Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Ҳайдаров: «Менга ёшлар билан ишлашни топширишганидан мамнунман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу йилнинг 30 май санасида старт оладиган Янги Зеландиядаги 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан ФИФА расмий сайти мухбири суҳбатлашди ва бу суҳбат FIFA.com сайтида мақола кўринишида эълон қилинди. Қуйида ўша мақолани ўзбек тилида тақдим этамиз.

“Германия шубҳасиз исталган жамоа учун қўрқинчли рақиб. Ўтган йили Бразилияда ўзининг тўртинчи Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган немислар энди 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига эътибор қаратишади.

Ўтган йили саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказган Германия ёшларининг Жаҳон Чемпионати финал босқичида ҳам зафарли юришини давом эттириши борасида деярли саволлар йўқ. Бироқ уларга қарши курашишга тайёр бўлган жамоалардан бири Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоасидир. Ушбу гуруҳидан, шунингдек, Гондурас ва Фижи ороллари терма жамоалари ҳам ўрин олган.

— Германиянинг барча ёшдаги терма жамоалари кучли ва ёшлар термаси ҳам истисно эмас, дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” собиқ бош мураббийи — 53 ёшли Равшан Ҳайдаров FIFA.com муҳбири билан суҳбатда. — Уларда жамоа асосан Бундеслигада тўп сурадиган футболчилардан ташкил топган. Биз бу жамоани ҳурмат қиламиз. Аммо гуруҳдан чиқиш учун ҳар бир ўйинда яхши натижа қайд этишимиз лозим.

Жадал ривожланиш

Ҳайдаров бундай режалар қилишга етарлича асосга эга, албатта. Ахир сўнгги вақтларда унинг жамоаси жадал ривожланиш йўлида эканини намойиш қиляпти. Энг сўнгги мисол тариқасида уларнинг ўтган йилнинг октябр ойида Мянмарда ўтказилган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги мувафақиятли иштирок этиб, Янги Зеландияда бўлажак Жаҳон Чемпионатига йўлланмани қўлга киритганини келтириб ўтиш мумкин. Мусобақа давомида Ўзбекистон гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб, тўплар нисбатидаги фарқ эвазига Австралиядан юқори ўринни эгаллаганди. Чорак финалда Таиландни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Ҳайдаров жамоаси ЖЧга йўлланма берувчи тўртликдан жой олганди.

— Футболчиларимиз ушбу мусобақада ҳам жисмонан, ҳам рухан ўсишга эришди”, дея фикрини давом эттирди Ҳайдаров. — Бир томондан улар ушбу саралаш турнирида ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлаб олган бўлсалар, иккинчи томондан катта мусобақаларда қатнашиш тажрибасини янада ошириб олишди.

Жамоа футболчиларининг халқаро майдондаги иштироки, албатта эътиборсиз қолмади. Ҳозирда улар ўз клубларида ҳам муҳим ўрин эгаллаб келяпти. Айни вақтда ушбу жамоа футболчиларидан 15таси Ўзбекистоннинг кучли тўрт клуби — “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” сафида фаолият олиб боряпти ва бу жамоаларнинг барчаси Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этмоқда.

— Йигитларнинг мусобақадаги ишончли ўйинлари уларнинг клублар сафида ҳам асосий таркибдан жой олишига замин яратди ва футболчиларимда яна халқаро ўйинлар тажрибасини оширишга имкон пайдо бўлди, дея сўзини давом эттиради икки марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган Ҳайдаров.

 Ўринбоев ва мусобақага тайёргарлик ҳақида

Ўзбекистон U-19нинг саралаш босқичидаги иштироки давомида бир футболчи жамоа юлдузи сифатида алоҳида ажралиб турди. Беш карра Ўзбекистон чемпиони — “Бунёдкор” таркибида фаолият юритаётган Забихулло Ўринбоев Осиё Чемпионати U-19да киритган бешта голи билан мусобақа тўпурарлари қаторидан ўрин олди ва Жаҳон Чемпионати йўлланмасига эга чиқишда муҳим ўрин тутди. Яқинда эса 20 ёшли ҳужумчи Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида “Бунёдкор”нинг “Ан-Наср” дарвозасига ҳисобни тенглаштирувчи тўпини киритиб, жамоасига очко олиб берди.

Ўринбоев ҳақида яна бир қизиқарли факт: У шу вақтга қадар иккита Жаҳон чемпионатида қатнашиб, беш ўйинда майдонга тушиб улгурди. У 2011 йилда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоси аъзоси эди. Шунингдек, Забихулло 2013 йилда Туркияда ўтказилан 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мундиалда яна чорак финалига қадар етиб борган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида эди.

— Ўринбоев — бизнинг етакчи ҳужумчимиз ва мен унга тўлиқ ишонаман, — дейди Ҳайдаров. — У Жаҳон Чемпионатларида иштирок этиб, тўплаган тажрибаси билан жамоа асосини тузишга ёрдам беради. Забихулло “Бунёдкор”нинг ҳам асосий таркибидан мумтазам ўрин оладиган ва Осиё миқёсидаги мусобақаларда иштирок этаётган футболчи. Агар у шундай ўйинларини намойиш этишда давом этса, Янги Зеландияда бизаг катта ёрдами тегади.

Тажрибали мураббий сифатида Ҳайдаров ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда, уларга алоҳида ёндашиб тайёрланиш кераклигини яхши билади. — Биз рақибларни яқиндан ўрганиб чиқяпмиз. Гондурас ва Фижи ўз ҳудудларининг энг кучли жамоалари ҳисобланади. Шунинг учун уларга менсимай муносабатда бўлиш асло ярамайди. Германия, шубҳасиз, гуруҳ фаворити. Улар ўз қитъа биринчилигида ҳам аъло даражада қатнашиб, Жаҳон Чемпионатига йўланмани қўлга киритди.

— Дэви Селки айниқса яхши таассурот қолдирди. Бу футболчи Янги Зеландиядаги турнирда Германиянинг етакчиси бўлади —, дея қўшимча қилди Ҳайдаров Венгрияда бўлиб ўтган Европа Чемпионати U-19да финалдан ташқари ҳар бир ўйинда гол урган “Вердер” ҳужумчиси ҳақида фикр билдириб.

Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатларидаги дебютини БАА-2003 мусобақасида қилган. Чемпионатда мувафақиятли иштирок этолмаган бўлса-да, ўша таркибдаги футболчилардан бир нечтаси Ҳайдаров бошчяилигида катта жамоа билан Осиё Кубоги-2004да кучли саккизликдан ўрин олганди.

Равшан Ҳайдаров учун ёшлар билан ишлаш шунчаки навбатдаги ишдан кўра кўпроқ аҳамиятли. — Менга ёшлар билан ишлашни топширишганидан мамнунман. Ўзбекистон сўнгги вақтларда ёшлар миқиёсида ажойиб натижалар қайд этиб келмоқда. Бу — Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор ва Ўзбекистон Футбол Федерациясининг меҳнатлари самарасидир. Ўзбекистонда кўплаб иқтидорли ёшлар бор. Мен уларнинг яхши футболчилар бўлиб етишишларига ва жаҳонга танилишларига ёрдам бериш йўлида иш олиб бораётганимдан хурсандман”.

Манба: FIFA.com

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:54, 31.03.2015. Ўқилди: 4991 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.