Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг "умрбоқий" мураббийлар

Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.

Хусусан, футбол мураббийларининг фаолияти аввалгидан янада қисқароқ. Ҳар қандай жамоада 5 йилдан кўпроқ ишлаган мураббий бугунги кадрлар қўнимсизлиги даврида ўта нодир намуна бўлиб қолмоқда. Бироқ мавжуд умумий мойиллик орасида истиснолар ҳам топилади. Европада ўз клубларида катта стажга эга бўлган амалдаги «динозаврлар» рўйхатини тобора ошиб бориш тартибида жойлаштирдик.

Сергей СЕМАК - 6,5 йилдан бери  «Зенит»да

Шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган

«Уфа»дан «Зенит»га ўтган мутахассис жамоани мунтазам равишда РПЛ шоҳсупасига олиб чиқиш асносида ўзи клуб тарихидаги энг совриндор мураббий мақомини қўлга киритди. Бир қарашда Семакнинг Санкт-Петербург­даги позицияси мустаҳкамдек кўринсада, жамоа ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда фақат юксак чўққиларни кўзлашини унутмаслик лозим. 100 йиллик юбилейи арафасида чемпионлик унвонини вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.

Жан Пьеро Гасперини - 8,5 йилдан бери «Аталанта»да

Шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган

Нафақат Бергамо, балки бутун Италия футболининг афсонаси. Жан Пьеро раҳбарлигида «Аталанта» «А» Сериядаги ўртамиёна жамоа сирасидан кальчонинг байроқдори даражасига кўтарилди. ЕЧЛда иштирок этиш унинг одатий юмуши бўлиб қолди. Бергамоликларнинг муваффақиятларидан ташқари, Гасперини жуда кўп шогирдларини уларнинг терма жамоалари учун кашф этди, унинг бошқарувида энг нўноқ ўйинчи ҳам юксак савия соҳибига айланди. Шунингдек, италиялик мутахассисдан тажриба ўрганиш илинжида навбатга турган касбдошларининг сафи кенгайиб кетди. Унинг ўзига хос прессинг услуби эса, ҳатто футбол тактикасини фарқлай олмайдиган содда мухлислар учун визит карточкаси бўлиб қолди.

Хосеп Гвардиола - 8,5 йилдан бери «Манчестер Сити»да

Шартнома 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган

Айни паллада ўта мураккаб даврни бошдан кечираётган буюк мураббийлардан бири. Пепнинг бошчилигида «шаҳарликлар» мунтазам равишда АПЛ чўққисини забт этишдан таш­қари, миллий ва еврокубок мусобақаларида ҳам ғолиб чиқишди. Шунингдек, янги рекорд­лар ўрнатишни ҳам унутишмади. Бироқ ҳозир Гвардиола сўнгги 2 ой ичидаги тушуниб бўлмайдиган салбий натижалар туфайли мушкул ҳолатга тушиб қолди. Рўйхатимиздаги касбдошлари орасида унинг мураббийлик фаолияти қил устида турибди. Ҳаёт - энг яхши драматург.

Диего Симеоне - 13 йилдан бери  «Атлетико»да

Шартнома 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган

«Эль Чоло» даврида «матрасчилар» вақти-вақти билан гоҳ «Реал» ва гоҳ «Барселона»ни тахтдан ағдариб, испан футболи чўққисини забт этдилар. Бундан ташқари, мадридликлар 4та еврокубокни қўлга киритиб, 2 марта ЕЧЛнинг финалида майдонга тушдилар. Ана шу самарали хизматларининг маҳсули сифатида Симеоне футбол оламидаги энг кўп иш ҳақи оладиган мураббий мақомига эришди.

Франк Шмидт - 17 йил, 3 ойдан бери «Хайденхайм»да

Шартнома 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган

«Кўҳна қитъа»нинг амалдаги «энг умрбоқий» мураббийи меҳнат шартномасига асосан Бундеслигада фаолият юритмоқда. Аслида, Франк Шмидт «Хайденхайм»ни «Хайденхайм»­ни шаклланган пайтидан бери бошқармоқда. Бу шаҳарга футбол 1911 йилда кириб келган, 2007 йилда эса клуб Регионал лигада тўп суриш учун лицензия олиш мақсадида Heidenheimer SB компаниясидан ажралиб чиққанди. 2023 йилда «Хайденхайм» Иккинчи Бундеслигада ғолиб чиқди, олий дивизиондаги дебют мавсумини 8-ўринда якунлаб, еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритди. Ҳозир жамоа ишончли тарзда ЕКЛнинг баҳорги бос­қичига йўлланма олди. Қўлга киритилган мазкур муваффақиятларга жамоа Франк Шмидт­нинг бевосита раҳбарлигида эришди.

 МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Киритилди: 20.01.2025 15:48. Ўқилди: 3315 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

23.04.2025. АПЛ. 34-тур.
00:00
Манчестер Сити
2-1
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.