Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 44
2 ОКМК 19 35
3 Сўғдиёна 19 32
4 Пахтакор 19 29
5 Нефтчи 19 28
6 Навбаҳор 18 26
7 Сурхон 19 25
8 Динамо 18 23
9 Олимпик 19 21
10 Андижон 19 20
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 19 18
14 Металлург 19 14

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Нефтчи 2-2 Қизилқум
19-тур Локомотив 0-1 Навбаҳор
19-тур Сўғдиёна 1-1 Андижон
19-тур Металлург 3-2 Пахтакор
19-тур Олимпик 0-3 Динамо
19-тур Сурхон 0-1 Бунёдкор
19-тур Насаф 2-0 ОКМК

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4429 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карло Анчелотти: «Мен ҳамон бахтиёрман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Европанинг энг буюк клублари - «Милан», «Челси», «ПСЖ» ва «Реал» билан йирик ғалабалар таъмини татиб кўрган Карло Анчелоттига 2тагина ибора ёрдамида аниқ баҳо бериш мумкин: «Ғолиб мураббий!» . Дарҳақиқат, футболчилик давридаёқ етарлича шуҳрат қозонган дон Карло охирги йилларда мураббий сифатида салмоқли натижаларга эришди. ЖЧ-90да Италия терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган Анчелотти айтайлик, охирги мавсумда «бланкос» бошқарувида 4та нуфузли совринни қўлга киритди: Испания кубоги, ЧЛ ғолиблиги, УЕФА суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ олтин медалини. Шу натижалари ўлароқ, йил якунида энг яхши мураббий мақомига даъвогар 3 нафар мутахассисдан бири бўлди. Италиялик мураббий 12 январь куни Цюрихда ўтказилган ФИФА гала-оқшомида шундай деганди: «Бу ерга келишим йил давомида «Реал Мадрид» билан олиб борган ишларимга муносиб баҳо берилгани нишонасидир. Йилнинг энг кучли 3 нафар мураббийи қаторига тушганимнинг ўзи мен учун катта шараф». 55 ёшли дон Карло FIFA.com сайтига берган эксклюзив интервьюсида турли масалалар хусусида тўхталди: иш услуби, Италия терма жамоасини бошқариш орзуси... Лекин «Эль-класико» мавзусини четлаб ўтди.

- Дон Карло, иш услубингиз ҳақида етарлича гапирилган ва ёзилган. Шахсий қарашингиз бўйича Карло Анчелотти қандай мураббий?

- Мен аввало, ўз ишимни чин юракдан севувчи оддий мураббийман. Ҳозиргача ишимдан тўлақонли роҳат оламан, футболчилар билан доимо илиқ ва дўстона муносабат ўрнатишга уринаман. Оддий айтганда, бир мақсад йўлида жамоамга қоришиб кетадиган бахтиёр инсонман.

- Профессионал футбол ўзининг юқори чўққисига чиққан ҳозирги пайтда мураббийнинг ўз шогирдлари билан хушчақчақ ҳолда вақт ўтказиши қийин эмасми?

- Йўқ, асло. Фаолиятим давомида энг юқори даражали клубларни бош­қарганман ва табиийки, атрофимда фақат энг кучли футболчилар йиғилишган. Ўйинчининг савияси қанчалик юқори бўлса, у масъулиятни шунчалик теран ҳис қилади. Бундайлар билан ишлаш эса анча осон. Хусусан, «Реал Мадрид»дек клубда йигитлар тилини тушунсангиз, бас. Мана, ихтиёримда йирик ғалабаларни кўзлайдиган, ягона мақсад сари олға борадиган малакали ижрочилар бор. Улар ҳаттоки, машғулотларда ҳам роҳатланиб ишлайдилар ва бу ҳолат мураббийнинг юмушини анча енгиллаштиради.

- Ўйин ташкил этишда нимага кўпроқ эътибор қаратасиз: ақлгами, тактикагами ёки техникага?

- Менимча, бугунги футболда руҳий тайёргарлик энг муҳим жиҳат ҳисобланади. Жамоадаги ҳар бир футболчида, хусусан, захирада қоладиганларда ҳам иштиёқ йўқолмаслигини таъминлаш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Кейинги ўринда - тактика. Умуман, жамоага яхлит куч сифатида ўйнаш ғоясини сингдириш шарт. Шунингдек, буюк футболчиларнинг индивидуал сифатларидан тўлиқ фойдаланиш, уларни жамоа манфаати йўлида бор кучлари билан ўйнашга йўналтириш ҳам зарур.

- «Милан», «Челси» ва «ПСЖ» клубларини бошқардингиз, энди «Реал Мадрид»га устозлик қиляпсиз. Биламизки, бу жамоаларнинг ҳар бирида мураббийдан фақат натижа талаб қилишади. Шунга яраша, босим ўта юқори. Юксак даражали клубларни бошқаришда энг қи­йини нима?

- Мураббий учун энг асосий­-    си - бу футболчилар билан ўзаро муносабат. Сиз клубга турли ғоялар билан келасиз ва табиийки, уларни машғулотларда амалга татбиқ этишга уринасиз. Агарда барчага илиқ муносабатда бўлсангиз, унда футболчилар ғояларингизни енгил қабул қилишади. Қисқаси, энг қийини - талаб даражасида муносабат ўрнатиш. Ҳа, «Реал»дан фақат ғалаба кутишади, «ПСЖ»да ҳам шундай эди. Бу бир томондан, яхши. Ахир жамоа олдига юқори мақсад қўйилмас экан, ишлашдан нима наф? Демоқчиманки, меъёридаги босим мураббийнинг, қолаверса, жамоанинг ўсишига ёрдам беради.

- 2014 йилги ютуқларингиздан бирини танлашингизга тўғри келса, қайси ғалабани биринчи ўринга қўярдингиз ва нима учун?

- Шахсий фикримча, мавсумда қўлга киритган ғалабаларимиз калитини Валенсияда ўтган Испания кубоги финалида топдик. Яъни «Барселона» устидан қозонилган ғалаба кучимизга куч қўшди («Реал» Гарет Бэйлнинг ажойиб юриши ва голи эвазига ғалаба қозонганли - 2:1). Тўғри, энг гўзал лаҳзалар - бу шубҳасиз, Лиссабондаги ЧЛ финали. Ахир узоқ кутилган ғалабани тортиқ этиб, «Реал Мадрид» музейидаги ЧЛ кубоги сонини 10тага етказиб қўйдик.

- Марокашда ўтган Клублар ўртасидаги ЖЧ финал ўйинидан сўнг рақиб - «Сан-Лоренцо»нинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида қўл бериб сўрашдингиз ва бу хатти-ҳаракатингизни Аргентинада етарлича олқишладилар. Бир қарашда оддий туюлган  ҳаракат нега бунчалик эътибор тортди, сизнингча?

- Билмадим. Менимча, мураббийлар доимо ўзаро ҳурматни тарғиб этишлари шарт. Ҳа, гоҳида қизишиб кетиб, буни унутиб қўямиз, айниқса, ўйинлар чоғи. Асаблар чарчаган, эҳтирослар жунбушга келган лаҳзаларда тушунмовчиликлар бўлиб туради. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўзаро ҳурматни сақлаш керак. Ахир биз доимо омма эътиборида турамиз...

- Криштиану Роналдудаги ўзгаришларни қандай тавсифлайсиз?

- Кўп марта айтганман, у профессионаллик ва масъуллик бобида ягона футболчи. Ҳа, Криштиану ноодатий иқтидор эгаси, бироқ шу билан чекланиб қолмасдан, терга ботиб ишлайди, туғма истеъдодига сайқал беришдан чарчамайди.

- Зайниддин Зиданни «Ўйини кишига роҳат бағишлайдиган футболчи», - дея мақтагансиз. Роналду бу борада ундан қолишмаса керак...

- Худди шундай. Зиданнинг турли финтларидан ҳозир ҳам машғулотларда жуда кўп фойдаланаман. Роналдуга келсак, унинг менга энг ёқадиган томони - бу деярли ҳар бир ўйинда гол уриши.

- Охирги савол: қачондир Италия терма жамоасини бошқаришни хоҳлармидингиз?

- Албатта, хоҳлайман... (сукут). Италия футболи тарихига назар солсак, мамлакат миллий жамоаси ҳар 12 йилда жаҳон кубоги финалига чиқади. Биз 1970, 1982, 1994 ва 2006 йиллардаги мундиалларнинг ҳал қилувчи баҳсларида иштирок этганмиз. Агар ушбу анъана давом этса, 2018 йили ҳам финалга чиқамиз. Лекин ўша пайтгача «Скуадра Адзурра»ни Антонио Конте бошқаришда давом этади, менимча. Айтганча, яна бир эътиборга молик факт: биз гарчи ҳар 12 йилда финалда ўйнаган бўлсакда, 24 йиллик танаффус билан жаҳон чемпиони мақомини олганмиз. Яъни 1982 йилдаги ютуқдан сўнг ЖЧ-2006да ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганмиз. Агар шунисига урғу қаратсак, Италия термаси 2030 йили жаҳон чемпионига айланиши керак. Ўшанда 71 ёшда бўламан, насиб этса. Шундай экан, менда ҳали вақт бор.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:04, 02.04.2015. Ўқилди: 2898 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 So‘g‘diyona Lupche Doriev 9
2 Paxtakor Dragan Cheran 7
3 So‘g‘diyona Shohrux Abdurahmonov 6
4 Nasaf Zoran Marushich 5
5 Paxtakor Dostonbek Hamdamov 5
6 Nasaf Bobir Abdixoliqov 4
7 Olimpik Ibrohim Ibragimov 4
8 OKMK Xurshid G‘iyosov 4
9 Surxon Jahongir Abdusalomov 4
10 Qizilqum Akaki Shulaya 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.