Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • -:-
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қўрс, такаббур, исёнкор ва энг яхши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламидаги энг буюк мураббийлардан бири Брайан Клаф ҳеч қачон рўйхотирлик қилган эмас. У бир сафар шундай деганди: «Ҳа, мен қўрс, такаббур ва исёнкорман. Шунинг баробарида жаҳоннинг энг яхши мураббий ҳам ўзимман!» Британия футболи тарихидаги энг муваффақиятли мутахассислардан бири агар ҳаёт бўлганида, 21 март куни 80 ёшини қарши оларди. Британия империяси ордени офицери ҳаётлик чоғи нафақат спортдаги натижалари, балки унинг ташқарисидаги хатти-ҳаракатлари билан ҳам кўпчиликни ҳайрат кўчасига етакларди. «Ичиш устаси» (пиво симириш суръати бўйича Англия рекордчиси) ва «Зўр йигит» (Рой Киннинг таърифи) - Брайан Говард Клаф ҳақида ҳаттоки, алоҳида кино ҳам суратга олинган. Биз эса «ССФ» маълумотлари асосида футбол оламида ёрқин из қолдирган мураббийни шунчаки, хотирлаб ўтамиз.

Клафнинг 3та

эътиборли фикри

1. - Мен дарҳақиқат, қўрс-қўпол, такаббур-манман, одамлар ғазабини қўзғатувчи исёнкор, гап уқмас-одамови, чўрткесар-дангалчи, гердайган-қайсар кишиман. Шунингдек, айни пайт жаҳон футболидаги энг яхши мураббий мақоми ҳам ўзимга тегишли.

2. - Агарда қандайдир муаммо туғилса, қайсидир масалада фикрлар ўзгача янграса, барчамиз стол атрофида ўтириб, чамаси 20 дақиқа бафуржа гаплашиб оламиз, кейин эса менинг ҳақ эканлигим тасдиқланади.

3. - Оламдан кўз юмганимдан сўнг қабрим устига гул юборманглар. Яхшиси, уларни ҳозир беринглар. Гул ўрнига бренди билан сийласангиз ҳам қаршилигим йўқ.

 

Клаф ҳаҚида 3та факт

1. The Times талқини бўйича Брайан Клаф футбол тарихидаги энг яхши мураббийлар рўйхатида 7-ўринни банд этган. Шунингдек, Британиянинг кўплаб нашрлари уни Англия терма жамоасини ҳеч қачон бошқармаган (Клаф 2 марта -1977 ва 1982 йилларда миллий жамоага устозлик қилиш таклифини рад этган) энг яхши мураббий сифатида эътироф этишади.

2. 2009 йили экранларга «Лаънатланган Юнайтед», деб номланган бадиий фильм чиқди. Унда Клафнинг «Лидс Юнайтед»даги қисқа муддатли фаолияти ҳақида ҳикоя қилинган. Чунончи, мураббий жамоа футболчиларини аввалроқ «Симуляциячилар, лўттибозлар», - дея танқид қилганди. Шу сабаблими, улар билан келишолмайди ва атиги 44 кундан сўнг «Лидс»дан кетади. Фильмда Клаф образини Майкл Шин яратган. Эътиборли факт: ушбу картина жаҳон бозорида 4 миллион доллар йиққан. Бу фақат кинотеатрлар кассаларидаги чипталар сотувидан тушган маблағдир.

3. 2003 йилнинг январида 67 ёшли Клаф жиддий жарроҳлик операциясини бошдан ўтказди. Яъни мураббийнинг жигари алмаштирилди. Чунончи, нақ 30 йил давомида алкоголь ичимликлари билан «қалин дўст тутуниш» ўз таъсирини кўрсатганди. Шифокорларнинг айтишича, агар операция бўлмаганида, Клаф икки ҳафта оралиғида вафот этарди. Жарроҳлик операциясидан сўнг эса яна 20 ой яша­ди. У 2004 йилнинг 20 сентябрь куни ошқозон саратони туфайли ёруғ оламдан кўз юмди.

 

Клаф ҳаҚида 3та воҚеа

(Рой Киннинг ҳикояси*)

1. - Мен Клафни илк марта «Кова»дан «Ноттингем»га ўтганимда кўрганман. У хонага киргунча музокаралар ўхшамаётганди. Клафнинг эгнида эскигина яшил свитер бор эди, ёнида эса тилларанг ретривер ити. Мураббий хонага кириши билан буйруқ берди: «Ирландиялик жентльменларга ичимлик келтиринг».

Бу йигит яхшими?-сўради Клаф мени кўрсатиб.

- Чидаса бўлади, босс, - дея жавоб берди «Ноттингем» томонидан музокараларни олиб борган Рон Фентон.

Кейин катта суммаларни ўз ичига олган баҳслар бошланиб кетди. Кўп ўтмай, «Кова» вице-президенти Жон О~Рурк ниҳоят, ижобий жавоб берди:

- Жаноб Клаф, келишув амалга ошди, тамом.

- Бу пуллар ўз чўнтагингга тушмайди, шундайми, -луқма ташлади Клаф.

Шундан сўнг мураббий бизнинг делегацияга юзланиб, қўшимча қилди:

- Менга шунчаки, Брайан, дея мурожаат этишингиз мумкин. Келинглар, энди келишув муносабати билан ичамиз.

Шу ондаёқ менга ва ўз итига қайрилиб, паст овозда давом этди:

- Бу гаплар сенга тааллуқли эмас. Мен сен учун жаноб Клафман, тушунарлими?

Шунда беихтиёр ўйлаб қолдим:

- О, қандай зўр йигит...

2.  - «Кристал Пэлас»га қарши қайта ўтказилган кубок ўйинининг вазиятларидан бирида тўпни дарвозабон Марк Кросслига жуда секин узатганим қимматга тушди. Тўғри, Марк тўпга улгуриб, уни тепиб юборди. Аммо бахтга қарши, тўп тўғри Жон Салако оёғига тушди ва у  чамаси 45 метр узоқликдан гол урди. Даҳшат! Ўйиндан сўнг кийиниш хонасига киришим ҳамоно Клаф тўғри юзимга тарсаки туширди. Зарба кучидан ҳаттоки, полга йиқилиб тушдим. Мураббий эса тепамда тик турганча бақирарди: «Қайтиб, орқага, дарвозабонга тўп берма!» Унинг важоҳатидан ўзимни мутлақо йўқотиб қўйган ва қандайдир жавоб беришга ботинолмагандим. Қисқаси, бошимни қимирлатганча фикрини маъқуллашга ярадим, холос. Менинг футболдаги «асал ойим» шу тариқа тугади. Клафнинг қандай босим остида қолганини тушуниб, унга нисбатан кек сақлаганим ҳам йўқ. Умуман, ушбу нокдаун мен учун унутилмас ва ажойиб дарс бўлганди.

3. - Бир сафар Клаф машғулотларга кеч қолди. Шунда унинг ёрдамчилари махсус жиҳозни олиб, унда ишлаб туришимизни тайинлашди. Чамаси ярим соатдан сўнг майдонда мураббийнинг ити - Делл кўринди, унинг ортидан ўзи ҳам келди. «Бу нимаси?» - сўради Клаф. Ёрдамчилари оғиз очишга улгурмасларидан олдин ўзи буйруқ берди: «Мана бу лаш-лушларни йўқотиб, тўпларни олиб келинг!» Унинг кучли ва шунинг баробарида заиф томони ҳам шу эди. Яъни бировнинг фикрини ҳеч қачон тан олмасди. Футбол эса ўзгариб борарди. Афсуски, Клафнинг вақти ва у сира ёқтирмайдиган Маргарет Тэтчерники ҳам ўтиб бораётганди...

* - Рой Кин 1990 - 1993 йилларда «Ноттингем Форест»да айнан Клаф бош­қарувида ўйнаган.

Маълумот учун

Брайан Говард КлАф

Туғилган санаси ва манзили:  1935 йил 21 март, Мидлсбро

Вафот этган санаси ва манзили: 2004 йил 20 сентябрь, Дерби

Футболчилик фаолияти: «Мидл­сбро» - 1955-1961; «Сандерленд» - 1961-1964. Ҳужумчи сифатида тўп сурган Клаф Англия чемпионатида 274та ўйинда майдонга тушиб, 251та (!) гол урган

Мураббийлик фаолияти: «Хартл­пуз Юнайтед» - 1965-1967; «Дерби Каунти» - 1967-1973; «Брайтон» - 1973-1974; «Лидс» -1974; «Нотингем Форест» - 1975-1983. Мураббий сифатида 1972 ва 1978 йилларда Англия чемпиони бўлган, 1978, 1979, 1989 ва 1990 йилларда Англия Лига кубоги, 1979 ва 1980 йилларда Европа Чемпионлар кубоги ҳамда 1979 йили Европа суперкубогини қўлга киритган

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:55, 06.04.2015. Ўқилди: 4518 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.