирги жамоамиз ҳар қанақасига ҳурматга лойиқ. Айтганимдек, бизда 3та «қуруқ» ўйин ва маҳсулдорлик бор. Менимча, футболда бундан ортиғи бўлмайди...

P.S.: Жек Грилиш Франция термасига қарши кечган чорак финал ўйинида майдонга тушмади ва инглизлар 1:2 ҳисобида ютқазиб, ЖЧ билан хайрлашишди. 

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 16.12.2022 09:00. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2024. АПЛ. 11-тур.
22:30
Брайтон
2-1
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. АПЛ. 12-тур.
22:30
Манчестер Сити
-:-
Тоттенхэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.