Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Goal.com мақоласи: Абдуқодир Ҳусанов қандай қилиб қайта тикланиб, «Манчестер Сити»нинг янги мухлислар қаҳрамонига айланди?

Англия лига кубоги финалида «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан бир неча соат ўтиб, «Манчестер Сити» мухлислари Лондондан Манчестерга қайтаётган поездда бир номни қайта-қайта тилга олаётган эди. Бу финалда ғалаба голини урган Нико О’Райли эмас, балки Абдуқодир Ҳусанов эди.

«Ҳусанов қандай ажойиб ўйнайди!» — деди мухлислардан бири. «У ҳақиқий “машина”!», — деб жавоб қайтди бошқаси. Шу тариқа, «Сити» мухлислари янги қаҳрамонга эга бўлгани аён бўлди.

Ўзбекистонлик ҳимоячининг кучли тўқнашувлари ва ишончли ўйини ҳақидаги муҳокамалар поездда давом этди. Кимдир ҳатто: «Ўзбеклар уни яхши кўради, у уларнинг Гарет Бейли», — деб таъкидлади.

Шунингдек, «Ланс»дан 2025 йил январь ойида 31 миллион фунт эвазига олиб келинган ушбу футболчини топган скаутлар ҳам мақтовга сазовор бўлди.

Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг 2025 йил қишидаги трансферлар орасида энг муваффақиятлиси бўлиши мумкин. У ҳатто клубнинг собиқ спорт директори Чики Бегиристайн давридаги энг яхши харидлардан бири сифатида тарихга кириши эҳтимолдан йироқ эмас.

Ҳусанов «Ланс» сафида атиги 31 та ўйин ўтказган ҳолда «Сити»га ўтди. Унга қизиқиш клубнинг скаутлар тармоғи орқали шаклланган — Франциядаги кузатувчилар унинг салоҳиятини дарҳол пайқаган.

У «ижобий агрессив» ўйин услубига эга футболчи сифатида таърифланади. «Сити» уни қўлга киритиш учун катта саъй-ҳаракат қилди, айниқса «Ньюкасл», «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар ҳам қизиқиш билдирган бир пайтда.

Ҳусанов инглиз футболи мухлислари қадрлайдиган барча сифатларга эга: тезлик, куч, жанговорлик ва иштиёқ. Айниқса, жамоа ҳимояда қийналган пайтларда унинг рақибни қувиб етиб, тўпни қайтариб олиши энг ёрқин эпизодлардан бирига айланади.

Финалда у Кай Хаверцни қувиб етиб, тўпни олиб қўйгани муҳим эпизод бўлди. Кейинчалик Виктор Дьёкерешга қарши қаттиқ тўқнашуви мухлисларни ҳайратда қолдирди.

«Реал»га қарши ўйинда ҳам у Винисиус Жуниор ва Браим Диасни қувиб етиб, мухлисларга умид бағишлади. «Ливерпуль»га қарши ғалабада эса Муҳаммад Салоҳ ва Уго Экитикени тўлиқ нейтраллаштирди (кейинчалик бошидан жароҳат олган бўлса-да).

Энг катта афзаллиги — тезлиги. CIES Football Observatory уни Чемпионлар лигасидаги энг тез марказий ҳимоячилардан бири деб баҳолаган. У ҳар 90 дақиқада ўртача 17,85 та спринт бажаради — бу Премьер-лигадаги ҳимоячилар орасида энг юқори кўрсаткич.

Бу сифат уни Пеп Гвардиола тизимида жуда муҳим футболчига айлантиради, чунки жамоа ҳимоя чизиғини тобора юқорироқ жойлаштирмоқда.

Гвардиола ҳам уни шундай таърифлайди:

«У жуда тез. Одатда жисмоний кучли ўйинчилар кўп ўйламайди, аммо у иккаласига ҳам эга. Шунинг учун у тўп билан ҳам ривожланиб бормоқда».

Шу билан бирга, Ҳусановнинг руҳий барқарорлиги ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.

У «Сити»даги дебютини жуда омадсиз бошлаган: «Челси»га қарши ўйинда хато қилиб, голга сабабчи бўлган. Кейин сариқ карточка олган, яна бир неча хавфли вазиятларда хатога йўл қўйган.

Ҳатто Гвардиола уни иккинчи бўлим бошида майдондан олиб ташлашга мажбур бўлган.

Шунга қарамай, мухлислар уни қўллаб-қувватлади. Гарри Невилл эса эфирда: «Йигит учун йиғлагим келди», — деган эди.

Бироқ айнан шу оғир стартдан кейин Ҳусанов ўзини тиклаб, бугунги кунда «Манчестер Сити»нинг янги қаҳрамонига айланди.

Киритилди: 04.04.2026 15:07. Ўқилди: 1378 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Манчестер Сити
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

12.04.2026. АПЛ. 32-тур.
20:30
Челси
-:-
Манчестер Сити

ЖАМОА ТАРКИБИ

    • Исм ва фамилия
    • Амплуаси
    • Дарвозабонлар 1 Жанлуижи Доннарумма Дарвозабон 13 Маркус Беттинелли Дарвозабон 18 Штефан Ортега Дарвозабон 31 Жеймс Траффорд Дарвозабон Ҳимоячилар 3 Рубен Диаш Ҳимоячи 5 Жон Стоунз Ҳимоячи 6 Натан Аке Ҳимоячи 45 Абдуқодир Ҳусанов Ҳимоячи 24 Йошко Гвардиол Ҳимоячи 33 Райан Аит-Нури Ҳимоячи 82 Рико Льюис Ҳимоячи Ярим ҳимоячилар 4 Кэлвин Филлипс Ярим ҳимоячи 8 Матео Ковачич Ярим ҳимоячи 14 Тиджани Рейндерс Ярим ҳимоячи 16 Родри Ярим ҳимоячи 17 Кевин Де Брюйне Ярим ҳимоячи 20 Бернарду Силва Ярим ҳимоячи 21 Нико Гонсалес Ярим ҳимоячи 27 Матеус Нунес Ярим ҳимоячи 75 Нико О’Рейлли Ярим ҳимоячи Ҳужумчилар 7 Омар Мармуш Ҳужумчи 9 Эрлинг Холанд Ҳужумчи 10 Райан Шерки Ҳужумчи 11 Жереми Доку Ҳужумчи 26 Савиньо Ҳужумчи 47 Фил Фоден Ҳужумчи 52 Оскар Бобб Ҳужумчи
    • https://stadion.uz/
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик