Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Goal.com Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола эълон қилди

20 ёшли футболчи Абдуқодир Ҳусанов ўзининг кучли ўйинлари билан "Ланс"нинг узоқ муддатли марказий ҳимоячи учлигини бузди ва мудофаанинг доимий аъзосига айланди. Кеча у расман "Манчестер Сити" футболчиси сифатида таништирилди.

Сэр Алекс Фергюсон бир вақтлар "Ҳужум сизга ўйинларни ютиб беради, ҳимоя эса чемпионликни" деган эди ва бу ибора ҳатто "Манчестер Сити" каби ҳужумкор жамоа учун ҳам тўғри келади. Пеп Гвардиола қўл остида "Сити" ютган олтита Премьер-лига чемпионлигидан тўрттасида энг яхши ҳимоя натижасига эришган. Уларнинг ҳимоядаги қийинчиликлари ҳозирги вақтдаги чемпионликни ҳимоя қилишдаги муаммоларининг асосий сабабидир.

"Сити" бу мавсумда лигада саккизинчи ўриндаги ҳимояга эга бўлиб, 20 ўйинда 27 та гол ўтказиб юборган. Ҳатто "Эвертон" ҳам "Сити"дан кўра яхшироқ ҳимоя натижасига эга, Гвардиола жамоаси бу мавсумда аллақачон 2017-18, 2018-19 ва 2021-22 йиллардаги чемпионлик мавсумларидаги умумий голларидан кўпроқ гол ўтказиб юборган.

Бир неча "Сити" ҳимоячилари (масалан, Кайл Уокер) формада эмас, аммо жароҳатлар уларнинг энг катта муаммоси бўлиб, Жон Стоунс, Рубен Диаш ва Натан Аке мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишади, бу эса Гвардиолани декабрдаги "Манчестер Юнайтед"га қарши дербидан сўнг "Бизда ҳимоя йўқ" дейишга мажбур қилган. Уларнинг ҳимоя чизиғининг ёши катталашиб бораётгани ҳам яна бир ташвишли жиҳат: Уокер, Стоунс, Аканжи ва Аке мавсум охирига келиб 30 ёшдан ошади.

Шундай экан, янги ҳимоячи топиш "Сити" учун январь трансфер ойнасида энг устувор вазифалардан бири бўлиши керак, ва улар ўз диққатларини бир футболчига қаратган: "Ланс"нинг тезкор ва тажовузкор марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов. 20 ёшли футболчи "Сити" директорлари орасида катта ҳурматга сазовор бўлиб, улар уни трансфер ойнаси ёпилишидан олдин жамоага қўшиб олишни режалаштиришмоқда, чунки "Ланс" уни тахминан 20 миллион фунт стерлинг (25 миллион доллар)га баҳолаган.

Ҳаммаси қаерда бошланган?
Ҳусанов футболдаги илк қадамларини Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби академиясида қўйган. Унинг кумири сифатида отасига эргашиб, "Бунёдкор"нинг асосий жамоасида ўйнаш орзуси ҳеч қачон амалга ошмаган, чунки клуб мураббийлари уни ҳаддан ташқари майда ва озғин дея ҳисоблаб, уни рад этишган.

2022 йилда 18 ёшида "Бунёдкор"дан кетгач, Ҳусанов Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубига қўшилди ва тезда асосий таркибнинг доимий ўйинчисига айланди.

Катта танаффус
Минскка кўчиб ўтганидан кўп ўтмай, Ҳусанов биринчи катта муваффақиятига эришди: 2023 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубогида ғолиб чиқди. Унинг жамоаси бутун турнир давомида фақат битта гол ўтказиб юборди. Ҳусановнинг ўйинлари уни "CIES Football Observatory" томонидан дунёнинг энг истиқболли ҳимоячилари рўйхатига киритишга олиб келди.

Икки ой ўтиб, Ҳусанов Аргентинадаги U-20 Жаҳон чемпионатида яна бир катта қадам ташлади. Ўзбекистон чорак финалга чиқди, аммо Исроилга қўшимча вақтдаги гол орқали мағлуб бўлди. Бундан икки ой ўтгач, Ҳусанов 2023 йил ёзида "Ланс" томонидан атиги 100 минг евро эвазига сотиб олинди.

Ҳозирги ҳолат
2023 йилда Ҳусанов Ўзбекистонда "Йилнинг энг яхши футболчиси" совринида учинчи ўринни эгаллади. "Ланс"даги ҳаётининг бошида у Лига 1да 11 та ўйин ўтказди ва Чемпионлар Лигасида "Арсенал"га қарши ўйинни ҳам ўз ичига олган ҳолда захирадан майдонга тушди. Шунингдек, ўтган ёзда Париждаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон учун ўйнади ва Испанияга қарши ҳам ўйнади.

Бу мавсумда, "Ланс" марказий ҳимоячиси Кевин Дансонинг "Рома"га кўчиб ўтиши арафасида Ҳусанов унинг ўрнини эгаллади. Аммо Дансон тиббий кўрикдан ўтолмагани сабабли Италияга трансфер амалга ошмади. Ҳусанов эса ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, бир қатор кучли ўйинлар ўтказди ва ўз ўрнини сақлаб қолди. Ҳозирда у жамоада асосий ўйинчилардан бирига айланган.

Энг катта кучли жиҳатлари
Ҳусанов кучли жисмоний ҳолати ва рақобатдош табиати билан машҳур. "Ланс" дарвозабони Брис Самба уни "жонли махлуқ" деб атаган. Шунингдек, у тезлиги билан ҳам машҳур бўлиб, 37 км/соат тезликда майдон бўйлаб спринт қилган видеоси интернетда машҳур бўлган.

Тезлик, куч ва тажовузкорликдан ташқари, Ҳусанов тўп билан ўйнашдаги маҳорат ва тактик зеҳни билан ҳам ажралиб туради.

Камчиликлар ва ривожланиш имкониятлари
Ҳусанов қарорлар қабул қилиш ва аниқ пас бериш бўйича ўз устида ишлаши керак. Шунингдек, у камгаплиги сабаб, майдонда гапириш кўникмаларини ривожлантириши зарур.

Киритилди: 21.01.2025 16:54. Ўқилди: 8024 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

23.04.2025. АПЛ. 34-тур.
00:00
Манчестер Сити
2-1
Астон Вилла

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.