Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нодир Ҳикматиллаев: «Манчестер Сити» билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон учун янги даврни акс эттиради»

«Манчестер Сити» бугун Марказий Осиёда маиший техника ишлаб чиқарувчи энг йирик компания — Artel Electronics билан янги минтақавий ҳамкорлик бошланганини эълон қилган эди. Компания портфелига Artel, Shivaki ва Avalon брендлари киради.

Янги келишувга кўра, Artel Electronics клубнинг Расмий минтақавий ҳамкорига айланади. Шунингдек, компания «Манчестер Сити»нинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа муҳим бозорларда эксклюзив Телевизор ҳамкори бўлади.

Ушбу ҳамкорлик «Манчестер Сити» учун минтақадаги илк шериклик ҳисобланади, шунингдек, АПЛ клуби илк бор ўзбекистонлик бренд билан тижорий келишувга киришмоқда.

Бу келишув Ўзбекистон футболи учун муҳим бир паллада амалга оширилди — мамлакат тарихда илк бор FIFA Жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва маҳаллий иқтидорлар тобора юксалиб бормоқда.

«Манчестер Сити»нинг футбол бўйича тажрибаси ҳамда Artel Electronics’нинг технология, сифат ва дизайн стандартларини оширишга қаратилган интилишини бирлаштирган ҳолда, ҳамкорлик Ўзбекистонда жадал ривожланаётган футбол бозорига таянишни ҳамда клуб билан минтақа ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Ўзбекистон ва кенгроқ минтақа мухлислари учун ушбу ҳамкорлик маҳсулотга асосланган кампаниялар, дўкон ичидаги фаоллашувлар, рақамли контент ва бошқа ташаббуслар орқали клуб билан яқинроқ мулоқот қилиш имкониятларини яратади.

City Football Group’нинг Глобал ҳамкорлик сотувлари бўйича вице-президенти Кейтлин Бил шундай деди:

«Бугун Artel Electronics билан янги минтақавий ҳамкорликни эълон қилаётганимиздан жуда мамнунмиз. Абдуқодир Ҳусанов жорий йил бошида “Манчестер Сити”га қўшилганидан сўнг, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдан клубга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошди ва ушбу ҳамкорлик минтақадаги иштирокимизни янада мустаҳкамлайди.

Биз Artel Electronics билан биргаликда минтақадаги мавжуд ва янги мухлислар билан ишлашни интиқлик билан кутмоқдамиз».

Artel Electronics’нинг Маркетинг бўйича раҳбари Нодир Ҳикматиллаев эса қуйидагиларни таъкидлади:

«Бугунги “Янги Ўзбекистон” очиқлик, жадал тараққиёт ва бутун мамлакат бўйлаб инсонлар талабларининг ошиб бораётгани билан тавсифланади. Ўзбекистоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиси сифатида биз бу интилишларга жаҳон стандартларига жавоб берадиган технология ва маҳсулотлар билан жавоб бериш масъулиятини ҳис қиламиз.

Дунёнинг энг етакчи футбол клубларидан бири — “Манчестер Сити” билан ҳамкорлик қилиш мамлакатимиз учун янги даврни акс эттиради. Биз биргаликда жаҳон даражасидаги футболни Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги мухлислар уйига олиб кириш, янги авлод иқтидорларини илҳомлантириш ва “Янги Ўзбекистон” брендлари глобал майдонда нималарга қодир эканини кўрсатишни истаймиз».

Киритилди: 20.12.2025 10:28. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

20.12.2025. АПЛ. 17-тур.
20:00
Манчестер Сити
3-0
Вест Хэм

Навбатдаги учрашув

27.12.2025. АПЛ. 18-тур.
17:30
Ноттингем Форест
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.