Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лига, 3-тур. Андижонликлар «Олмалиқ»ни мағлуб эта олишадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лигада 3-тур ўйинлари яқинлашмоқда ва ҳар бир жуфтликка ўйинолди фикрлармизни билдиришда давом этамиз.

Дастлабки турларда грандлардан очко тортиб олган “Олмалиқ” учинчи турда “Андижон”га қарши ўйнайди. “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши ўтган ўйинлардан сўнг олмалиқликлар ОАВ ва мухлислар томонидан мақтовлар домига кўмилди. Ҳаттоки, жамоа футболчилар “Агар шу ёсинда ўйналса, “Олмалиқ” чемпионлик учун курашади!” деган маънодаги фикрларни ҳам баён қилишмоқда. “Иштаҳалари карнакку-а” дейишингиз мумкин. Ҳа, "иштаҳа тановвул маҳал келади", деган гап бор эди, адашмасак. Майли, кузатишда давом этамиз. Демак, «Андижон» - «Олмалиқ» диққатимиз марказида !

“АНДИЖОН”.
Яқинда “Андижон” телеканали орқали жамоани “Олмалиқ”қа қарши тайёргарлик жараёни ҳақида лавҳа тақдим этишди. Лавҳа муаллифи жамоа ҳақида кўплаб маълумотлар берди. Футболчилар ОАВ вакилига интервью беришар экан, жамоа кайфияти яхши эканлигини ва учинчи турга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишни режа қилишаётган эканлигини айтиб ўтишди. Бироқ тил алдаса ҳам кўзлар алдамайди. Футболчиларнинг юзига диққат билан эътибор берадиган бўлсак, улар кетма-кет мағлубиятни қабул қилишлари қийин кечаётганини тахмин қилиш қийин эмас. Бу билан уларни ёлғончига чиқармоқчи эмасмиз. Тўғри, улар ҳам “Олмалиқ”ни ютиш ҳақида ўйлашмоқда. Бироқ руҳий томонлама тикланиш жараёни сустлиги билиниб турибди. Жамоа устозлари ушбу ҳолатга эътибор қилишса яхши бўларди. Клубнинг майдондан ташқаридаги муаммолар ҳам кўпайиб қолганга ўхшайди. Истеъдодлар макони бўлган, бу вилоятнинг бош жамоасида мана шундай вазият ҳукм сурмоқда. Ҳозир жамоа футболчилари ирода кўрсатишлари керак. Ҳамма жамоада мана шундай оғир вазиятлар бўлиб келган ва бу ўткинчи ҳолат. Шунга ўхшаш даврларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жамоа учун жуда ҳам муҳим. Умид қиламизки, “Андижон” аъзолари бўлажак баҳсда ўз мухлисларини хурсанд қиладилар.

“ОЛМАЛИҚ”
“Мақсадимиз Осиё чемпионлар лигасига чиқиш” - деб мавсум бошлаган “Олмалиқ”нинг ишлари ёмон эмас. Ҳа, гапирса арзийдиган вазият. “Олмалиқ” футболчиларга “Насаф” ва “Пахтакор” билан ўйинлар натижаси ҳақида савол билан мурожаат қилинганда, кучли тайёргарлик, тартибли ўйин ва ижобий руҳий ҳолат уларга мазкур муваффақиятга эришишда кўмак берганини таъкидлашмоқда. Ҳозирча “Олмалиқ” бу йилги режалари жиддий эканлигини кўрсатмоқда. Бироқ мавсум энди бошланди. Уни бир текисда, барқарор ўтказиши қийин. Балки “Олмалиқ” мана шу темпни охиригача ушлаб қолар? Буни вақт кўрсатади. “Олмалиқ” грандларни қийнашини яхши биламиз. Бу биз учун кутилмаган ҳолат эмас. Бироқ мавсум ўрталарига келиб жамоани оддий, ўртамиёна клубларга очко улашишига ҳам ўрганиб қолганмиз. Умуман жамоага зафарли барқарорлик керак. “Андижон” иккита баҳсда ютқазди ва учинчи турни ўз мухлислари олдида ўтказади. “Олмалиқ”нинг бўлажак рақибини ўз ишқибозларидан қарзи кўпайиб қолган ва Андижонда “Олмалиқ”қа осон бўлади дейиш ҳам хақиқатдан йироқ.

Хуллас, ўйин олидан мана шунақа фикрлар. Ушбу баҳс борасида сиз нима дейсиз? Балки, ўйиннинг яққол фаворити Водийда мағлубиятга учрар? Билмадик. Буни вақт кўрсатади.

Ҳожиакбар Жабборов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:47, 02.04.2015. Ўқилди: 3168 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик