Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Антиқа футбол: ботқоқ футболидан иккита тўп билан ўйналадиган футболгача...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугунги кунда барча ишқибоз севиб томоша қиладиган миллионлар ўйинининг қандай турлари борлигини биласизми? Буни қарангки, биз кўрган катта футбол ва мини-футболдан ташқари, мазкур спорт турининг шунчалик ғаройиб кўринишлари бор эканки, беихтиёр ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Ушбу мақоламиз эса ана шундай ўзига хос спорт турларига бағишланади.

БОТҚОҚ ФУТБОЛИ
Маълумотларга кўра, мазкур спорт турига Финляндиялик чанғичи Эса Ромппайнен асос солган. Ўз машғулотларида эса ботқоқда югуриш чидамлиликни оширишини исботлаган ва янги спорт турини турли ҳолатларда синаб кўрган. Унинг ихтироси тезда машҳур бўлиб кетди. Ҳатто 1989 йилда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди.

Ботқоқ футболи қоидалари оддий футболдан бироз фарқ қилади: ҳудуди 60 га 30 метр бўлган майдонга жамоалар чиқиб келади. Ҳар бир клубда жами 6 нафардан ўйинчи бўлади. Матч эса 13 дақиқадан икки тайм давом этади. Жарима зарбалари қўл ёрдамида амалга оширилади, чунки бунда оёқ билан тепишнинг умуман имкони йўқ.

ФАҚАТ 40-РАЗМЕРЛИ ЭТИК
Россияда тўлиқ муз билан қопланган майдонлар истаганча топилади. Боиси, мазкур давлатнинг об-ҳавоси жуда совуқ. Айниқса, қишда майдонлар муз билан бурканади. Айни шу паллада, аниқроғи, декабрь ойида футболнинг ўзига хос кўриниши бўйича чемпионат ўтказилади.

Спортнинг бундай кўриниши Улан-Удэда яратилган бўлиб, мазкур шаҳар айнан чемпионатга мезбонлик қилади. Охирги марта мусобақа коллеж ва университетларда таҳсил оладиган ўқувчи ва талабалардан тузилган 20 та жамоани қамраб олганди. Энг қизиғи, мусобақада қатнашадиганлар, албатта, қирқинчи размердаги этик кийиши шарт.

ФУТДАБЛБОЛ
Футдаблболнинг одатий футболдан фарқи шундаки, унда майдонда икки тўп ва қўшимча бош ҳакам бўлади. Бу спорт турига украиналиклар асос солган. Футдаблбол бўйича биринчи ўйин 2007 йилда «Оболонь» футбол клуби стадионида ўтказилган. Мазкур ўйиннинг ўзига хос томони шундаки, футболчилар икки тўпдан қайси бирини тепишни билмай, иккиланиб қолишади, ақлли ва эҳтиёткор ўйинчилар эса бу имкониятни тажрибасиз рақибларига беришади. Кўпинча томошабинлар бир вақтнинг ўзида иккала бурчак тўпи амалга оширилганини ёки қарама-қарши дарвозаларга гол киритилганини кўришлари мумкин.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:10, 26.03.2015. Ўқилди: 4632 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик