Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболдаги ҳарбийча иллатлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Афсуски, айрим жамоаларда фахрий футболчиларнинг ёш касбдошлари устидан зўравонлик қилиш ҳолатлари учраб туради. Одоб-ахлоқ мезонларига зид бўлган «дед»лар тазйиқи ҳатто энг машҳур футбол юлдузларини ҳам четлаб ўтмаган. Championat.сом сайтининг қуйидаги материали шундай салбий ҳолатларга бағишланган.

Калта пайпоқлар ишқибози

«Дед»лар ҳаракати ўта хавфли иллат. У ўз қурбонларини танлаб ўтирмайди. Ҳатто Зайниддин Зидандек машҳур футбол афсонаси ҳам ўз фаолияти давомида шундай нохуш ҳолатни бошидан кечирган. Зизу ўз интервьюларидан бирида шундай деганди: «Ювентус»да чинакам «дед»лик ҳукмрон эди. Мисол учун, ўшанда мен калта пайпоқда юришни хуш кўрардим. Италиядагилар эса деярли тиззагача етадиган узун пайпоқларда юришарди. Бир куни кийиниш хонасига кирсам, жавонимдаги майдалаб ташланган пайпоқлар ёнида шундай ёзувга кўзим тушди: «Яна шундай калта пайпоқларни киядиган бўлсанг, ўзингдан ўпкала!» Вазиятни кескинлаштирмаслик учун калта пайпоқлардан воз кечдим. Шунинг­дек, менинг овқатланишим ҳам кўпчилик учун кулгили эрмак эди. Ахир узун макаронларни оғизга жойлаштириш ноқулай эди-да. Шу боис, мен уларни майда-майда бўлакларга ажратиб, кейин истеъмол қилардим. Бу ҳам жамоадошларимнинг калакаларига сабаб бўларди».

Ҳа, жамоадош «дед»ларнинг тажовузидан аламзада бўлган Зизу бор аламини яшил майдонда рақиб футболчиларидан олиши сабаблари бироз ойдинлашгандек бўлди.

Сартарош Неймар

Афтидан, «Суини Тодд, Флит - стритлик иблис-сартарош» фильмидаги бош ролни Жонни Депп эмас, балки бразилиялик таниқли ҳужумчи Неймар ўйнаган кўринади. Ҳар ҳолда, 2013 йили «Сантос»га қабул қилинган 3 нафар янги футболчиларни чинакам иблисона соч турмаклари билан айнан шу Неймар тақдирлаганди. Таъкидлаш жоизки, Пальмери, Жубалю ва Энрикега омад кулиб боқди - Неймар уларнинг бошларини шунчаки электр машинка билан сийпалаб қўйди, холос. Шунга қарамай, ёш жамоадошларининг қиёфаси масхарабозникидан фарқ қилмайдиган бўлиб қолди. «Сантос» ижодкорлари томонидан яратилган роликда бахтиёр ўйинчилар янги соч турмагидан мамнун эканликларини изҳор этишган. Неймар эса ўта жиддий қиёфада дағдаға қилмоқда: «Сантос»га келган ҳар бир футболчининг бошига шу кўргилик тушади!».

Умуман, Неймар - шафқатсиз йигит. Тўғри, кўпчилик қилғиликларини у ҳазил тариқасида амалга оширади. Лекин «Барселона»даги  машғулотлардан бирида у Луис Суаресни «дўппослади». Аниқроғи, жамоадошининг юмшоқ ерига шапатилаб қўйди. Ватандоши Дани Алвеш эса Неймарни олқишлаб қўйди. Уругвайлик ҳужумчи эса бразилиялик касб­дошининг қилиғига эътибор ҳам бермади: «Барса»да ажойиб муҳит ҳукмрон! Биз шунчаки ҳазиллашяпмиз». Қизиқ, бу сўзлари учун Суаресни жазолашмаган бўлсин-да, ишқилиб.

Қўли гул Жон Терри

Футбол юлдузларининг бутсаларини тозалаш - жамоадаги ёш футболчилар учун одатий юмуш. Шу сабабли бундай икир - чикирларга тўхталмасликни лозим топдик. Лекин шунга ўхшаш воқеаларни жуда кўп эътироф этган Жон Терри яқинда бошқа янгиликдан хабардор этди: «Челси»даги етакчи ўйинчиларга жуда кўп хизмат қилганман. Улар учун чой ёки кофе тайёрлаш менга ўхшаган «ғўр» футболчиларнинг зиммасида эди. Ҳатто баъзан ўта бемаъни ишларни бажаришга ҳам тўғри келган. Масалан, қаҳратон қиш кунларида машғулот базамиздаги ҳожатхона унитазига ўтирган ҳолда, уни иситиб турардим. Шундан ке­йингина «дед»лар табиий эҳтиёжларини қондирар эдилар... Албатта, ҳозирда бу ишлар ғайри - табиийдек туюлади. Лекин ўша пайтларда бу ҳеч кимни ажаблантирган эмасди».

Қизиқ, Эден Азар ва Диего Костага ўхшаган юлдузлар ҳам фақат иситилган унитазларга ўтирадиларми? Улар учун ким бу ишларни амалга оширади?

Бекхэмнинг «Қизил иблислар»га Қилган Қилмиши

Бекхэм ўзининг Манчестерга келишини шундай таърифлайди: «У ердаги таомилга кўра, жамоага келган ҳар қайси футболчи маълум синовдан ўтиши шарт. У куйлаши, рақс­га тушиши ёки шунга ўхшаш қандайдир топшириқни бажариши лозим. Бу борада омад мендан юз ўгирганди - фахрий жамоадошларим Скоулз, Гигз, Батт ва ака - ука Невиллар гувоҳлигида Клейтон Блэкмор («МЮ»нинг собиқ ўйинчиси)нинг портретини булғашим лозим эди. Бу воқеани ҳозир ҳам хижолат билан эслайман».

«МЮ» синовидан ўтган Робби Савиж ҳам Бекхэмнинг фикрларини тасдиқлайди! «Умуман, ёш футболчиларни турли-туман «тест» синовларидан ўтказиш оддий ҳол эди. Бундан нафақат Бекхэм, балки уни калака қилган Гари Невилл ҳам жиддий азият чеккан».

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:27, 17.04.2015. Ўқилди: 3384 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.