Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пеп Гвардиола “Реал Мадрид” Эрлинг Ҳоландни сотиб олиши мумкинлигидан хавотирда

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд фаолиятини бошқа лигада давом эттириши мумкин. Defensa Central нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола норвегиялик футболчининг “Реал Мадрид”га ўтиш истагидан норози бўлмоқда.

Хабарларга кўра, Гвардиола Ҳоланднинг шартномасига товон пули бўйича банд киритилишига қарши чиққан ва мазкур сабаб ортидан раҳбарият билан тортишув юзага келган. Маълумки, Ҳоланд ва “Сити” ўртасидаги шартномага 2024-йилдан бошлаб 200 миллион евролик товон пули банди киритилган. Бу банд орқали Англия Премьер Лигаси ташқарисидаги клублар ҳужумчини сотиб олиш имконига эга бўлади. Шу билан бирга, Ҳоланд қанча узоқ “Сити” сафида қолса, товон суммаси камайиб боради.

Гвардиола эса Чемпионлар Лигасидаги асосий рақобатчи бўлган “Реал” ушбу бандни фаоллаштириши мумкинлигидан хавотирда. Ҳоланд эса ҳеч қачон “қаймоқранглилар”га мухлислик қилишини яширмаган. У доимо “Реал”нинг йирик совринлар учун курашиш қобилиятини юқори баҳолайди ва интервьюларида ўзининг кумири Криштиану Роналду эканини тан олган. Бундан ташқари, ҳужумчи Испанияни жуда ёқтиради ва бу мамлакатга тез-тез келиб туради.

“Реал” эса ҳужумчининг атрофидаги вазиятни диққат билан ўрганиб чиқмоқда. Агар клуб раҳбарияти Винисиус Жуниор билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаса, уни 2026-йилда сотиб юборади. Унинг трансферидан тушган сумма Ҳоланд учун сарфланиши мумкин.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” Ҳоландни 2022-йилда сотиб олган. Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган. 25 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2034-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Ҳоланднинг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13.11.2025 18:24. Ўқилди: 2190 марта. Фикрлар: 10 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
21:30
Манчестер Сити
3-0
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
22:30
Ньюкасл
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.