Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омилсиз яхши одам

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, Англия премьер-лигасининг сўнгги турларига келиб, чемпионлик учун курашиши кутилган «Манчестер Сити» ҳолдан тойиб қолди. Шундай юксак савияли футболчилардан таркиб топган жамоа негадир ўзига муносиб ўйин кўрсата олмаяпти. «Соккер.ру» эса омадсизликларнинг катта қисмини мураббий зиммасига юкламоқда. Сайтнинг фикрича, Мануэль - яхши инсон, аммо у жамоани порлоқ манзилларга етаклай олмайди.

Яхши одам бўлиш - касб эмас. Бу ибора аксарият вақт­ларда гранд клубларнинг навбатдаги мураббий алмаштириш жараёнида тез-тез қулоққа чалиниб туради. Бундай иборага муносиб кўрилган мутахассислар клуб раҳбарлари билан хайр­лашар эканлар, ортиқча \ав\о кўтаришмайди, жимгина видолашишади. Аммо ҳар икки томонда озгина хижолатпазлик аломатлари сезилади. Мураббий ишончни оқлолмаганидан, раҳбарият эса шундай яхши одамни ишсиз қолдираётганидан уялади. Ҳа, айтганча, клуб раҳбарлари истеъфодан сўнг кўпинча шундай дейишади: бизга унчалик яхши одам бўлмаса-да, омадлироқ, натижага эриша оладиган инсон керак эди... Бизнингча, Мануэль Пеллегрини худди шундай мутахассислар тоифасидан. Тў\ри, ҳозирча «Ман. Сити» ундан очиқчасига юз ўгирганича йўқ, аммо ҳаммаси шунга қараб кетмоқдаки, мавсум якунида чилилик мураббий ўзига «Этихад Стэдиум»дан кўра осонроқ иш ўрни қидириб қолса, ажабмас.

Пеллегринининг «Реал»даги ишлари юришмаганида, кўпчилик буни Мадрид клубидаги «ички дунё» билан бо\лаганди. Аммо, мана, «Сити»нинг навбатдаги мавсуми ачинарли тугаётганидан билиш мумкинки, гап фақат клуб ёки футболчиларда эмас: бу мураббий энг керакли хусусият - \олиблик руҳини бера олмайди. Ҳа, кимдир «Ахир бу мураббий ўтган йили «шаҳарликлар» билан иккита соврин ютиб олди», дейиши мумкин. Аммо, келинг, тарихга адолат кўзи билан қарайлик: «Манчестер Сити» чемпионат финишига биринчи ўринда етиб келишида рақобатчиларнинг ҳам ўрни бор эди ва бу асосий рақиблар ўтган йили ҳаммага маълум муаммолар туфайли ўта чигал вазиятга тушиб қолишганди. Масалан, «Челси» ҳали Моуриньо истаган даражага чиқиб улгурмаган, Дэвид Мойеснинг «МЮ»си эса умуман, ўртамиёналар қаторига тушиб қолганди. Шунинг учун бемалол айтиш мумкинки, Пеллегрини «Сити»га эмас, кўпроқ «Сити» чилилик мутахассисга Европадаги илк катта ютуқни қўлга киритишига ёрдам бериб юборгандек туюлмоқда. Шу жиҳатдан Манчини ва Пеллегринилар ўртасида қандайдир ўхшашлик бор. Уларнинг ҳар иккови ҳам аксарият ўйинларда ижрочилар маҳорати орқали \алабага эришишди. Аммо мураббийлик салоҳияти зарур бўладиган энг муҳим паллаларда «парда орти»га ўтиб қолишди. Баҳона эса тайёр - УЕФАнинг молиявий чекловлари. Ўзингиз ўйлаб кўринг, наҳотки, «Барса»ни енгиш учун 21 кишилик рўйхат камлик қилса?!

