Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улкан жуссага яраша танлов

Норвегиялик «махлуқ» - Эрлинг Холанднинг гол уришга ҳирсли эканлиги ҳаммага маълум.

Фаолиятининг илк даврида «РБ Зальцбург» ва «Боруссия» Д. клублари рақиблари дарвозабонлари додини берган ҳужумчи энди «Манчестер Сити»да ҳам севимли иши билан машғул. Эрлинг майдонда «йиртқич»дек ўйнаш баробарида унинг четида ҳаёт завқини суришни ҳам ўрнига қўяди. Дейлик, санъат ва айниқса, модалар дунёсига асло бефарқ эмас. Голеадор яна қимматбаҳо автомобилларга ҳам мойил. Ахир «Манчестер Сити» унга бир ҳафталик иши учун 375 минг фунт стерлинг тўлайди. Шундай экан, Эрлинг бемалол энг сара «тойчоқ»ларга миллионлаб фунт сарфлаш асносида катта коллекция яратса бўлади. Алоҳида айтиш керак, норвегиялик футболчи габарити улкан машиналарни кўпроқ қадрлайди - ўз жуссасига яраша танлов.

Rollce Royce Cullinan

Британия компанияси маҳсулоти Холанд томонидан харид қилинган энг қимматбаҳо автомобиль бўлиб турибди. Эрлинг қиймати 300 минг фунтга тенг Rollce Royce Cullinan машинасидан асосан кундалик эҳтиёжларида фойдаланади. Жумладан, машғулотлар ва ўйинларга шу «тойчоқ»да қатнайди. Cullinan ўта қулай - салони кенг, равон юради, яна важоҳатли кўринади. Қисқаси, ҳаммаси Холанднинг ўзига хос. Оппоқ тусли автомобиль кечаси ҳам, кундузи ҳам кўзни қамаштиради худди Эрлингнинг узун сочлари каби.

Audi RS 6 Avant

Эрлинг Холанд - Аudi маркаси «жинни». У ушбу автомобилдан анчадан буён фойдаланмоқда. Дейлик, Германиядаги фаолияти давомида асосан RS 6 моделида сайрга чиқарди. Қизил рангли Audi RS 6 Avant бозорда 120 минг фунт туради. Тўғри, ҳужумчи Англияга кўчиб ўтганидан буён Audi брендининг Carbon Black версиясидан фойдаланяпти. Ушбу улов дизайн ва салонидаги қулайликлар билан алоҳида ажралиб туради.

Range Rover Sport

120 минг фунтли яна бир «тойчоқ». Ўзи ҳеч бир юлдузнинг автоколлекцияси RangeRover брендисиз тўлиқ бўлмайди. Ушбу машина анча йирик ва ўз эгасига қўшимча салобат таъминлайди. Sport талқинининг ўзига хос томони шуки, у рақамли LED чироқлари билан жиҳозланган. Шунингдек, Meridian эшитиш тизими бор. Асосийси, суперкар ўриндиқлари ҳақиқий массаж вазифасини ҳам ўтайди. Умуман, тўлиқ электр токи билан ишлашга мослашган машина ичида бемалол ухлаб олиш ҳам мумкин.

Mercedes-AMG GLE Coupe

Холанд «Боруссия» Д. сафида ўйнаган вақт айни шу уловда ҳам кўп кўриниш берарди. Дейлик, маълум муддат GLE Coupe машғулотларга қатнашда футболчига беминнат хизмат қилган. Холанд баъзан собиқ клубдоши Жованни Рейна билан бирга қоп-қора «Мерс»да «учгани» ҳақида ҳам гап-сўзлар йўқ эмас. Машина теридан ишланган ўриндиқларга эга, салонида энг юқори шароитлар яратилган. Шиналаридан эса овоз чиқмайди, ҳисоб. Хуллас, 90 минг фунтли «тойчоқ» сокин сайр ихлосмандларига айни муддао.

Эрлинг Холанд яна қимматбаҳо қўл соатларига ошуфта. Норвегиялик айниқса, Rolex бренди олдида ўзини харажатдан тўхтатолмайди. Катта маоши эса бунга имкон ҳам беради:

Rolex Starbucks - 15 минг фунт

Rolex Hulk - 22,5 минг фунт

Rolex Smurf - 37,8 минг фунт

Rolex Root Beer - 38,6 минг фунт

Rolex Daytona Green Dial - 77,2 минг фунт

Rolex Daytona Ice Blue - 110,9 минг фунт

Patek Philippe Nautilus - 112,5 минг фунт

Rolex Daytona Eye of the Tiger - 241,2 минг фунт

Audemars Piguet Royal - 241,2 минг фунт

Audemars Piguet Jumbo - 281,4 минг фунт

Айтганча, «Реал» футболчиларига BMV автомобиллари

«Реал» футболчилари клуб ҳомийси - BMW компаниясидан қимматбаҳо автомобиллар олишди. Мадрид жамоаси ва Германия автоконцерни ўтган йили ҳамкорлик шартномасини расмийлаштирган эди. Маълумот учун, «Қироллик клуби» бунга қадар Audi билан ҳамкорлик қилганди.

- BMW «Реал» аъзоларига танлов учун i4, i7 iX ва XM моделлари тақдим этди. 

Орельен Тчуамени нисбатан арзон модель - i4 eDrive35 автомобили (57,3 минг)ни танлади. 

Эдер Милитао, Фран Гарсия, Эдуардо Камавинга, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор ва бош мураббий Карло Анчелотти баҳоси деярли 80 минг еврога тенг BMW i4 M50 модели соҳибига айланишди. 

Тибо Куртуа, Кепа Аррисабалага, Жуд Беллингем, Дани Себальос, Арда Гюлер, Хоселу ва Родриго энг қимматбаҳоси - BMW XM модели (180 минг евро)ни олишди.

Киритилди: 30.10.2023 23:55. Ўқилди: 2251 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
06:00
Манчестер Сити
3-4
Ал-Ҳилол

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.