Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛнинг энг кучли дарвозабонлари Топ-10. 2-қисм

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия Премьер-лигаси дуёнинг энг кучли бирин чилиги ҳисобланади. Ушбу чемпионатда энг кучли футболчилар тўп суришади. Шу жумладан иқтидорли дарвозабонларни ҳам учратиш мумкин. Ўз вақтида бу биринчиликда юқори савиядаги дарвозабонлар ҳаракат қилишган. Бироқ  Англия терма жамоасида доимий равишда дарвозабонлар борасида муаммо юзага келган. Барқарор ўйин кўрсатадиган посбонларни учратиш қийин. Жо Харт айни дамда энг иқтидорли дея таърифланаётганига қарамай, ундаам баъзи бир камчиликлар борлигини айтиш лозим. Қуйида эътиборингизга  Премьер-лигада фаолият кўрсатаётган  энг кучли дарвозабонлар рўйхати билан таништириб ўтамиз.  

Жо Харт (“Манчестер Сити”) 

Қачондан бери  тўп сурмоқда: 2006 йилдан бери... 

“Манчестер Сити” дарвозабони Жо Хартнинг бугунги кунда Англиянинг энг яхши дарвозабони дейиш мумкин. Тўғри, Харт доимо ҳам юқори савияда ўйин кўрсата олмайди. Баъзида қилган хатоларини кўриб, кўпчиликни жаҳли чиқади. Шунга қарамай, у клубнинг биринчи рақамли дарвозабони ҳисобланади. Умуман олганда, Хартнинг “шаҳарликлар”да ўз жойини топиши осон кечмаган. 2006 йилдан бери “Манчестер Сити” сафида тўп сурсада, у бу вақт мобайнида бир нечта клубларда ижарада тўп сурди. Ниҳоят, икки ёки уч йилдирки, Харт асосий посбонга айланди ва ишончли ўйинларни кўрсатмоқда. 

Симон Минолье (“Ливерпуль”) 

Қачондан бери тўп сурмоқда: 2013 йилдан бери... 

“Сандерленд”дан “Ливерпул”га келган Минолье вақтида жамоанинг ишончли посбонига айланганди. Сўнги вақтларда эса унинг ҳаракатлари мухлисларга манзур келмаяпти ва бельгиялик дарвозабонни трансферга қўйишини талаб қилишмоқда. Шунга қарамай, Минольеда ўзгарувчанлик юз бериб туради. Баъзида у шундай ўйинлар намойиш қиладики, кўпчилик дарвозабонлардан устунлигини кўрсатади. Боз устига Симон Минолье пенальтиларни бартараф қилиш борасида кўпчиликга дарс бера олади. унинг устунлик тарафи ҳам шу ҳисобланади. 

 Бен Фостер (“Вест Бромвич”) 

Қачондан бери тўп сурмоқда:
 2012 йилдан бери.. 

 Фостер яна терма жамоадан таклиф олмоқда. Бунга унинг “Вест Бромвич”да кўрсатаётган ишончли ўйинлари сабаб бўлмоқда. 2012 йилдан бери Фостер “буғулар” сафида тўп суриб келаётган бўлса, ортда қолган уч мавсум давомида у жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди. Ҳозирда эса у жароҳат олиб сафдан чиқди. Тони Пьюлис эса Фостерни ўрнига муносиб дарвозабон йўқлигини ва шундай дарадагилар ўз клубларига эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқда.   

Фрайзер Форстер (“Саутгемптон”) 

Қачон бери тўп сурмоқда: 
2014 йилдан бери... 

Фрайзер Форстернинг ватанига қайтиши омадли келди. “Саутгемптон”га келган Форстер қисқа вақт ичида жамоанинг ажралмас бир бўлакига айланди. Бунгача дарвозабон “Селтик” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Омаднинг эрта ёки кечи йўқ деганидек, Форстернинг даври 27 ёшга тўлганида келди. Роналд Куман “Челси” (1:1)га қарши ўйиндан сўнг Фрайзерни дунёнинг энг кучли дарвозабони дея таъриф берди. Бунга унинг клубдаги омадли тарзда ҳаракат қилиши сабаб бўлди. 

Роберт Грин (“КПР”) 

Қачондан бери тўп сурмоқда
: 2012 йилдан бери... 

 Бир пайтлари Англия терма жамоасининг ишончли дарвозабони бўлиши мумкин эди. Бироқ Грин ўз устида ишламай қўйдими ёки бошқа сабаблар ҳалақит қилдими, анча масуълиятни тушириб қўйгани натижасида, ўртамиёна клубларда қолиб кетди. Унинг яхши дамлари “Норвич” ва “Вест Хэм”да ўтди. 2012 йилдан эса “КПР”га ташриф буюрди. Секин-аста аввалги формасини тиклаётгани кўринмоқда шекилли, унга “Челси”дан таклиф тушмоқда. Ёзда аристократлар Гринни сотиб олиши мумкин. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:47, 06.04.2015. Ўқилди: 3542 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.