Кириш Регистрация

STD.UZ/MANSITI

Манчестер Сити

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гвардиола «Сити» бошқарувини қўлга олганидан буён…

Испаниялик Хосеп Гвардиола 2016 йили «Манчестер Сити» бошқарувини қўлга олганидан буён жаҳон футболида трансферлар учун энг кўп маблағ сарфлаган мураббий ҳисобланади. Охирги 10 йилликда шайхлардан таркибни кучайтириш йўлида 2,05 миллиард евро «ундирган» Пеп бу борада яқин таъқибчиларидан анча олдинда – ўртада катта фарқ бор…

Ортга назар ташласак, Хосеп Гвардиола мавсум-2016|2017 олдидан «Манчестер Сити»ни қариб бораётган таркибини мерос қилиб олди ва биринчи уринишдаёқ Илкай Гюндоган, Лерой Сане, Жон Стоунз, Клаудио Браво ва Габриэль Жезус каби янги футболчилар трансферига 190 млн. евродан ортиқ маблағ сарфлади. Бироқ катта харажат унинг дебют мавсумида айтарли натижа келтирмади: «шаҳарликлар» АПЛда 3-ўрин билан чекланишди ва бирорта соврин юта олишмади. Шунга қарамай Гвардиола тез орада ўз ритмига тушди. Хусусан, жамоа унинг иккинчи мавсумида Эдерсон, Бернардо Сильва, Кайл Уокер, Бенжамин Менди ва Эмерик Ляпорт харидига яна 280 млн. евро ажратди. Бу Гвардиоланинг мураббийлик тарихидаги энг яхши трансферлар кампания­си бўлди, шубҳасиз. Ҳар ҳолда, ўша мавсум харид қилинган аксарият футболчилар клубда узоқ ва муваффақиятли фаолият олиб боришди. Асосийси, «Манчестер Сити» янгиланган таркиб билан АПЛда зафар куйини чалди рекорд даражада кўп очко (100та) тўплаган ҳолда.

Умуман, Гвардиола жамоаси мавсум-2017|2018дан эътиборан 6та уринишдан 5тасида Англия чемпиони бўлди. Шунча вақт оралиғида эса янги футболчилар трансферига 970 млн. евродан кўп маблағ кетди. Ҳа, «Манчестер Сити» охирги 18 ойда анча қийналди, лекин Хосеп Гвардиоланинг трансфер харажатлари ўсишда давом этмоқда. Хусусан, охирги харидлар (Антуан Семеньо ва Марк Гехи) ҳам арзонга тушмади. Назарий жиҳатдан қараганда, Гвардиола ҳозир ўтган йилнинг январь ойидан буён клуб билан шартнома тузган футболчиларнинг ўзидан баҳоси 415 млн. фунт стерлингга тенг бошланғич таркиб шакллантириши мумкин бемалол. Хуллас, Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гвардиола «Манчестер Сити» рулини қўлга олганидан буён клубнинг трансферлар харажати 2,05 млрд. еврога етди. Жамоа бу орада испаниялик мутахассис талаби билан 67 нафар футболчини сотиб олганини ҳисобга олсак, 1та трансфернинг ўртача қиймати 30,5 млн. еврони ташкил этди. Гвардиола бугунги футболда энг кучли мураббийлардан бири эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди, аммо унинг аксарият ҳамкасбларига нисбатан анча кўп молиявий ёрдам олгани – айни ҳақиқат.

Охирги 10 йилликнинг серхаражат мураббийлари рўйхатига қарасак, Хосеп Гвардиоланинг энг яқин таъқибчиси – Диего Симеоне. Аргентиналик мутахассис «Атлетико» бошқарувида мавсум-2016|2017дан буён 1,22 мллрд. евро сарфлади. Ўртадаги фарққа қаранг… Айтганча, Симеоне ҳозирга қадар дунёдаги энг кўп маош олувчи мураббий бўлиб қолмоқда. Унинг ҳиссасига тўғри келаётган умумий маблағда Жоау Фелиш, Хулиан Альварес ва Томас Лемар каби футболчилар трансфери  алоҳида вазнга эга. Умуман, 2016 йилдан буён Гвардиола ва Симеонедан ташқари, яна 7 нафар мураббий харажат бобида 1 млрд. евро маррасидан ошди. Гап Антонио Конте, Массимилиано Аллегри, Томас Тухель, Унаи Эмери, Микель Артета, Эрик тен Хаг ва Эдди Хау ҳақида кетмоқда. Диққатни тортадиган жиҳат – 2016|2017 йиллар мавсумидан эътиборан трансферлар учун энг кўп пул талаб қилган 10 нафар мураббий қаторида португалиялик Нуну Эшпириту Санту ҳам бор. У умумий чиқим миқдори бўйича ҳатто Юрген Клопп, Маурисио Почеттино, Жозе Моуриньо ва Луис Энрикедан ҳам олдинда.

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»да иш бошлагани (2016|2017 йиллар мавсуми)дан буён жаҳон футболида трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган мураббийлар (Capology маълумоти)

1. Хосеп Гвардиола – 2,05 млрд. евро

2. Диего Симеоне – 1,22 млрд. евро

3. Антонио Конте – 1,19 млрд. евро

4. Массимилиано Аллегри – 1,17 млрд. евро

   Томас Тухель – 1,17 млрд. евро

6. Унаи Эмери – 1,13 млрд. евро

7. Микель Артета – 1,09 млрд. евро

8. Эрик тен Хаг – 1,07 млрд. евро

9. Эдди Хау – 1,01 млрд. евро

10. Нуну Эшпириту Санту – 985 млн. евро

Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Киритилди: 13.04.2026 23:44. Ўқилди: 1285 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

12.04.2026. АПЛ. 32-тур.
20:30
Челси
0-3
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

19.04.2026. АПЛ. 33-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

    • Исм ва фамилия
    • Амплуаси
    • Дарвозабонлар 1 Жанлуижи Доннарумма Дарвозабон 13 Маркус Беттинелли Дарвозабон 18 Штефан Ортега Дарвозабон 31 Жеймс Траффорд Дарвозабон Ҳимоячилар 3 Рубен Диаш Ҳимоячи 5 Жон Стоунз Ҳимоячи 6 Натан Аке Ҳимоячи 45 Абдуқодир Ҳусанов Ҳимоячи 24 Йошко Гвардиол Ҳимоячи 33 Райан Аит-Нури Ҳимоячи 82 Рико Льюис Ҳимоячи Ярим ҳимоячилар 4 Кэлвин Филлипс Ярим ҳимоячи 8 Матео Ковачич Ярим ҳимоячи 14 Тиджани Рейндерс Ярим ҳимоячи 16 Родри Ярим ҳимоячи 17 Кевин Де Брюйне Ярим ҳимоячи 20 Бернарду Силва Ярим ҳимоячи 21 Нико Гонсалес Ярим ҳимоячи 27 Матеус Нунес Ярим ҳимоячи 75 Нико О’Рейлли Ярим ҳимоячи Ҳужумчилар 7 Омар Мармуш Ҳужумчи 9 Эрлинг Холанд Ҳужумчи 10 Райан Шерки Ҳужумчи 11 Жереми Доку Ҳужумчи 26 Савиньо Ҳужумчи 47 Фил Фоден Ҳужумчи 52 Оскар Бобб Ҳужумчи
    • https://stadion.uz/
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик