Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Сити»да янги мегаталант – «Капитан Америка»!

«Манчестер Сити» 4 йилдан кейин асосий таркибда майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўладиган америкалик ўсмир учун 1 млн. доллар сарфлади.

Ҳа, Каван Салливанни том маънода олдиндан «бронь» қилишга тўғри келди: 14 ёшли болакай «Филадельфия Юнион»да манфаатли контрактга эга, «Реал»нинг нишонида, профессионал даражадаги самарали узатмалар муаллифи.

Де Брюйне ва немислар билан боғланган. Ким ўзи у?

Салливан - ҳужум чизиғида муайян позицияга эга бўлмаган чапақай футболчи. Ҳозирча у «Юнион» академияси тарбияланувчиси, бўй (160 см.) борасида мақтана олмайди. Лекин узатмалари, тўп назорати ва энг асосийси, майдонни ҳис этиши аъло даражада. Ана шу хислатлари эвазига у профессионал савияда ёрқин дебютини нишонлади: рақибининг хатосидан унумли фойдаланиб, олис масофада турган жамоадошини самарали узатма билан таъминлади. Ёш бўлишига қарамасдан, Каван яккакурашларда ҳам дадил ҳаракат қилади, ассистларининг аксариятини тўпни рақибидан тортиб олиш эвазига амалга оширади.

«Филадельфия Юнион» клубининг бош мураббийи Жим Кёртиннинг мулоҳазалари қуйидагича: «Ҳозирча уни танимайдиган мухлисларга шуни айтмоқчиман: Салливан шу қадар иқтидорлики, тез орада кўп нарсаларга эришиб, дунёни забт этади».

2022 йилда «шаҳарликлар»нинг бўлажак аъзоси Дортмунднинг «Боруссия»си таркибида Кевин Де Брюйне турнирида иштирок этиб, Германияда қолишга жуда яқин турганди. Бироқ АҚШдаги қулай шароит охир,оқибат устун келганди. «Арилар»дан ташқари, «Реал», «ПСЖ» ва «Бавария» ҳам Салливанга қизиқиш билдиришди. «Бургутлар» билан ҳамкорлик ёш иқтидорнинг бутун ҳаётига чўзилиши мумкин - Каваннинг онаси Хайке немислар авлодига мансуб. Агар Буюк Британия Европа Иттифоқи аъзолигидан воз кечмаганида, у 16 ёшдаёқ «шаҳарликлар» тизимига ўтиши мумкин бўларди. Энди унинг балоғат ёшига тўлишини кутишга тўғри келади.

Келажакда Салливан Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имкониятини танлаши ҳам мумкин. АҚШ футболи тарихида катта қийинчиликлар билан тарбияланган маҳаллий футболчи спортдаги фуқаролигини ўзгартирган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Жузеппе Росси. Ўз вақтида «МЮ» ва «Вильярреал»­да тўп сурган ҳужумчи АҚШда туғилиб, ул­ғайган. Лекин халқаро турнирлардаги иштирокини Италиянинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларида ўтказган. Салливан борасида эса хавотирга ўрин йўқ: «Адидас»нинг энг навқирон мижози АҚШнинг U-15 терма жамоасига 9та ўйинда 5та гол ҳадя этди, Пенсильванияда бахтиёр ҳаёт кечирмоқда. Августь ойида у КОНКАКАФ чемпионатида ғолиб бўлди ва «Олтин тўп» соҳибига айланди.

Олға силжишига оила ёрдам беради, мутасаддилар ҳайратда

Салливанлар - шунчаки икки миллат қоришмаси эмас, ажойиб футболчилар оиласи. Каваннинг отаси Брендан Австралия чемпионатида ишлаган, онаси маҳаллий университет жамоасида сардор сифатида тўп сурган. Бобоси Ларри 16 йиллик умрини мураббийликка бағишлаган ва энг қизиғи, «Филадельфия»нинг амалдаги бош мураббийи Кёртинни тарбиялаган.

Каваннинг акалари ҳам футболчилар. Тўнғич акаси - Куинн Салливан ҳозир МЛСда жонажон клуби шарафини ҳимоя қилмоқда, 20 ёшли хавбек жорий мавсумдаги 11та учрашувда 5та самарали узатмани расмийлаштирди, АҚШ ёшлар терма жамоасида 7та гол урди. Куинн Каванни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни хуш кўради.

16 ёшли эгизаклар - Ронан ва Деклан эса укалари каби футбол сирларини ўрганишмоқда. Ҳатто бир пайтлар «Лос-Анжелес Гэлакси»да тўп сурган Крис Олбрайт (қаҳрамонимизнинг тоғаси) ҳам оилавий сулолага қайтган, ҳозирда «Цинциннати»нинг бош директори лавозимида ишламоқда. Марлон Леблан, «Филадельфия Юнион» ўринбосарлар жамоасининг мураббийи: «Каван ўта ноёб иқтидор соҳиби. Шу пайтгача бирорта футболчининг у каби тез ривожланганини кўрмаганман, десам, муболаға бўлмайди. Атрофидаги мақтовлару шов,шувлар унга заррача таъсир кўрсата олмайди - шундай шароитда ақлдан озиб қолмаганига ҳайрон қоламан».

Олдиндан шартнома имзолаш - норма. Айниқса, Салливаннинг Европага барвақтроқ келишини инобатга олганда

Трансферни расмийлаштириш жараёнида «Сити» «Фила» билан бир қатор жиҳатларга ойдинлик киритиб олди. Жонатан Танненвальднинг хабарига кўра, америкалик ҳужумчи 18га чиққунга қадар МЛСдаги ишончни оқлаши мумкин. У ҳатто маҳаллий ўйинчи учун рекорд мақомидаги 200000 долларлик контрактга имзо чеккан. Лекин иккинчи томондан, Каван ўз мажбуриятини тўла адо этмаслиги ҳам мумкин.

Агар мегаиқтидор Америка лигаси савиясидан ўзиб кетса, «Сити» уни City Football Group клубларидан бирига ўтказиши мумкин. Британия матбуотининг хабарларига кўра, ёш иқтидор муваффақиятли фаолиятини давом эттирса, Бельгиянинг «Ломмел» клубига йўл олади. Ҳозирча, у АҚШда. Бунинг ўзига яраша ижобий жиҳатлари бор: «Капитан Америка» унвонида тўп сураётган Салливан белгиланган муддатдан 1,5 йил аввалроқ маош оладиган ўйинчига айланади, ёш бўлишига қарамасдан, мус­тақил равишда янги муҳитга мослашиш имкониятига эга бўлади. «Фила» эса янада юксакроқ нуфузга эришади.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 05.06.2024 05:02. Ўқилди: 5825 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Манчестер Сити
3-1
Вест Хэм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.