Англия чемпионатининг 30-тур марказий учрашувида “Ливерпул” “Энфилд Роуд”да “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди. Ушбу ўйиннинг қадри баланд эди. Зеро ҳар иккала клуб ҳам Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун бериладиган ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Бунинг устига ғалаба қозонган жамоа 4-ўриндан жой олиши деярли аниқ эди.
Учрашувда меҳмонлар тезкор тўп кирита олишди. Ўйиннинг 14-дақиқасида Эрреранинг ажойиб тўп узатмасидан сўнг, Мата дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида Адам Лаллана 10 метрлардан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қила олмади. Бу майдон эгаларининг ҳисобни тенглаштириш учун биринчи ажойиб вазиятлари эди.
Иккинчи бўлимда “Ливерпуль” таркибида захирадан Жерард майдонга туширилди. Мезбонлар мухлислари ўз кумирлари ўйинга бурилиш ясашини ва ундан қаҳрамонлик кутишганди. Бироқ Стивен майдонга тушганига 1 дақиқа бўлмасиданоқ қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва жамоасини қийин вазиятга солиб қўйди. У тўпсиз қолган рақиб оёғига очиқчасига тепди.
Иккинчи таймнинг 14-дақиқаси ҳам “қизил иблислар” учун яна омадли келди. Бу сафар ҳам тиниб тинчимас Мата катта саҳнага чиқди. Бу сафар испаниялик футболчи “қайчи услуби”да Миньоле дарвозасига чиройли тарзда гол киритди.
Кўпчилик шундан сўнг ўйин тақдири ҳал бўлди деб ўйлаган эди. Аммо орадан 10 дақиқа ўтгач Даниэл Старриж ҳисобни қисқартириб, мезбонларга умид бахш этди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳакам “Ливерпуль” дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасидан эса Руни унумли фойдалана олмади. Миньоле зарбани қайтарди.
Шундай бўлса ҳам ‘”қизил иблислар” “Энфилд Роуд”дан 3 очко билан қайтишди ва жадвалдаги 4-ўринларини сақлаб қолишди.
АПЛ, 30-тур
Ливерпуль – Манчестер Юнайтед 1:2 (онлайн трансляция)
Голлар: 0:1 – 14 Мата, 0:2 – 59 Мата, 1:2 – 69 Старриж.
Ливерпуль – Миньоле, Морено (Балотелли, 66), Шкртел, Сако, Стерлинг, Аллен, Эмре Жан, Лаллана (Жеррард, 46), Хендерсон, Коутиньо, Старриж.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Джонс, Смоллинг, Феллайни, Янг (Ди Мария, 55), Кэррик, Валенсия, Эррера (Фалькао, 83), Мата, Руни.
Огоҳлантиришлар: Аллен (19), Эррера (47), Жонс (56), Балотелли (67).
Четлатиш: Жеррард (46).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).