Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бернарду Силвага А Сериянинг икки грандига қизиқиш билдирмоқда, аммо бир муаммо бор

Яримҳимоячи Бернарду Силва тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Унинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Calciomercato хабарига кўра, 31 ёшли Силванинг агенти билан дастлабки музокараларни А Сериянинг икки гранди - "Ювентус" ва "Милан" олиб борган. Бу клублар трансфер имкониятини чамалаб кўрмоқчи эди.

Иш ҳақи тўсиқ бўлиши мумкин. Ҳозирда "Манчестер Сити"да Бернарду йилига 10 миллион евро атрофида маош олади. Италия клублари бу миқдордаги маблағни жалб қилиши қийин бўлади.

Аввалроқ матбуотда Бернарду Силвага Саудия Арабистонининг бой клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 09.10.2025 16:57. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар: 0 та.