Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2022 йилнинг энг сермаҳсул футболчилари. Месси Мбаппенинг яқинига ҳам келмаган

2023 йил кириб келганидан сўнг, 2022 йилдаги турли воқеаларни эслашга вақт топилади. Бугун биз ўтган йилнинг энг сермаҳсул футболчиларини ажратиб кўрсатамиз. Мақолага футболчиларнинг расмий ўйинлардаги натижалари киритилган.

Килиан Мбаппе, “ПСЖ” ва Франция

Статистика: 54 учрашув, 72 очко (53 гол + 19 голли узатма).

24 ёшли футболчи йилни ажойиб ўтказди. Самарали ҳаракатлари билан бирга бешинчи марта Франция чемпиони, ҳаттоки ЖЧ-2022 тўпурари (саккизта гол) бўлди ва Франция термаси билан жаҳон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритди. 2022/2023 йилги мавсумда "ПСЖ" форварди барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Роберт Левандовски, “Бавария”, “Барселона” ва Польша

Статистика: 50 учрашув, 56 очко (42 гол + 14 голли узатма).

Польяк жорий мавсумда 10-марта Германия чемпионига айланди. "Барселона"га ўтганидан кейин Левандовски 19 та ўйинда 18 та гол урди. ЖЧ-2022да ҳужумчи иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Роберт Левандовски "Олтин бутса-2022" совриндори ҳисобланади.

Кристофер Нкунку, “РБ Лейпциг” ва Франция

Статистика: 56 учрашув, 56 очко (37 гол + 19 голли узатма).

Кристофер Нкунку ЖЧ-2022ни турнир бошланишидан тўғри тизза бўғими йиртилгани сабабли ўтказиб юборди. Қизиқ, у Жаҳон чемпионатида қанча гол урар эди, лекин бу йил у Франция терма жамоаси сафида Миллатлар лигасида олтита ўйинда атиги иккита голли узатмани амалга оширди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Германия кубоги финалида гол урди ва ғалаба қозонди "РБ Лейпциг" "Фрайбург"ни пеналтилар сериясида мағлуб этди. Кристофер Нкунку жорий мавсумда барча турнирларда 23 ўйинда 17 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Меҳди Тареми, “Порту” ва Эрон терма жамоаси

Статистика: 50 та учрашув, 56 очко (35 та гол + 21 та голли узатма).

Бу йил Меҳди Тареми Португалия чемпионига айланди. Ҳужумчи ўтган мавсумда кучли ўйнади ва жорий Чемпионлар Лигасида бешта ўйинда "гол+пас"да 5+2 гол натижага эришди. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эронлик футболчи Англия термаси билан дубл, Уэьлс термаси билан голли узатмани амалга оширди. Тареми жорий мавсумда 22 ўйинда 15 гол ва 8 голга ассистентлик қилган.

Лионель Месси, “ПСЖ” ва Аргентина

Статистика: 47 учрашув, 54 очко (25 гол + 29 голли узатма).

Аргентина терма жамоаси сардори жаҳон чемпиони бўлди, “Финалиссима”, мамлакат чемпионлиги ва Франция Суперкубогини қўлга киритди. Лионель Месси ЖЧ-2022да 7+3 кўрсаткичини қайд этди ва бу мавсумда у “ПСЖ” сафида кўпроқ гол ура бошлади. Унинг ҳисобида 19 та ўйинда 12 та гол ва 14 та голли узатма бор.

Харри Кейн, “Тоттенхэм” ва Англия

Статистика: 59 ўйин, 48 очко (33 гол + 15 голли узатма).

Англия терма жамоаси сардори ЖЧ-2022да иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Турнирда урилган голлар эвазига Харри Кейн терма жамоадаги голлари сони бўйича Уейн Рунига етиб олди (53). Ҳужумчи жорий мавсумда “Тоттенхэм” сафида АПЛда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди.

Неймар, “ПСЖ” ва Бразилия

Статистика: 38 ўйин, 48 очко (28 гол + 20 голли узатма).