Аммо ЕЧЛдаги муаммолар - танганинг бир томони, холос. Аслида-ку, «Сити» азал-азалдан бу турнирда муваффақиятли қатнаша олмайди ва ҳатто Пеллегрини бу борада маълум марраларга эришиб, «шаҳарликлар»нинг қитъа миқёсидаги натижалари бўйича Манчинини ортта қолдириб бўлди. +олаверса, «Сити»га негадир қуръа ҳам нуқул омадсиз келаверади. Чемпионлар Лигасини-ку, бир четга қўйиб турайлик, нега унда премьер-лигадаги ҳолат ҳам тобора ёмонлашиб кетмоқда? Ахир, бу ерда УЕФАнинг ҳеч қандай таъсири йўқ-ку, тў\рими? «Шаҳарликлар» узоқ вақтгача чемпионлик пойгасида «Челси»ни таъқиб қилиб келишди-ю, айнан мураббийлик билимига эҳтиёж сезилган сўнгги ҳафталарда барчага очко улашувчи жамоага айланиб қолишди. «Тоттенхэм», «Ливерпул»­дан кейин охирги турда энг ашаддий рақиб бўлмиш «МЮ» ҳам Пеллегрини жамоасини «янчиб» ташлади. Демак, мураббий жамоани муҳим ўйинлардаги \алабаларга етарлича руҳлантира билмаяпти. Баъзида эса кутилмаган ма\лубиятлардан сўнг бундай хатоларни қайта такрорламаслик йўлини топа олмаяпти. «Сити» лигадаги етакчилар қолиб, «Берн­ли»га ютқазмоқда, бир тур ўтиб эса «Кристал Пэлас»­га. Бу клубларда номдор футболчилар, бошқача айтганда, юлдузларнинг ўзи йўқ, ҳисоби. Аммо мазкур жамоаларни яхшигина бетгачопар, ҳаттоки сурбет мураббийлар бошқаришмоқда. Пеллегринининг услублари эса бироз бошқачароқ: унинг юмшоқ ва мулойим муомаласи ўртамиёна жамоаларга иш бериши мумкин, лекин гап топ-клубларга келганда...

«Ман. Сити» ҳақида фикр билдирар эканмиз, барча айбни фақат мураббийнинг зиммасига юкламоқчи эмасмиз. Жамоанинг айрим ўйинчилари қолганларни ҳам ботқоққа тортаётгани куриниб турибди. Клубдаги яна икки амалдор ҳам вазифаларини етарлича уддалашмаяпти. Аниқроқ айтсак, испанча дуэт: Бегиристайн - Сорианолар клуб манфаати учун ортиқча жон куйдиришмаяпти. Клубнинг спорт директори ҳисобланган Чики сўнгги 11 трансфер учун «шаҳарликлар»нинг 120 миллион фунтини сарфлади. Лекин бу харидлар орасида фақат Демикелис ва Фернандиньоларни омадли танлов дейиш мумкин, холос. Ижрочи директор лавозимида ўтирган Сорианонинг нима ишлар қилаётганини ҳам ҳеч ким аниқ билмайди.

Хуллас, ёзда бу икки амалдор ўз лавозимидан кетган тақдирда ҳам, барибир, Пеллегринининг тақдири қил устида қолаверади. Уни қутқариши мумкин бўлган биргина омил бор: бу сиз ўйлагандек, унинг узоқни кўзлаб иш тутиши ёки кўнгилчанлиги эмас. Шунчаки, айни вақтда бўш юрган топ-мураббийнинг ўзи йўқ, холос. Пеллегринини ишдан ҳайдаш муаммо эмас, аммо унинг ўрнига ким таклиф этилади? Гвардиола банд, Анчелотти ҳам Мадридни ҳали-бери тарк этиш ниятида эмас, Симеоне «Атлетико» билан янги шартнома тузди, Юрген Клопп эса бу йилги омадсизликлар учун янги мавсумда барчадан «реванш» олмоқчи. Демак, улардан умид йўқ. Ҳа, айтганча, Бенитес ҳақида миш-мишлар ўрмалаб қолди, аммо у ҳам сўнгги вақтларда мақтанарли натижага эришмаган. Юқоридагилардан бошқа мураббийларнинг «Сити» менталитетини ўзгартира олишига умуман ишонч йўқ. Шуларни ҳисобга олсак, мавсум якунида клуб раҳбарлари Пеллегринига яна бир йиллик муддат беришса ажабланмаймиз. Ҳаммаси шунда ҳал бўлади. Натижага қараб ё у Манчестерда қолади ёки «тўрт томони қибла»...

Яна такрорлаймиз, яхши одам бўлиш - касб эмас. Миллиардлаб пуллар айланадиган футболда эса бу аллақачон ўз исботини топиб бўлган...

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади.

"Интерспорт" газетасидан олинди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:44, 16.04.2015. Ўқилди: 3924 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик