Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Атлетико», «Реал», «Барса» ким кўпроқ тўлайди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

УЕФА коэффициентлар жадвалига кўра, Испания чемпионати фахрли биринчи ўринда бораётган бўлса-да, мухлислар меҳрини қозониш борасида етакчилик Англия ПЛга тегишли. Ҳа, замонавий спортда, жумладан, футболда иқтисодий кўрсаткичларнинг аҳамияти катта. Пиренийдаги клубларнинг молиявий муваффақиятлари «туманли ўлка»дагига қараганда анча камтарин бўлса-да, «Реал» ва «Барселона»дек грандлар иштирок этадиган ички мусобақалар ишқибозларни етарли интрига билан таъминлай олади. Қолаверса, сўнгги йилларда номдор «наҳанг»ларга муносиб рақобат кўрсатадиган жамоалар пайдо бўлди. Айниқса, Мадриднинг «Атлетико»си юксак натижаларга (молия соҳасида эмас, фақат спортда, эришиш орқали энг ёрқин юлдузларни ўзига қарата бошлади.

Тўғри, ноёб иқтидор соҳибларини ўзига жалб этиш борасида Испания ҳеч қачон муаммоларга дуч келган эмас. Бу жараён Ладислав Кубала ва Альфредо Ди Стефаноларнинг ташрифи билан бошланди. Улар испан футболининг тамал тошини қўйган афсоналар даражасига етдилар. Вақтлар ўтиши билан фахрий юлдузларнинг фаолияти ниҳоясига етарди. Бироқ гранд жамоалар улар ўрнини янада ёрқинроқ иқтидор соҳиблари билан тўлдириб келганлар. Шу тариқа чемпионатга бўлган катта қизиқишни сақлаб қолишган, ТВ билан йирик шартномалар имзолашган.

Лекин Лионель Месси ва Криштиану Роналдулар катта саҳнага чиқишгач, вазият батамом ўзгариб кетди. Дарҳақиқат, замонанинг энг яхши 2 футболчиси ўртасидаги муросасиз қарама-қаршиликни яна қаерда кузатиш мумкин? Орадан тахминан 5-6 йил ўтгач, яъни бу 2 ёрқин юлдузнинг фаолияти якунига етганидан кейин қироллик Ф.Ф қанчалик мўмай даромаддан бенасиб қолишини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳозирча, примеро жўшқин ҳаёт қучоғида. Тўғри, бу ерда кўпгина жамоалар иқтисодий тангчилик муаммосидан ҳоли эмаслар. Аммо бу қийинчиликлар 3 нафар грандни мутлақо ташвишлантирмайди.

Тўғри, «Барса» ва «Реал»нинг футбол оламидаги энг барқарор жамоалар эканига одатланиб қолганмиз. Лекин «Атлетико»нинг ўта қисқа вақт ичида қудратли жамоага айлана олишини ҳеч ким кутмаганди. «Ҳиндулар»­нинг муваффақиятлари шубҳасиз, Диего Симеоне билан чамбарчас боғлиқ. Атиги бир неча мавсум ичида бу мутахассис жамоани беқарорликдан халос этиб, фақат ғалаба учун майдонга тушишга одатланган таниқли юлдузларни ўз сафига таклиф этадиган грандга айлантирди. «Матрасчилар» Марио Манжукичнинг трансфери учун маблағ топишдан ташқари, шунга яраша маош ажратишга ҳам имкон топишди. Албатта, асосий рақобатчилар ҳам қўл қовуштириб ўтиришмаяпти - ҳар қайси мавсумда ҳеч бўлмаганда 2-3та шов-шувли трансферларни амалга ошириш «Реал» ва «Барса» учун одат тусига кирган. Молиявий жиҳатдан, «Атлетико» улардан анча ор­қада эканлиги жамоаларнинг ўз футболчиларига ажратаётган иш ҳақи миқдоридан яққол билиб олиш мумкин.

«Атлетико»

«Атлетико»да футболчилар маошлари 5 поғонали тизимда белгиланган. «Бош ўйинчи» тоифасидаги Коке ҳозирда жамоанинг энг кўп иш ҳақи оладиган аъзосидир. «Юлдуз футболчилар» номли иккинчи тоифадан Марио Манжукич, Арда Туран, Фернандо Торрес ва Антуан Гризманнлар ўрин олишган. Учинчи гуруҳ «асосий ўйинчилар» номида бўлиб, у Диего Годин, Хуанфран, Миранда, Сикейра, Рауль Гарсия, Габи ва Ян Облакларни ўз ичига олган. Тьягу, Марио Суарес ва Кристиан Ансальдилар «ўртача савия» гуруҳидалар. «Тарбияланувчи ва захира ўйинчилар» гуруҳи Хесус Гамес, Мигелб Мойя, Сауль Ньинес, Хосе Хименес, Кани ва Рауль Хименес каби камтарин маош оладиган футболчилардан иборат.

Таажжубки, дарвозабонларнинг жамоадаги ҳозирги мавқелари уларнинг маошларига мос эмас: испаниялик Мигель Мойя жамоанинг асосий дарвозабони ролини бажармоқда. Примеро тарихидаги энг қиммат посбон - Облак эса захира ўриндиғида қолиб кетяпти. Хайриятки, Симеоне Мойядаги шиддатли тараққиётни ва Яннинг жамоага мослаша олмаётганини ўз вақтида сеза олди.

Хосе Мария Хименеснинг озгина иш ҳақига қаноат қилиб юргани ҳам эътиборга молик. Уругвайлик футболчи Бразилия мундиалида мутахассислар эътиборини қозонган бўлса-да, ҳозирча Миранда-Годин жуфтлигидан бирон-бир футболчини таркибдан чиқаришни уддалай олмаяпти. Лекин мураббий ишонч билдирган ўйинларда ишончли тўп сурмоқда.

«Барселона»

Каталония суперклубидаги иш ҳақи тақсимоти 4 гуруҳдан иборат бўлиб, «Атлетико» тизимидан анча соддароқ. «Алоҳида эътиборга молик ўйинчилар»деган номни биринчи гуруҳдан юлдуз ҳужумчилар учлиги - Месси, Неймар ва Луис Суареслар олишган. Месси - примеро тарихидаги энг бой футболчи, Неймарнинг амалдаги шартномаси ҳали қайта кўриб чиқилмаган. Суарес ҳам ҳозирча ўз маҳоратини тўлиқ намойиш этиб улгурган эмас.

«Асосий ўйинчилар» гуруҳи Андрес Иньеста, Хави, Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Дани Алвеш, Жерар Пике, Хавьер Маскеранолардан иборат. Хави билан Дани Алвешлар учун бу «Барса»даги сўнгги мавсум бўлиб қолиши эҳтимоли жуда юқори. Демак, иш ҳақи ведомостида сезиларли ўзгаришлар юз бериши мумкин.

«Ўртача гуруҳ» ўз ичига энг кўп - 7 нафар футболчини олган: Клаудио Браво, Томас Вермален, Жеремо Матьё, Адриано, Педро, Марк-Андре тер Штеген ва Хорди Альба. Булар орасида яққол ажралиб турадиган чап қанот ҳимоячиси Альба кўпроқ маошга лойиқ эканлигини аллақачон исботлаб улгурган.

Эътиборли жиҳатлардан яна бири шуки, каттагина иш ҳақи олаётган Томас Вармален ҳали «Барса» таркибида умуман майдонга тушган эмас. Аммо унинг поғонаси асосий таркиб аъзолари - Педро ва Альбаникидан анча кўп. Тўғри, бельгиялик ҳимоячига жароҳатлар халал бермоқда.

Сўнгги гуруҳ асосан клуб тарбияланувчилари - Марк Бартра, Мартин Монтойя, Рифинья Алькантара, Серхи Роберто, Хорди Масип ва Дугласдан ташкил топган. Бразилиялик ҳимоячининг жамоадаги қисмати Вермаленникига ўхшаш. Лекин Томасдан фарқлироқ, у бир неча марта майдонга тушиб улгурди.

«Реал»

«Қироллик клуби» ҳам ўз футболчиларига нисбатан 5 тоифали тизим асосида ҳақ тўлайди. «Суперюлдузлар» гуруҳидан табиийки, Криштиану Роналду билан Гарет Бэйллар жой олишган. Бу 2 тезкор футболчи нафақат маош олиш борасида, балки яшил майдонда ҳам жамоадошларидан анча олдиндалар. «Олтин тўп» даъвогарлари» гуруҳини Карим Бензема, Икер Касильяс, Хамес Родригес, Тони Кроос ва Серхио Рамослар ташкил этади. Қизиғи шундаки, франциялик ҳужумчи тез-тез ноаниқ зарбаларга йўл қўйсада, гуруҳдошларидан анчагина кўпроқ иш ҳақи олади. Учинчи гуруҳ Лука Модрич, Марсело, Пепе, Сами Хедира, Фабио Коэнтрау ва Чичаритоларни ўз ичига олган бўлиб, «Керакли фарқни таъминлайдиганлар» деб юритилади. Флорентино Перес яқин кунларда португалиялик марказий ҳимоячига янги шартнома таклиф этса керак. Охирги 3 нафар ижрочи эса Мадриддаги сўнгги ойларини ўтказишмоқда. «Ўртача савия» гуруҳи - Альваро Арбеола, Асьер Ильярраменди, Рафаэль Варан, Иско ва Кейлор Наваслардан иборат. Очиғи, ўта шиддатли тарзда улғайиб бораётган Исконинг шу гуруҳда эканлиги бироз ажабланарли. Лекин у ана шу юқори савияни сақлаб қолса, тез орада юқорига кўтарилиши аниқ.

Бешинчи - «Тарбияланувчилар» гуруҳи жуда оддий: у «Қироллик клуби» тизимида тарбияланган Хеса, Дани Карвахаль, Начо ва Фернандо Почеколарни ўз ичига олган. Гуруҳдаги дастлабки 2 футболчи ёрқин ўйинлари билан тобора кўзга ташланмоқда.

Бош мураббийлар ўртасида Карло Анчелотти 2 мавсумдан бери етакчилик қилмоқда. Луис Энрике «Барса»нинг собиқ устози Тата Мартино билан бир хил маош олмоқда. «Атлетико»нинг аргентиналик устози ҳозирча озроқ иш ҳақига қаноат қилишга мажбур. Лекин янги шартнома хусусидаги музокаралар ниҳоясига етгач, Сименоненинг маоши ҳам сезиларли ўсишга эришишига шубҳа йўқ.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:46, 23.03.2015. Ўқилди: 6210 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик