Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Филлипс – «Манчестер Сити» иттифоқи: ҳеч ким ютмаган трансфер...

Футболда баъзан не-не умидлар билан амалга оширилган трансфер клубга заррача манфаат келтирмайди.

Табиийки, самарасиз харидларда ўзига яраша сабаблари бўлади - жароҳатлар, спорт формасини йўқотиш, мураббийнинг алмашиши ва ҳоказо. Лекин айрим омадсиз трансферлар ҳам борки, уларни хас-пўшлаш учун арзирли сабаб топилмайди. Мисол тариқасида нидерландиялик Донни ван де Бекнинг «МЮ»га трансферини келтириш мумкин. Лекин у ёлғиз омадсиз эмас - Манчестернинг иккинчи ярмида ҳам ишлари мутлақо юришмаган футболчи бор. Гап ярим ҳимоячи Кэлвин Филлипс ҳақида кетмоқда...

***

Шиддаткорлиги билан яққол ажралиб турган Кэлвин Филлипс «Лидс»нинг асосий юлдузи ва ишонган тоғи эди. Жамоага аргентиналик Марсело Бьелсанинг ташрифига қадар «оқлар» мухлисларида чинакамига қувониш учун алоҳида жиҳатлар кўп эмасди. Уларга биргина Филлипс ҳамиша ўзгача завқ бағишларди. Мухлислар бунга жавобан стадионлар ва жамоат жойларида суюкли футболчиларига атаб, баралла қўшиқ куйлашга одатланишганди. Кэлвинни «Йоркшир Пирлоси» мақоми билан улуғлашгани унинг  нақадар обрў орттирганидан далолат. «Лидс» тизимида 2010 йили шуғуллана бошлаган хавбек мавсум-2014|2015-да асосий жамоага қўшилди ва Чемпионшипда тўп сура бошлади. 2016 йили эса қаҳрамонимиз асосий таркибнинг муқим аъзосига айланди. Филлипснинг катта футболдаги дебютидан 5та мавсум ўтиб, «оқлар» Марсело Бьелса раҳбарлигида ниҳоят, Чемпионшип ғолиби сифатида яна АПЛга кўтарилдилар. Бироқ элитада узоқроқ қолишнинг иложи топилмади - «Лидс» 2021|2022 йиллар мавсуми аутсайдерлар гуруҳидан 3 очко даражасида ўзган ҳолда 17-ўриндан жой олди. Ке­йинги мавсум эса қувноқ клуб элитадаги ўрнини сақлаб қололмади. Кэлвин эса қадрдон клуби билан «жон» сақлаб қолиш учун курашишни истамади. Чунончи, унга АПЛ грандларининг қизиқиши ниҳоятда ортиб кетганди. Даъвогарлар орасида эса Манчестернинг икки клуби ҳам бор эди...

*** 

Кэлвин Филлипснинг ўзи интервьюларидан бирида «МЮ» таклифини рад этганини яширмаганди. Манкунианлар «оқлар»га азалий рақиб эканликларини назарда тутсак, қаҳрамонимиз мантиқан тўғри қарорга келганди. Хуллас, Филипс якунда «шаҳарликлар» таркибидан жой олди. Эътиборли томони, «Сити» хавбек трансфери учун «Лидс»га нақ 49 млн. евро тўлади. Кэлвин эса «шаҳарликлар» сафидаги илк ўйин («Вест Хэм»га қарши)да атиги 1 дақиқа ҳаракатланди ва шунинг ўзи мутлақо бошқа савиядаги жамоага тушиб қолганини англашига кифоя қилди. Муҳими, ярим ҳимоячи фаолиятида илк марта ЧЛ турнири завқидан баҳраманд бўлди. Қўшимчасига, «шаҳарликлар» унинг дебю­тида «Севилья»ни йирик - 4:0 ҳисобида таслим этишди. Бироқ мавсум давомида истиқболи хавбекнинг янги жамоадаги ҳаракати бир маромда ривожлангани йўқ. Дейлик, у стартдаги 2та ўйинда қайд­номага ҳам киритилмади, 3-баҳсни эса захира ўриндиғида кузатди, кейин елкасидан жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Оқибатда оралиқ маррага «Вест Хэм»га қарши учрашувдаги 1 дақиқалик иштирок билан етиб келди.

