Учрашув бошида "Пахтакор" жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, Турдиалиев бу зарбани қайтарди, қайтган тўпни Кримец яна дарвозага тепди, аммо "Бухоро" посбони бу зарбани ҳам қайтарди. Учинчи зарбани Сергеев голга айлантирди - 1:0.
Аммо тошкетликларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади - орадан икки дақиқа ўтиб Дилявер Абибуллаев ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади.
Иккинчи бўлимда Игорь Сергеев бурчак тўпини боши билан дарвозага жойлаб, "дубль" қилди, сал ўтмай Игорь учинчи тўпини киритди, бу голга Андреев ҳаммуаллифлик қилди.
Учрашув охирида Кахи Махарадзе тўртинчи голни киритиши мумкин эди, Грузия терма жамоаси футболчиси дарвозабонни алдаб ўтиб тепган тўпини бухоролик ҳимоячилар қайтариб қолишди.
Олий лига, 3-тур
ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 3:1 (1:1)
Голлар: Игорь Сергеев (8, 53, 56) — Дилявер Абибуллаев (10)
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец (с), Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Козак, Андреев, Каримов, Искандеров, Сергеев.
"Бухоро": Турдиалиев, Акбаров, Кравческу, Кочнев, Неъматов (с), Плэмэдалэ, Исроилов, Нарзуллаев, Абибуллаев, Хауши, Умаржонов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).