Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шогирд устозини ютар маҳали – ҳозир бўлмаса қачон?

Бугун «Арсенал» ва «Ман Сити» ўртасидаги супер тўқнашув бизни кутиб турибди. Қуйида ўйиндан олдинги айрим ҳолатларга тўхталамиз.

Артетанинг матбуот анжумани

«Жамоанинг 16 йил ичида биринчи марта энг яхши старти ҳақида нима дейишим мумкин? Биз бу лигада доим шунга интилганмиз, ҳар бир учрашувда биринчи ўринда бўлишимиз керак, кўплаб ўйинларда ғалаба қозона олдик. Агар ғалаба қозона олмасангиз, ютқазманг. Чемпионлар лигаси баҳсларини ҳам ҳисобга олсак, ҳар 3 кунда энг яхши ҳолатда бўлишингиз керак. Орқага қарай олмаймиз, шуни аниқ биламизки, биз 100 дақиқа давомида ўз ўйинимизнинг энг юқори поғонасида бўлишимиз керак. Шунда якшанба куни бизда «Сити»ни мағлуб этиш имконияти бўлади.

Бу ўйин мавсумнинг ҳал қилувчи ўйиними? Йўқ, бу катта энергия ва ишончни оширади, аммо бундан муҳим баҳслар ҳали олдинда.

Англия Суперкубогида уларни мағлуб этганмиз. Ушбу баҳсдан кўп нарса олишимиз мумкин. Бу биз учун жуда муҳим. «Ман Сити»га қарши ўйинда чемпионликни қўлга киритиш ҳар доим қимматлидир ва буни амалга оширганмиз. Бу бизга ишонч ва уларни мағлуб эта олишимизга қўшимча куч беради.

Кай Хаверцнинг танқиди ҳақида нима деб ўйлайман? Билмайман, мен бу ерда ҳукм қилиш учун турганим йўқ, лекин сизга шуни айта оламанки, ҳар куни унинг юқори харизмасига гувоҳ бўламан, энди у ўзини ҳар томонлама исботлаши керак. Кай бу борада турли йўллар билан ҳаракат қилиши мумкин, аммо энди у имкон қадар кўпроқ гол уриш учун интилиши зарур. Унга берилган вақт ва муддат жуда кам қолди», – деди Артета. 

Артета, шунингдек, Сака ва Томас Парти бугунги ўйинда иштирок этишларини тасдиқлади. Мартинелли машғулот ўтказди, аммо ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани 

«Стоунс машғулотларда қатнашди, лекин у «Арсенал»га қарши ўйнамайди.

Ўйлайманки, бу ўйинда биз пастроқ босим остида ўйнаймиз. Жавоб ўйинида «Арсенал» «Этиҳад»га келганида ҳаммаси бошқача бўлади - жадвалдаги ўринга қараб, бу кўп нарсани аниқлаб беради. Чоршанба куни биз ақл бовар қилмас кучни ишлатдик, гуруҳда иккита меҳмондаги ўйинимиз қолди ва энди «Арсенал»га қарши баҳс ҳам бу тақвимга тиқилиб қолди. Улар ўтган мавсумда АПЛ бош соврини учун энг катта даъвогар эдилар, гўёки узоқ муддатлик гегемонлик ҳаммасини ҳал қилса...

«Арсенал» қайтди, улар энди доимий пойгада иштирок этишади. Ёшлигимда «Барселона»ни бошқара бошлаганимда, «тўпчилар» Сэр Алекс Фергюсоннинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси билан кучли рақобат қиларди. Ўшандан сўнг кўп йиллар давомида улар чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди, аммо энди яна қайтишди.

Артета жамоаси бизнинг чемпионлик учун рақобатчимиз бўладими? Албатта, «Ливерпуль» билан бирга. Рақибларни таҳлил қилиш учун дастлабки 10 та ўйинни кўриб чиқиш керак. Биз бу 10 та ўйинни ҳали ўтказмадик, шунинг учун кутишга тўғри келади, аммо катта клублар ҳар доим жиддий рақиб бўлишади», – деди Гвардиола.

«Арсенал»нинг тахминий таркиби

Кучли таркиб, тўғрими? Гвардиола қўл остидаги «шаҳарликлар» чуқур «автобус» қурмаслигини инобатга олсак, бундай таркиб шов-шув кўтариши, балки 3 очко келтириши ҳам мумкин. Шунингдек, Рэмсдейл ўрнига Райяни кўриш мақбулроқ. Ҳа, «Ланс»га қарши ўйинда нохуш хато бўлди, лекин бу унчалик муҳим эмас. Қолаверса, Давид жамоанинг сифатларини янгича кўринишда очиб беради. Рэмсдейлга ҳурмат билан айтсак, у ҳозир асосий дарвозабондан кўра кубок дарвозабони бўлиб қолгандек.

«Шаҳарликлар»да кадрлар муаммоси бор. «Канонирлар» 8 йил ичида биринчи марта бу клубни мағлуб этишлари мумкин.

- Де Брюйне (2024 йилгача сафга қайтмайди)

- Стоунс (тўлиқ тикланмаган)

- Родри (дисквалификация)

Кўп йиллар давомида биринчи марта «Арсенал» «Сити»га қараганда яхшироқ кадрлар ҳолатига эга ва «канонирлар» ўз уйида ўйнашини ҳисобга олсак, ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятга эга. Албатта, «шаҳарликлар»ни четга чиқариб ташламоқчи эмасмиз, лекин бу якшанба куни уларга қарши ўйнаш, масалан, август ойида Англия Суперкубоги ўйинидагидек қийин бўлмайди.

«Шаҳарликлар»нинг асосий қуроли - Пеп Гвардиола. Бу мураббий ҳамма нарсага қодир, шунинг учун унинг жамоасига қарши ўйнаш қийин, аммо бунинг иложи йўқ дегани эмас.

Артета Англия Премьер-лигасида ҳеч қачон «Манчестер Сити»ни мағлуб эта олмаган. Микель учун бу мавсумда уч очко олиш ва «енгилмас» бўлиб қолиш икки баробар мотивация бўлади. Айниқса, ҳозир бўлмаса, қачон?

Киритилди: 08.10.2023 12:09. Ўқилди: 2192 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
06:00
Манчестер Сити
3-4
Ал-Ҳилол

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.