Бразилиялик футболчи ЖЧ-2022да иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 2022 йилда Неймар чемпионлик ва Франция Суперкубогини қўлга киритди ва 2022/2023 йилги мавсумни ажойиб бошлади. У барча мусобақаларда 20 та ўйинда 15+12 натижа қайд этди. Тўпиғидан олган жароҳати туфайли ҳужумчи жаҳон чемпионатида Швейцария ва Камерун билан ўйинларни ўтказиб юборди.

Коди Гакпо, “ПСВ” ва Нидерландия терма жамоаси

Статистика: 51 ўйин, 48 очко (26 гол + 22 голли узатма).

23 ёшли вингер 2022 йилги жаҳон чемпионатининг кашфиёти ҳисобланади. Коди Гакпо Сенегал, Эквадор ва Қатар дарвозасига гол урди, аммо чорак финалда тўхтади. Жорий мавсумда футболчи маҳаллий чемпионатда супер ўйин кўрсатди: у 14 учрашувда 9 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди. 2022 йилда Коди Нидерландияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Эрлинг Холанд, “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Сити” ва Норвегия

Статистика: 39 учрашув, 47 очко (40 гол + 7 голли узатма).

Норвегиялик футболчи "Манчестер Сити"да рекордларни янгилаш билан банд бўлиб, АПЛнинг 14 ўйинида 18 та гол ва 3 та голга ассистентлик қилган ва Чемпионлар лигасининг 4 та ўйинида 5 та гол урган. Эрлинг Холанд 2022 йилда тўртта хет-трик қайд этди, шундан учтаси Премьер-лигада. Норвегия терма жамоаси учун ҳужумчи Миллатлар лигасининг олти учрашувида олтита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Кевин Де Брюйне, “Манчестер Сити” ва Бельгия

Статистика: 52 та учрашув, 46 очко (18 та гол + 28 та голли узатма).

Ярим ҳимоячи ЖЧ-2022да ўзини кўрсата олмади. Де Брюйне 2022/2023 йилги мавсумни 20 ўйинда 3 та гол ва 15 та голли узатма билан бошлаган. Бу йил бельгиялик футболчи Англия чемпиони бўлди ва France Football талқини бўйича "Олтин тўп" учун рўйхатда учинчи ўринни эгаллади. Терма жамоа учун Кевин Миллатлар лигасининг бешта учрашувида иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 05.01.2023 13:53. Ўқилди: 5420 марта. Фикрлар: 37 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

22.02.2026. АПЛ. 27-тур.
01:00
Манчестер Сити
2-1
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

28.02.2026. АПЛ. 28-тур.
22:30
Лидс
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

    • Исм ва фамилия
    • Амплуаси
    • Дарвозабонлар 1 Жанлуижи Доннарумма Дарвозабон 13 Маркус Беттинелли Дарвозабон 18 Штефан Ортега Дарвозабон 31 Жеймс Траффорд Дарвозабон Ҳимоячилар 3 Рубен Диаш Ҳимоячи 5 Жон Стоунз Ҳимоячи 6 Натан Аке Ҳимоячи 45 Абдуқодир Ҳусанов Ҳимоячи 24 Йошко Гвардиол Ҳимоячи 33 Райан Аит-Нури Ҳимоячи 82 Рико Льюис Ҳимоячи Ярим ҳимоячилар 4 Кэлвин Филлипс Ярим ҳимоячи 8 Матео Ковачич Ярим ҳимоячи 14 Тиджани Рейндерс Ярим ҳимоячи 16 Родри Ярим ҳимоячи 17 Кевин Де Брюйне Ярим ҳимоячи 20 Бернарду Силва Ярим ҳимоячи 21 Нико Гонсалес Ярим ҳимоячи 27 Матеус Нунес Ярим ҳимоячи 75 Нико О’Рейлли Ярим ҳимоячи Ҳужумчилар 7 Омар Мармуш Ҳужумчи 9 Эрлинг Холанд Ҳужумчи 10 Райан Шерки Ҳужумчи 11 Жереми Доку Ҳужумчи 26 Савиньо Ҳужумчи 47 Фил Фоден Ҳужумчи 52 Оскар Бобб Ҳужумчи
    • https://stadion.uz/
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.