Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холанд: 90 йиллик рекордга зарба!

Эрлинг Холанд атиги 24 ёшида Норвегия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўп­урарга айланиб олди.

У 1934 йилдан буён «қимирламай» келган рекордни қулатди. Европа Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Словения термасига қарши баҳсда «дубл»га эришган «маҳлуқ» аввалига Норвегия термаси тарихидаги энг яхши голеадорга тенглашди, кейин ундан ўзиб кетди. Мамлакат бош жамоаси либосидаги атиги 36та ўйинда 34та гол - бу буюк тўпурарликдан кичик тасвир!

Эрлинг Холанд рекорд марраси сари юришда атиги 5 йилдан сал кўпроқ вақт сарфлади. Маълумот учун, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Норвегия термасидаги дебютини 2019 йилнинг сентябрь ойида нишонлаганди. Тўғри, у бу оралиқда мамлакат бош жамоаси билан бирор катта турнирга боргани йўқ, лекин ЕМЛ, ЖЧ|ЕЧ саралаши ва расмий ўртоқлик ўйинларида жуда самарали ҳаракатланди. Рақамларда айтсак, 34та гол учун майдонда жами 2905 дақиқа тўп сурди. Рекорд маррасига қадар Эрлинг терма жамоа сафида ўртача ҳисобда ҳар 85 дақиқада 1та гол ҳосил қилди. Қаранг, 1та ўйин вақтидан озроқ муддатда 1та гол. Фантастика. Таққослаш учун келтирсак, Россия миллий жамоасининг бош тўпурарлари - Артём Дзюба ва Александр Кержаков ҳисобида 30тадан гол бор. Улар бунинг учун тегишлича 55 ва 90та ўйин сарфлашган. Жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рейтинги етакчиси Криштиану Роналду эса Португалия миллий жамоаси рекордчиси Педру Паулета («ПСЖ» афсонаси 29 ёшида 47та голга эга эди)дан ўзиб кетиш йўлида нақ 110та ўйинда майдонга тушган. Лионель Месси  бўлса, Аргентина терма жамоаси либосидаги 112-ўйинида Габриэль Батистута рекорди (56та гол)ни янгилаган. Лео ўшанда 29 ёшда эди.

Яна бир ажабланарли томони, Норвегия терма жамоаси рекорди дейлик, Оле-Гуннар Сульшер ёки Жон Карьюга эмас, ҳатто Туре-Андре Флуга ҳам тегишли эмасди. Диққат қилинг, ўтган асрнинг 30-йилларида ўйнаган Йорген Юве бош тўпурар мақомида жуда узоқ юрди. Камтарин «Люн» клуби собиқ ҳужумчисининг Норвегия термасидаги якуний статистикаси: 45та ўйинда 33та гол. Лекин у 33та гол маррасини Эрлинг Холанд суръатидан ҳам тезроқ забт этган - айнан 5 йил ичидаги атиги 30та ўйинда. Юве ўша даврнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ва шунчаки, ўта истеъдодли инсон саналган. Ҳар ҳолда, у Базелда маҳаллий жамоа шарафини 1 йил ҳимоя қилиш асносида ҳуқуқшунослик бўйича ўқиган, фаолиятини эса 32 ёшида якунлаб, кейинчалик спорт журналистикаси билан шуғулланган. Йорген Юве Мюнхен Олимпиадасига терма жамоа сардори (бронза медали совриндори бўлган) ва журналист сифатида борган, иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва 1948 йили 2 ҳафтача «Мольде» клубини бошқарган. Мана, Юве рекорди 90 йил сақланиб турди, ҳатто Йоргеннинг ўзидан 41 йил кўп умр кўрди. Эрлинг Холанд эса атиги 5 йилда шундай «абадий» натижани йўққа чиқарди.

Изоҳ: Эрлинг Холанд ноябрь ойида Европа Миллатлар лигаси 5-6-турларидан ўрин олган 2та ўйинда яна 4та гол уриб, ўзига тегишли рекордни 4 марта янгилади. Хуллас, 24 ёшли футболчи буёғига ҳар бир голи билан Норвегия терма жамоаси рекордини янгилаб бораверади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 17.12.2024 23:40. Ўқилди: 1713 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

26.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Ювентус
2-5
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

01.07.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. Нимчорак финал.
06:00
Манчестер Сити
-:-
Ал-Ҳилол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.