*** 

Кэлвин ниҳоят, 2023 йилнинг январида сафга қайт­ди. Лекин ҳар 2-3та ўйинда 1 марта майдонга тушишдан нарига ўтмади, барибир. Фақат мавсум якунига яқинлашган ва «Арсенал» чемпионлик пойгасидан чиқиб кетган палладагина Гвардиола асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказган йигитга нисбатан кўпроқ амалиёт тақдим этди. Мавсум-2022|2023 якунида «шаҳарликлар» фантастик муваффақият - «требл»ни расмийлаштирган бўлсалар, Филлипс камтарин «Лидс»даги парвоздан кейин ўйин бобида кескин қулашга юз тутди. Ҳа, у бирданига тасаввурига ҳам сиғмаган ғалабалар порциясини кўрди, аммо нуфузли сов­ринларда улуши йўқлиги туфайли қониқиш ҳосил қилмади, тер тўкмай топилган обрў-эътибордан қувонишга виждони йўл қўймади.

*** 

Хосеп Гвардиола хавбекнинг инсоний фазилатларига бир неча марта юксак баҳо берган, лекин шу билан бирга ўйин савияси талаб даражасида эмаслигини ҳам таъкидлаганди. Испаниялик мутахассис асосан англиялик шогирдининг ортиқча вазн орттирганидан куюнди, яна бир қатор камчиликлари туфайли уни майдонга туширмай қўйди. Қолаверса, Родрининг юксак спорт формасини барқарор ушлаб тургани ҳам Кэлвин имкониятини пасайтирди, барибир. Айтишларича, Филлипснинг ўзи ҳеч қачон испаниялик амплуадошига ўриндош бўлишни ўйламаган, ҳатто рақобатда ундан устун келишга умид ҳам боғламаган экан. Бундан ташқари, «шаҳарликлар» ёзда 2 нафар ярим ҳимоячи билан шартнома тузишди - Матео Ковачич («Челси»дан 29 млн. еврога) ва Матеуш Нунеш («Вулверхэмптон»дан 62 млн. еврога). Шу тариқа Филлипснинг «Иттиҳод»даги истиқболи янада хиралашди. Гвардиола охир-оқибат, Филлипсни ўйин амалиёти билан таъминлай олмаслиги ва кетишига қарши эмаслигини очиқ-ойдин айтди. Бироқ шу билан муаммо ҳал бўлгани йўқ. Чунончи, тўлиқ трансфер у ёқда турсин, ҳатто ижара келишуви ҳам даъвогар клубларга оғирлик қиларди. Дейлик, орада «Ювентус» ярим ҳимоячини ижара келишуви бўйича ўйнатишни ўйлади, аммо Филлипснинг иш ҳақи катталигидан бу режасидан воз кечди. Шунингдек, Кэлвиннинг «Ньюкасл»да пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам йўққа чиқди. Футболчига қизиққан яна бир клуб - «Эвертон» сўнгги паллада катта харажат қилишни истамади, яна «Кристал Пэлас» варианти амалга ошмади. Филлипс якунда «Вест Хэм»­га ўтди, аммо «болғачилар» сафида атиги 8та ўйинда кўриниш берган футболчи бирор самара келтиргани йўқ. Хуллас, «Лидс» мухлислари томонидан «Йоркшир Пирлоси» сифатида улуғланган футболчининг «Манчестер Сити»га трансферидан икки томон бараварига ютқазди - клуб ҳам, футболчи ҳам. Ҳаттоки, Англия миллий жамоаси ҳам минусда, ахир Кэлвин реал номзодлар қаторидан тушиб қолди. Эҳтимол, янги мавсум иқтидори шубҳа остига олинмаган Кэлвин учун футбол нуқтаи назаридан қайта жонланиш даврига айланар...

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 26.07.2024 11:00. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.10.2024. АПЛ. 7-тур.
19:00
Манчестер Сити
3-2
Фулхэм

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. АПЛ. 8-тур.
18:00
Вулверхэмптон
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.