Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Олий лига 2-тури доирасида ўтказилган "Навбаҳор" - "Металлург" учрашувида мезбонлар сўнгги сонияларда диққат-эътиборни йўқотишд ва якунда бир очко билан чекланишга мажбур бўлдилар.

Гарчи “Металлург” биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлсада, Аҳмедов ва Жабборовлар Зиёвиддиновнинг голидан қолишмайдиган чиройли голлар муаллифига айланишганди. Биринчи бўлимни ўзида ҳисобда олдинга чиқиб олишга эришган наманганликлар якунда ғалабани ушлаб қола билишмади. Сўнгги сонияларда белгиланган пенальти баҳсни дуранг билан якун топишига сабаб бўлди.

Шу ўринда ўйинни кескин ва муросасиз ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Айнан шу сабабли, Дилшод Жабборов ва Раҳматилло Бердимуродовлар майдонни жароҳат олган ҳолда тарк этишди. Жабборовнинг ўрнига Сергей Георгиев сафга қўшилган бўлса Бердимуродов учрашув охирларида жароҳат олганлиги боис жамоамиз баҳсни камчиликда якунлашга мажбур бўлди. Айнан шу жиҳат ҳам қайсидир маънода "Навбаҳор" ғалабасига тўсқинлик қилди. Сабаби сон жиҳатидан устунликка эришган “Металлург” футболчилари ўйин охирида ҳужумга зўр беришди ва пенальти ишлашга муваффақ бўлишди.

Жабборовнинг жароҳати у қадар жиддий бўлиб чиқмади. Лекин, Бердимуродовнинг олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Ҳозирча уни қанча муддат ичида майдонга қайтиши номаълум.

Олий лига, 2-тур

“Навбаҳор” – “Металлург” – 2:2 (2:1).
20 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 4751 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов- 8,1, А.Маражабов – 8,4, З.Абдураҳмонов – 8,5, Р.Толибжонов - 8. Назоратчи – И.Мустафин.
«Навбаҳор»: 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 5. Раҳматулло Бердимуродов, 6. Суннатилла Мамадалиев (25. Муйдин Мамазулумов, 78), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов, 20. Улуғбек Бақоев (22. Шаҳбоз Эркинов, 56), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (91. Сергей Георгиев, 82), 50. Юрий Рижко.

«Металлург»: 32. Суҳроб Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 9. Шаҳзодбек Нурматов, 14. Даврон Каримқулов, 15. Алишер Зиёвуддинов, 20. Мирғиёс Сулаймонов (21. Сардор Расулов, 86), 22. Мурод Тошматов, 55. Зоҳид Абдуллаев (10. Шоҳназар Норбеков, 60), 77. Саид Абдужабборов (13. Александр Ковалёв, 67).

Голлар: А.Аҳмедов (28), Д.Жабборов (42) – А.Зиёвиддинов (6), Д.Каримов (90+2-пен.).
Огоҳлантиришлар: О.Валижонов (70), Ю.Рижко (90+2) – А.Зиёвиддинов (30), М.Сулаймонов (45+2), Д.Каримов (65).
Энг яхши ўйинчилар: А.Аҳмедов – А.Зиёвиддинов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:00, 20.03.2015. Ўқилди: 3075 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик