Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жек Грилиш тактик бўшлиққа айланди

Замонавий футболда ўсмирлар юксак салоҳиятни намойиш этган ҳолда турли рекордларни янгилаб, ўйин суръатини оширмоқдалар

«Трансфермаркт» маълумотлари орасидан ёши 18дан ўтмаган энг қиммат навқирон иқтидорларни ҳукмингизга ҳавола этишни лозим топдик.

«Манчестер Сити» даҳшатли даврни бошдан кечирмоқда - сўнгги 16та ўйинда тўрттагина ғалаба. Умуман, кимдир шундай манзарани тасаввур қила оладими? Яна «Сити»нинг сафида 3,5 йил аввал «Астон Вилла»дан 117,5 млн. еврога харид қилинган Жек Грилиш ҳам бор. Сўнгги ойларда англиялик футболчи фақат салбий жиҳатлари билан ҳаммани лол қолдирмоқда.

1,5 йил аввал Жек «Сити»даги энг яхши мавсумини ўтказганди. Кейин савияси пасайиб, 2024 йилни ўта аламли натижа - барча мусобақаларда бирорта гол ура олмаган ҳолда якунлади. Жек ўзининг охирги голини 2023 йилнинг 16 декабрида, «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (2:2) урганди. Шундан бери 46та учрашувни «қуруқ» ўтказди.

2022|23 йиллар мавсуми «Сити»га ҳам, Грилишга ҳам муваффақиятли бўлди. Жамоа треблга эришди, Жек эса 5та гол ва 16та ассистни расмийлаштирди. Айниқса, анча вақтдан бери АПЛда пешқадамлик қилаётган «Арсенал» дарвозасига урган ғалаба голи (3:1) мухлисларда чуқур таассурот қолдирганди.

Ўшанда Грилиш етарли юлдузларни жамлаган «Сити»да ҳам ўйин суръатига таъсир эта олишини намойиш этганди. Унинг ҳужумкорликка қўшган ҳиссаси, кучли босим остида ҳам тўпни сақлай олиш қобилияти жамоани кучайтириб юборганди. ЕЧЛнинг 2022|23 йиллар мавсумида «шаҳарликлар»нинг бирорта ўйинчиси Жекдан кўпроқ (12 марта) бошланғич таркибда майдонга тушмаганди.

2023|24 йиллар мавсумида Грилишнинг ўйинига жароҳатлар ўзининг салбий таъсирини ўтказди, у 15та ўйинда майдонга туша олмади. Шундан кейин Жек барқарорликка эриша олмади. Жорий мавсумда 13та ўйинда қатнашган бўлсада, атиги 2 марта тўлиқ тўп сурди.

Аслида, сермаҳсуллик англиялик футболчининг устун жиҳати эмас. АПЛдаги энг яхши натижага (8та гол) Жек 2019|20 йиллар мавсумида «Астон Вилла» сафида эришган. Кейинги мавсумда у 3 ойни болдирини даволашга сарфлаб, 6та гол билан кифояланишга мажбур бўлганди. Умуман, Грилиш АПЛда 183 марта майдонга тушиб, атиги 26та гол урган.

Англия терма жамоасида футболчи Евро-2024 турниридан четда қолди. Лекин тез орада вақтинчалик бош мураббий Ли Карслининг ишончини қозонди ва ЕМЛнинг 3та ўйинида 2та гол урди. Айни шу паллада клуб миқёсида бирорта гол ура олмаганди.

«Карсли раҳбарлигида Жек клубдагидан бошқачароқ юмушларни бажаради. Майдонда унга кўпроқ эркинлик берилади. Жекнинг ўйин услуби «Астон Вилла»даги сўнгги мавсум ўйинини эслатади. Гвардиола Грилишга терма жамоадаги услубда ўйнаш имкониятини бергач, «Сити» «Ноттингем Форест» енгиб, ғалабасиз серияга нуқта қўйди. Жек чиндан ҳам кўтаринки кайфиятда тўп сурди», дейилганди Sky Sports мақоласида.

«Бизнинг ўйинимиз доимо ярим ҳимоя чизиғи атрофида шаклланади. Айнан шу чизиқ вакиллари ўйин суръатини белгилаб берадилар. Бугун Грилиш вазифани аъло даражада уддалагани сабабли, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Жек тўпни сақлаган ҳолда дадиллик билан рақиб қаршилигини енга олади», - деганди Гвардиола «Ноттингем Форест»га қарши ўйиндан кейин.

Ўшанда Жек марказда Гюндоган билан ёнма-ён тўп сурган, Жереми Доку эса чап қанотда ўйнаганди. Лекин Грилишнинг марказдаги кейинги иштироки омадсиз бўлди. Гарчи унинг узатмалари 94,6 фоиз аниқ бўлсада, «Сити» ЕЧЛда 0:2 ҳисобида «Ювентус»га имкониятни бой берди.

«Марказда ўйнаган пайтида, Грилиш ҳимоядаги масъулиятни чуқурроқ ҳис этади. Бу унинг услубидаги футбол эмас. «Астон Вилла»да Жек жамоанинг энг яхши ўйинчиси эди. У ўзи истаган позицияда тўп сура оларди. Гвардиоланинг схемасида бундай эркинликка эга эмас. Шундай экан, олдинга интилиш имконияти бўлмаган футболчининг гол урганини тасаввур қилиш қийин. Икки йил аввал у «Сити»нинг муҳим ўйинчиларидан бири эди. Жекни сўнгги ўн йилликдаги энг яхши англиялик футболчи десак, муболаға бўлмайди. Бундай ўйинчидан бир йилда ҳеч бўлмаганда битта гол кутишга ҳақлимиз. Албатта, унинг ўйинида бошқа камчиликлар ҳам етарли. Лекин Жек голдаги қурғоқчиликка барҳам берса, фаолиятини тиклаб олган бўлади», - бу Opta Analystнинг эътирофи.

Англиядагилар Гвардиоланинг қатъий схемаси Жекка оғирлик қилмоқда, деб ҳисоблашмоқда. «Астон Вилла»нинг собиқ ўйинчиси Ли Хендри касбдоши бошқа клубга ўтиши керак, деган фикрда. Экспертнинг назарида Жек анчадан бери «Сити»да футболдан завқ олмаяпти: «Менимча, Грилиш фақат мураббийнинг талабига биноан тўп сурмоқда. Унинг Англия терма жамоасидаги ўйинини кўрганда, умуман, бош-қа футболчи ўйнаётгандек туюлади. Яъни, жуда эркин тўп суради. Самарадорлик бобида Жек «Сити»нинг умидини пучга чиқарган бўлсада, юксак салоҳият соҳиби. Гарчи у «Сити»да барча совринларга эришган бўлсада, жамоани ўзгартирса, яхши бўлади. Чунки футболчи ўз касбидан лаззатланиши лозим, деб ўйлайман. Жекни яна «Астон Вилла»да кўришни истардим».

«МЮ»нинг собиқ бош скаути Мик Браун «Сити» Грилишни сотиб юбориш тараддудини кўраётганлигини маълум қилди: «Грилишнинг бир йилдан кўпроқ вақт ичида гол ура олмаётгани ўта ҳайратланарли воқеа. Ҳозир у аввалгидек таъсирчан эмас. Жекнинг ўйини «Сити» раҳбариятининг ҳафсаласини пир қилди. Билишимча, «Сити» футболчига оид таклифларни мавсум якунида кўриб чиқади.

«Манчестер Сити» инқирозга учраган пайтда Грилишнинг омадсиз ўйини яққол кўзга ташланмоқда. Унинг салбий жиҳатлари ва самарасизлиги клуб учун янада жиддий муаммо бўлиб қолди. Авваллари у муҳим учрашувларда бошланғич таркибда майдонга тушарди, энди захирада қолиб кетмоқда. Гвардиола Грилишни ўзгартириб юборди, фақат ижобий томонга эмас. Футболчи уни мухлислар ёқимтойига айлантирган барча фазилатларидан жудо бўлди. Дейлик, «Ньюкасл» ёки «Тоттенхэм»га катта иш ҳақи оладиган ва мавсумда 3 ёки 4та гол урадиган футболчи керакми? Грилиш - энди артист эмас».

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Киритилди: 30.01.2025 11:00. Ўқилди: 1654 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.04.2025. АПЛ. 33-тур.
19:00
Эвертон
0-2
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

23.04.2025. АПЛ. 34-тур.
00:00
Манчестер Сити
-:-
Астон Вилла

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.