Суперлиганинг 6-тур ўйинида мухлислар ўзбекча мумтоз тўқнашув гувоҳи бўлишади.
Жамоалар чемпионатлар тарихида 60 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 28 ғалаба, 10 дуранг ва 22 мағлубият. Рақиб дарвозасига 97 тўп киритган "Шерлар" 70 тўп ўтказиб юборишган. Фарғонадаги беллашувларнинг 16тасида "Нефтчи" устун келган бўлса, 7 баҳсда тошкентликлар ғалаба қозонган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. "Пахтакор" 10 бор рақибни йирик ҳисобда доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.
Шунингдек, клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда жамоамиз муваффақиятга эришган.
"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов ва Темур Кападзе ҳар икки жамоа таркибида гол урган ўйинчилар саналади.
"Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги тўқнашув 19 апрель, шанба куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 20:15да бошланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).