Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Манчестер Сити” АПЛдан четлатилиши мумкин. Клубга айбловлар рўйхати тақдим этилди!

Англия Премьер-лигаси 2009 ва 2018 йиллар оралиғида "Манчестер Сити"нинг кўплаб қоидабузарликлари ва клуб юқори лигадаги ўрнини йўқотиши мумкинлиги ҳақида баёнот тарқатди. Айбловлар мисли кўрилмаган ва ҳозир Сити учун вазият жуда жиддий кўринади.

Ўзи нима бўляпти?

Премер-лига тўрт йил давомида "Манчестер Сити"нинг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқди ва бу ҳақдаги тафсилотларни оммага эълон қилди. Премьер-лига клубни 9 мавсум давомида 100 дан ортиқ молиявий қоидабузарликда айблади. Тергов 2009-йилдан ("Сити" араблар мулкига ўтганидан бир йил ўтиб) 2018 йил охиригача бўлган даврни қамраб олади. Қизиғи шундаки, клуб тергов давом этаётганидан хабардор эди, чунки Премьер-лига баёнотида унинг ҳамкорлик қилмаслиги ҳақида сўз боради.

Айбловларнинг асосий қисми клуб даромадлари, жумладан, ҳомийлик, шунингдек, операцион харажатларга тегишли. Бош мураббийнинг – 2009/2010 йилги мавсумдан 2012/2013 йилгача, “Сити”ни Роберто Манчини бошқарган пайтгача маоши ва 2010/2011-2015 йилги мавсумдаги бонус ўйинчиларга тўловлар бўйича маълумотларни тақдим этишда ҳам қоидабузарликлар мавжуд. Бундан ташқари, Премьер-лига клуб молиявий фейр-плей қоидаларини бузганини ва бу бир неча бор - 2013/2014 йилги мавсумдан 2017/2018 йилларгача бўлганини даъво қилмоқда.

Энди нима бўлади?

Премьер-лиганинг таъкидлашича, у аниқлаган қоидабузарликлар мустақил ҳайъатга юборилган ва лига қоидаларига мувофиқ махфий тингловда кўриб чиқилади. Расмийлар "Сити"га қарши баёнот ёки иш бўйича изоҳ беришдан бош тортдилар.

Шу билан бирга, клуб Премьер-лига баёнот бериши ҳақида хабардор қилинмаган, аммо Манчестерда улар баъзи журналистларга бўлажак воқеа ҳақида олдиндан айтиб беришганига аминлар. Расмий сайтдаги хабарга кўра, "Сити" нима бўлаётганидан қўрқмайди.

Клуб вазият бўйича ўз баёнотини эълон қилди:

“Клуб позициямизни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд бўлган жуда кўп далилларни холисона текшириш учун ушбу масалани мустақил ҳайъат томонидан кўриб чиқилишини мамнуният билан қабул қилади. Шунинг учун бу масала бир марта ва бутунлай ёпилади, деб умид қиламиз”.

"Сити" учун қандай жазо қўлланиши мумкин?

"Манчестер Сити" ҳар доим молиявий жалкашликларни инкор этиб келган: клуб жамоатчиликни Der Spiegel нашри ёки Football Leaks нашри бўлган терговнинг барча тафсилотлари ишончсиз эканлигига ишонтирди. Ҳаттоки, “Сити” УEФА томонидан молиявий фейр-плейни бузганликда айбланганда ҳам, клуб тўғридан-тўғри CАS'га мурожаат қилди ва ўзининг айбсизлигини исботлай олди ва охир-оқибат "Сити"га қўйилган айбловлар бекор қилинди. Клубда Премьер-лигада қўйилган айбловнинг ҳар бир сатрини инобатга олган ҳолда, охиригача ва ҳозиргача курашадиган кучли адвокатлар жамоаси мавжуд. Ва бу сафар улар яна катта ҳажмдаги ишларни бажаришлари керак: ҳозир айтиб ўтилган нарсаларнинг аксарияти аввалги терговларда айтиб ўтилган.

Агар мустақил комиссия клубни айбдор деб ҳисобласа, жазолар қатори жаримадан тортиб, Премьер-лигадан бутунлай четлатишгача бўлиши мумкин. Олдинда бизни узоқ ва ҳаяжонли тергов кутмоқда, унинг якуний натижаси “Сити” ва унинг эгалари обрўсига хавф туғдиради. УEФА билан бўлгани каби, бу ерда ҳам муваффақият қозониши даргумон. Премьер-лига бу терговни жуда узоқ вақт давомида олиб борди ва етарлича далиллар тўплаган бўлиши мумкин.

Демак, бу йил "Сити" учун "қизғин" бўлиши мумкин.

Киритилди: 06.02.2023 23:59. Ўқилди: 6410 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
06:00
Манчестер Сити
3-4
Ал-Ҳилол

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.