“Бунёдкор” расмий машғулотини ўтказди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Лаҳвия”га қарши ўйин олдидан “Абдуллоҳ бин Халифа” стадионида ўзининг расмий машғулотини ўтказди.
Одатдагидек, расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди. Шундан сўнг Сергей Лушан ўз шогирдлари билан техник-тактик машқларни олиб борди. Умумий ҳисобда, “қалдирғочлар” учрашув бўлиб ўтадиган “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида бир соатга яқин шуғулланишди. Унда жамоамиз билан Доҳага келган барча футболчилар иштирок этишди.
“Абдуллоҳ бин Халифа” стадиони майсалари жудаям ажойиб тарзда сақланаётганлиги гувоҳ бўлдик.
Мезбонлар “Лахвия” футболчилари асосий стадионнинг шундоққина ёнида жойлашган қўшимча майдонда расмий машғулот олиб бордилар.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидан ўрин олган “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашуви 8 апрель куни “Абдуллоҳ бин Халифа” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:12, 07.04.2015. Ўқилди: 2947 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).