Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ яқин. Гуруҳдан осон чиқиши кутилаётган жамоалар

Бир неча кундан кейин Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи бошланади. Қуйида гигантлар орасидан қайси бири Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига аниқ йўл олиши ҳақида тахмин қиламиз.

«Бавария» ва «Манчестер Юнайтед»

«А» гуруҳига иккита йирик гигант – «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед» кирди. Бизни классик тўқнашув кутмоқда. «Қизил иблислар» мавсумни бироз ноаниқ темпда бошлади ва умуман ўн йил давомида қайта қуриш мақомида бўлиб келди, мухлислар фақат камтарона муваффақиятлар, ёрқин келажакка умид ва хотиралар билан яшади.

«Манчестер Юнайтед» қуръа пайтида «Бавария» билан тўртликдан жой олганида, учинчи рақамдан кимлар бу гуруҳга тушиши жуда қизиқ бўлди. Албатта, кўпчилик «Милан»нинг учинчи бўлишини хоҳларди - бу классик гуруҳга айланарди. Бироқ умидлар тезда пучга чиқди – «Милан» ўрнига «Галатасарой» ва «Копенгаген» «Бавария» ва «Манчестер Юнайтед»га рақиб бўлди.

«Бавария» «А» гуруҳидан муаммосиз чиқиши керак, ҳаттоки ҳозирда Томас Тухель жамоаси жуда кучли кўринмаслигини ҳисобга олсак ҳам. «Манчестер Юнайтед» ҳам катта эҳтимол билан плей-оффга чиқади. «Галатасарой» ва «Копенгаген» ҳозирги ҳолатида «қизил иблислар»нинг асабларини чил-чил қилишлари мумкин, аммо бу жамоалардан бири гуруҳни кучли иккиликда якунланишига ишониш қийин, чунки класс етарли эмас.

«Реал»

«Реал Мадрид» - Чемпионлар лигасининг ҳақиқий қироли. 2005 йилдан 2010 йилгача мадридликлар кетма-кет олти мавсум Европанинг энг кучли клуб турнирининг 1/8 финалидан нарига ўта олмаган. Бироқ кейинги 13 мавсумнинг 11 тасида мадридликлар камида ярим финалга қадар етиб борганини унутмаслик керак, бешта ҳолатда эса улар «шалпангқулоқ кубок»ни қўлга киритган. Умуман олганда, «Реал» еврокубокларни 14 марта қўлга киритди - бу турнирдаги ғалабалар бўйича иккинчи ўринда турган «Милан»дан икки баробар кўп дегани.

УЕФАнинг асосий турниридаги гуруҳ босқич формати 1991/1992 йилги мавсумда пайдо бўлган - бу эса Европа чемпионлар кубоги деб аталган охирги йил эди. 90 йилларда «Реал» Чемпионлар Лигасининг бир қанча мавсумларини ўтказиб юборди. Бироқ «Реал Мадрид» Чемпионлар Лигаси гуруҳидан чиқа олмаган дамларни эслаш деярли имконсиз.

«Реал Мадрид» бу мавсумда биринчи марта гуруҳдан чиқа олмайди, деб айтишга асос йўқ. Карло Анчелотти шогирдлари янги мавсумни яхши бошлади ва Чемпионлар лигасида ўз савиясини кўрсатишга ҳозирлик кўрмоқда. «Қаймоқранглилар» «Наполи», «Брага» ва Берлиннинг «Унион»лари билан тўртликда жиддий муаммоларга дуч келишлари даргумон.

«Манчестер Сити»

«Манчестер Сити» узоқ вақтдан бери Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши кутилган эди, раҳбарият жамоага сармоя киритган маблағни ҳисобга олсак, бу ажабланарли эмас. Ўтган мавсумда «шаҳарликлар» ниҳоят ўзлари хоҳлаган нарсага эришдилар. Европанинг энг нуфузли турнири финалида Пеп Гвардиола шогирдлари Родрининг голи эвазига «Интер»ни қийинчилик билан мағлуб этишди. Шундай кунлардан бирида «Манчестер Сити» совринни ҳимоя қилишни бошлайди.

«Манчестер Сити» кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга қодирми ёки йўқми, ҳозирча айтиш қийин. Аммо Хосеп Гвардиола шогирдлари плей-оффга хотиржам йўл олиши керак. «Шаҳарликлар»нинг квартетдаги рақиблари «РБ Лейпциг», «Cрвена Звезда» ва «Янг Бойз» бўлади. «Манчестер Сити» бу гуруҳда муддатидан олдин ҳам биринчи ўринни эгаллайди деган фикр бор.

«Барселона»

Хави бошчилигида «Барселона» бироз олдинга силжиб бўлди. Ўтган мавсумда каталонияликлар сўнгги тўрт йил ичида илк бор Испания чемпионига айланишди. Чемпионлар лигасига келсак, 2022/2023 йилги мавсумда «кўк-анорранглилар» «Бавария» ва «Интер»га имкониятни бой бериб, гуруҳдан чиқмади. Бир йил аввал ҳам жамоа Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида ўз иштирокини якунлаган эди – ўшанда каталонияликлар «Бавария» ва «Бенфика»дан орқада қолиб кетган.

Икки йиллик танаффусдан сўнг «Барселона» Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига қайтиши керак. Биринчидан, айтганимиздек, Хави жамоаси яхшиланди. Иккинчидан, каталонияликлар нисбатан оддий гуруҳга тушиб қолишди. «Барселона»нинг рақиблари кучли «Порту», муаммоли «Шахтёр» ва мусобақада дебют қилган «Антверпен» бўлади. Агар «кўк-анорранглилар» бу квартетдан чиқмаса, бу ҳақиқий муваффақиятсизлик деганидир.

Киритилди: 17.09.2023 12:48. Ўқилди: 5147 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
06:00
Манчестер Сити
3-4
Ал-Ҳилол

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.