Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гўзал футболчилар билан танишинг!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кўпчилик футбол ишқибозлари аёллар футболини томоша қилишга унчалик қизиқишмайди. Уларнинг фикрича, аёлларнинг майдонда тўп суришлари зерикарли эмиш. Аммо «Чемпионат.сом» порталининг таъкидлашича, аёллар футболидаги баъзи ўйинчилар шу қадар чиройлики, азбаройи уларнинг гўзаллигидан баҳра олиш учун ҳам чипта олсанг, арзийди. қани, кўрайликчи, сайт ходимларининг асослари етарлимикан?

10. Ксения Коваленко (ярим ҳимоячи, «Россиянка»)

19 ёшли хушрўйгина қизалоқ ҳозиргача Россия терма жамоасига таклиф қилиниб, бир неча ўйинларда ўзини кўрсатишга улгурди. Бунгача ҳам унинг клубдаги ишлари ҳам чакки чиқмаганди. Жумладан, у «Россиянка» таркибидаги учрашувларнинг бирида ўзи учун янги позиция - ҳужумда тўп суриб, рақиб дарвозасини саккиз (!) марта ишғол қилди. Дарвоқе, ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш лозим, Россия аёллар футболига шундай иқтидорни «Измайлово» тайёрлов маркази тақдим қилган.

 

9. Жонель Филиньо

(ярим ҳимоячи, «Скай Блю»)

Канадалик бу соҳибжамол футболчи айни пайтгача икки марта Олимпиада ўйинларида иштирок этишга улгурган. Пекиндаги ўйинларда Жонел айтарли натижага эриша олмаган, худди бутун Канада терма жамоаси каби. Аммо Лондондаги мусобақаларда канадаликлар нисбатан ўсишга эришиб, ортларига фахрли учинчи ўрин ва албатта, бронза медаллари билан қайтишди. Шубҳасиз, бу натижада Жонелнинг ҳам ҳиссаси катта эди.

8. Юлия Бессолова(ярим ҳимоячи, «Чертаново»)

Россиялик навбатдаги иқтидор соҳибаси профессиональ футбол билан Удмуртияда шуғуллана бошлади. 22 ёшга тўлганида эса мамлакат пойтахти - Москвага кўчиб ўтди. Зеро, у миллий терма жамоа йиғинига таклиф этилиб, мураббийларда илиқ таассурот қолдира олганди. Энг қизиғи, Юлия турмуш ўртоғининг ҳам футболчи бўлишини жуда-жуда истайди. Эҳтимол, айнан шунинг учун ҳам у тез-тез Игорь Денисов номини тилга олиб турар?..

7. Жозефина Оквист (ярим ҳимоячи, «Монпелье»)

Швециялик бу офатижон 2011 йили ўз термаси билан жаҳон чемпионатининг бронза медалларига сазовор бўлди. Икки йилдан кейин эса Европа биринчилигида иккинчи ўринни эгаллади. Ажабланарлиси, уни машҳур қилган ишлар бу эмас: Жозефина ўша қитъа чемпионатидаги ўйинларнинг бирида қандайдир бир немис футбол ишқибози билан майдоннинг ўзида либосини алмаштиради. Албатта, бундай журъат ҳар кимда ҳам топилавермайди. Айниқса, аёллар футболида.

6. Хизер Миттс(ҳимоячи)

Америкалик бу ҳимоячи ҳозирда 36 ёшга кирди ва фақат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда, холос. Клубдаги фаолиятига эса нуқта қўйди. Шунга қарамай, унинг юксак спорт формасини бир маромда ушлаб туриши барчани бирдек ҳайратга солмоқда. Аслидаку, Хизер ҳозиргача шунчалик кўп совринларга эга бўлганки, унинг ўрнидаги ҳар қандай одам бемалол ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бераверарди. Масалан, у Олимпиаданинг учта олтин медалига эга кам сонли спортчилардан бири. Айтганча, унинг турмуш ўртоғи ҳам спортчи - квотербек Эй Жей Филини америкача футболда кўпчилик танийди.

5. Селина Вагнер(ҳужумчи, «Вольфсбург»)

«Вольфсбург»нинг келишган бу футболчиси жудаям чаққон қиз. У нафақат футбол машғулотларига, балки турли-туман фотосессияларга ҳам доим вақт топади. Унинг эҳтиросли суратлари деярли ҳар ҳафта немис журналларининг ялтироқ муқоваларини безайди. Албатта, шундай ҳурлиқонинг футболдаги ишлари ҳам кўнгилдагидек: «Вольфсбург» - Европанинг энг кучли клубларидан бири, Селинанинг ўзи эса Германия терма жамоасидаги энг муҳим ўйинчилардан. Демак, унга фақат ҳавас қилиш мумкин.

4. Лорен Сесселманн (ҳимоячи, «Канзас-Сити»)

Канаданинг «Канзас-Сити» клуби ҳимоячиси 2012 йили Лондонда ўтган Олимпиада баҳсларида дугоналари билан бирга бронза медалларига эга чиққан. Аммо унинг ютуқларини фақат шу билан чеклаб бўлмайди: Лорен одамни ўзига ром қилувчи ажойиб ҳусн ва келишган қадди-қоматга эга. Шунинг учун қўрқмай айтиш мумкинки, агар у футболни ташлаб, моделлик фаолиятини бошласа, ёмон бўлмасди. Бироқ канадалик футбол мухлисларининг бахтига, Сесселманн ҳозирча миллионлар ўйинидаги ишларидан тўла қониқмоқда.

3. Лайза Андриоли(дарвозабон, «Интернасьональ»)

Ишониш қийин, аммо бу - рост: Бразилия терма жамоаси ва «Интернасьональ» клуби дарвозабонининг ўйин вақтидаги ёинки машғулотлар жараёнидаги суратларини топиш унчалик осон эмас. Аммо унинг ялтироқ журналлар муқоваси учун олинган расмлари талайгина. Ўзи шундоқ ҳам Лайзани Бразилияда жуда севишади. Юқоридаги расмлар эса ишқибозларнинг унга меҳр­ларини янада орттирмоқда.

2. Анук Хогендейк

(ярим ҳимоячи, «Аякс»)

Голландиялик хушрўй қизалоқнинг футболга кириб келиши антиқа бўлган. Яъни у тасодифан «Бўш келма» деб номланувчи телешоуда иштирок этади-ю, «Утрехт» футбол мактаби скаутлари назарига тушиб қолади. Энг муҳими, тажриба муваффақиятли чиқиб, Анук туппа-тузук футболчи бўлиб етишди. У ҳатто, 2014 йил аввалида Лондоннинг «Арсенал» аёллар футбол клуби билан шартнома имзолашга ҳам эришди. Аммо Англиядаги фаолият кўнгилдагидектус олмагач, яна «Аякс»га қайт­ди.

1. Алекс Морган(ярим ҳимоячи, «Портленд Торнс»)

Ҳозирда эндигина 25 баҳорини қарши олган Алекс футболдаги фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган: 2012 йили АқШ термаси билан Олимпиада ўйинларида муваффақиятга эришди, бундан бир йилгина олдин жаҳоннинг вице-чемпиони бўлди, қолаверса, ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг моҳир футболчилари қаторида эътироф этилди. Айни вақтда эса Американинг «Портленд Торнс» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Морган майдон ташқарисида ёзувчилик касби билан ҳам машҳур. У болаларга мўлжалланган ва футбол сир-асрорларидан сабоқ берувчи бир неча китоблар муаллифи. Эркаклар журналлари ва рекламалар учун тушилган суратлар эса унинг шуҳратига шуҳрат қўшмоқда.

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:53, 15.04.2015. Ўқилди: 6409 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.