Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» - «Ас-Садд» - 5:0. «Қарз» қайтарилди!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Абрамов ўз анъанасида ўта содиқлигини яна бир карра исботлаган ҳолда бошланғич таркибда яна "сюрприз" тайёрлади. Шу пайтгача ОЧЛда бирор марта ҳам ўйнамаган Икром Алибоев "старт лист"га киритилган бўлса, Бикмаев ёлғиз ҳужумчи сифатида ўйинни бошлади. Корян, Абдухолиқов, Кояшевич эса захирада қолдирилди. Ҳартугул, бу сафар Абрамов Сардор Мирзаевни ўнг қанот ҳимоясига қўиш эвазига бўлса-да, Абрамов 4 ҳимоячи орқали ўйнашга қарор қилди. Бунда Тўхтахўжаев чап қанот ҳимоячиси вазифасини бажарди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида темирйўлчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Жамоа майдоннинг рақиб томонидан "Ас-Садд" футболчиларига нисбатан прессинг қўллади ва тўпни олиб қўйди. Сардор Мирзаев ўнг қанотда бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Алибоев йўллаган зарбани посбон қайтарди. Дарвозабон олдида турган Бикмаев осонлик билан тўпни тўрга йўллади.

Орадан 7 дақиқа ўтиб ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. "Ас-Садд" бурчак зарбасини амалга оширган пайтда тўпни эгаллаб олган тошкентликлар қарши ҳужумга ўтишди. Тўраев тезкор Ҳасановни олдинга бошлади. Жасур чап қанотдан бир ҳимоячини алдаб, дарвоза олдида турган Бикмаевни тўп билан таъминлади. Марат ортиқча муаммосиз дарвозани ишғол қилди.

Мазкур тезкор голлар "Локо"га тўпни назорат қилиш ва ҳимоявий ўйин орқали қарши ҳужум асосида ўйнаш имкониятини яратди. Баҳснинг 23-дақиқасига келиб ҳимоячиларимиз Графитени кўздан қочиришди ва легионер футболчи бирга бир вазиятга чиқиб бориб, бахтимизга, ноаниқ зарба йўллади. Орадан 2 дақиқа ўтиб катта Ҳасанов кичик "адаш"ини тўп билан таъминлади. Жасурнинг 17 метрдан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади. Баҳснинг 39-дақиқаси ўтиб бораётганида Санжар Шоаҳмедов кутилмаганда олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп тўсинга тегиб, жарима майдончаси ташқарисига қайтиб чиқди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасда жамоамиз омад туфайли ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. "Локомотив" жуда яхши қарши ҳужумга ўтаётган пайтда Луфтулла майдон марказида ўзига узатилган тўпни оёқлари тагидан ўтказиб юборди. Тўпни эгаллаб олган доҳаликлар қарши ҳужумга ўтишди. Графитенинг узатмасидан кейин Ҳасан ал-Ҳайдос бирга бир вазиятда 6-7 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Мезбонлар томонидан қўлланилаётган прессинг иккинчи бўлим бошида наф келтириши мумкин эди. Катта Ҳасанов рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва Шоаҳмедовга берди. Санжар 15 метрлардан зарба йўллади, дарвозабон эса қўли билан тўпни дарвоза устидан ошириб юборди. Мана шу вазият голга айланганида ўйин тақдири деярли ҳал бўларди. Шунга қарамай, Шоаҳмедов навбатдаги ҳужум пайтида ўз мақсадига эришди. У тўпни эгаллаб олдинга борди ва жарима майдончаси ичида очилган Бикмаевга пас берди. Марат тўпни эгаллади, кичик пауза қилди ва қулай жойга очилган Санжарга пас берди. Собиқ "Олмалиқ"чи бирга бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олди.

Орадан бир дақиқа ўтиб "Ас-Садд" ҳисобни қисқартириб қўйишига сал қолди. Ал-Ҳайдос ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Маъмур Икромов оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Бўлимнинг ўрталарига бориб Абрамов ҳужум чизиғини тўлиқ янгилади. Захирадан тушганлар ҳам ўзларини кўрсата олишди. "Ас-Садд"нинг чап қанот ҳимоячиси тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юбориши натижасида Абдухолиқов жарима майдончасига кириб борди ва Кояшевичга узатма берди. Дамир бирга бир вазиятни кўкка совурмади. Қатар клуби дарҳол хавфли жавоб ҳужумини ташкил қилди. Халфан томонидан 11 метрдан йўллаган зарбаси йўлига Яничич ўзини ташлади ва зарбани қайтарди. Ўйиннинг сўнгг дақиқаларида Неманья жамоани яна бир муқаррар голдан қутқариб қолди. Мирикуи билан яккама-якка вазиятда Икромовни алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида дарвозага зарба берганди. Легионер ҳимоячимиз тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда қарши ҳужумни вакилларимиз гол билан якунлашди. Кояшевичнинг узатмасидан кейин Корян олдинга ўтди ҳамда бир ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтиб, "Садд" дарвозасига бешинчи голни йўллади.

Шу тариқа, "Локомотив" сафардаги 2:6 учун рақибга муносиб жавоб берди!

ОЧЛ. "С" ГУРУҲИ, 4-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "АС-САДД" - 5:0 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Марат Бикмаев (7, 14), Санжар Шоаҳмедов (54), Дамир Кояшевич (79), Руслан Корян (90+1)
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (27), Лутфулла Тўраев (27), Ислом Тўхтахўжаев (28) , Руслан Корян (73) — Мусъаб Хидир Муҳаммад (43), Муҳаммад Касола (60)
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев (Руслан Корян 65), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Жасур Хасанов Ж, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (Дамир Кояшевич 75), 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур О.Ҳасанов (Темурхўжа Абдухолиқов 64)
“Ас-Садд”: 22.Муҳаннад Наим, 3.Абдулкарим Ҳассан, 6.Муҳаммад Касола, 8.Али Асадулла, 9.Мирикуи, 10.Халфан Иброҳим (Умар 74), 11.Ҳасан ал-Ҳайдос, 32.Графите (Юсуф Аҳмад 75), 39.Нодир Белхож, 40.Ли Жунг Су, 70.Мусъаб Хидир Муҳаммад (Ҳамза Санҳожи 71)
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:38, 08.04.2015. Ўқилди: 10034 марта. Фикрлар: 51 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик