Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юрий Сёмин: «Қандай қилиб РПЛ клублари Абдуқодир Ҳусановни кўрмай қолишган?»

Россиялик таниқли мураббий Юрий Сёмин "Спорт экспресс" нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон миллий жамоаси ва Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги саволларга жавоб берди.

— Агар Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан мураббий алмаштираётганда Фабио Каннаваро ўрнига сизни таклиф қилганида — рози бўлармидингиз? Таваккал қилармидингиз?

— Нега энди йўқ? Албатта, рози бўлардим! Мен ўзбекларга мухлислик қиламан. Улар бизнинг энг яқин қўшниларимиз ва дўстларимиз. Улар жаҳон чемпионатларида дебют қилади ва гуруҳдан чиқиш улар учун катта ютуқ бўлади. Бу қийин, аммо мумкин. Буни кўриш учун Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қандай ўйнаётганига қарашнинг ўзи етарли.

Бу мен учун тўлиқ кашфиёт бўлди! Ахир у дарҳол “Сити”га келиб қолмаган. Аввал Ўзбекистонда ўйнаган, кейин Беларусга ўтган, у ердан Францияга, кейин эса Англияга йўл олган. Шунда савол туғилади: бизнинг селекционерлар қаерда эди? Қандай қилиб бундай футболчини кўрмай қолиш мумкин? Футболчи ва ўйинни кўра билиш керак-да!

Пеп Гвардиола эса бу олмосни кўра олди ва уни жамоасига олди. Ҳусанов марказий ҳимояда ҳам, қанотда ҳам сифатни йўқотмасдан ўйнай олади — бу жуда кам учрайдиган ҳолат. У жуда ёш бўлишига қарамай, бундай даражадаги мураббий унга энг муҳим ўйинларда ишонч билдирмоқда. Бу эса "Манчестер Сити"дек жамоада — тўлган трибуналар, кучли рақиблар, катта босим шароитида содир бўляпти!

— Ҳусановни “Сити”да икки марта ой футболчиси деб тан олишди.

— Ана кўрдингизми — зўр йигит! Лекин энг муҳими — уни кўра билиш эди. Қайси мамлакатдан эканига қарамай. Қандай қилиб у бизнинг лига орқали ўтмай кетди? Менимча, агар уни Ўзбекистондан РПЛ клубларидан бири чақирганида, албатта борган бўларди. Аммо уни кўришмади — муаммо ҳам шунда.

Киритилди: 12.04.2026 08:10. Ўқилди: 1240 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

12.04.2026. АПЛ. 32-тур.
20:30
Челси
0-3
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

19.04.2026. АПЛ. 33-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

    • Исм ва фамилия
    • Амплуаси
    • Дарвозабонлар 1 Жанлуижи Доннарумма Дарвозабон 13 Маркус Беттинелли Дарвозабон 18 Штефан Ортега Дарвозабон 31 Жеймс Траффорд Дарвозабон Ҳимоячилар 3 Рубен Диаш Ҳимоячи 5 Жон Стоунз Ҳимоячи 6 Натан Аке Ҳимоячи 45 Абдуқодир Ҳусанов Ҳимоячи 24 Йошко Гвардиол Ҳимоячи 33 Райан Аит-Нури Ҳимоячи 82 Рико Льюис Ҳимоячи Ярим ҳимоячилар 4 Кэлвин Филлипс Ярим ҳимоячи 8 Матео Ковачич Ярим ҳимоячи 14 Тиджани Рейндерс Ярим ҳимоячи 16 Родри Ярим ҳимоячи 17 Кевин Де Брюйне Ярим ҳимоячи 20 Бернарду Силва Ярим ҳимоячи 21 Нико Гонсалес Ярим ҳимоячи 27 Матеус Нунес Ярим ҳимоячи 75 Нико О’Рейлли Ярим ҳимоячи Ҳужумчилар 7 Омар Мармуш Ҳужумчи 9 Эрлинг Холанд Ҳужумчи 10 Райан Шерки Ҳужумчи 11 Жереми Доку Ҳужумчи 26 Савиньо Ҳужумчи 47 Фил Фоден Ҳужумчи 52 Оскар Бобб Ҳужумчи
    • https://stadion.uz/
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик