Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Келишилган ўйинлар бўлмаса, билим ва куч биринчи ўринга чиқади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Нефтчи” – “Машъал” баҳси якунлангач фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Биринчи ўринда “Истиқлол” стадионини бугунги ўйинга тайёрлаб берган стадион ходимларига раҳмат айтаман. Бугун оқшом “Нефтчи” мухлисларига бир олам қувонч тақдим этганимиздан хурсандмиз. Рақибимиз — кучли жамоа. Мен “Машъал”нинг биринчи турдан бери ўйнаган ҳамма баҳсини жиддий ўргандим. “Олмалиқ” билан баҳсни кўриш учун Муборакка бордим. Умумий қилиб айтганда, бу ўйинга ўзгача тайёрландик. “Истиқлол” стадионидаги биринчи баҳсимиз бўлгани учун қандайдир босим бўлгандек бўлди. Хавфли вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаш кузатилди. Ундан ташқари меҳмонларни битта кам бўлиб ўйнагани ҳам бизга қўл келди. Ўзгаришлар ўйинга ижобий таъсир қилганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Шу қатори “Машъал” жамоасининг кейинги турлардаги баҳсларида омад тилайман. Бу жамоа ҳақида яна бир гап айтаман: ҳали кўрасиз, “Машъал” бу йил кўп жамоаларга муаммо бўлади ва кўплаб клубларни қийнайди. Бу гапимни унутманг.

- Мурод ака охирги баҳсларда кўп ўзгаришлар қиляпсиз ва бу ўйинга ижойиб таъсир қиляпти. Захирадан қўшилган янги кучлар ўйин тақдирини ҳал қилишмоқда. Бу қандайдир тактиками ёки ўйин бунга сизни мажбур қиляптим0и?
- Инсонда ички сезги бўлади. Қандайдир ўзгаришлар қилиш керак эканлигини инсон ички тарафдан ҳис қилади. Ундан ташқари футболчиларни ҳолатига қараб ўзгаришлар ҳам қиляпман. Кимдир 60 дақиқа ўйнаса, кимдир бир бўлим жамоага ёрдам беради. Натижа бераётган тарафи, биз захирадан ўйинга ташлаган ўйинчилар баҳсни кучайтира олишмоқда. Бу ўзгаришларга яна нимани сабаб қилиб кўрсатишим мумкин? Жароҳатлар. Шерзод Ҳакимов ўтган турда қизил карточка олди. Бу ҳам таркибда ўзгаришлар қилишга мажбур қилмоқда. Муҳими, ўйинчиларнинг имкониятдан тўғри ва унумли фойдаланиш.

- Илгарилари “Нефтчи” Фарғонадаги ўйинларда камида 2 та ёки ундан кўп гол уриб ғалаба қозонарди. Тўғри айни пайтда ғалабалар бўляпти. Бироқ голлар жуда кам. Фикрингизча, самарадорликни ошириш вақти келмадими?
- Бир марта 9:0 ҳисобида ютгандан кўра, 9 марта 1:0 ҳисобида ғалаба қилиш тўғри деб ҳисоблайман. Яқинда шунга ўхшаган фикрни Карло Анчелотти ҳам айтиб ўтди. Ҳозирча кичик ҳисобда ғалаба қилиб очколар йиғяпмиз. Чунки ҳозир биз энди ўзимизни яхши тарафга тиклаб барқарор натижаларни қайд этяпмиз. Насиб қилса, ўша сиз айтган голларга бой ўйинлар ҳам бўлади.

- “Нефтчи”нинг турнир жадвалидаги ўрни мухлисларни қувонтирмоқда. Жамоа мана шу поғоналарни давра охиригача ушлаб қолиш имконига эгами? Бунга ишонасизми?
- Ҳа, албатта. Мавсум олдидан берган ваъдамизда туришга ҳаракат қиламиз. Қандай ваъда дейсизми? Биз мухлисларимиз учун хар бир ўйинда ғалаба қилишга ваъда берганмиз. Мавсум энди бошланди. Турнир жадвалига ҳозир қараш шарт эмас. Кузда жадвалга қарайман. Ҳозир эса ўша ваъдамизда туриб, ҳамма ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз.

- “Машъал” 12 та ўйнагандек туюлмадими?
- Ҳа, Шквирин айтган фикрдан кейин шундай дейсизми? Йўқ, бугун биз уларга 13 ёки 14 та бўлиб ўйнашларига имкон бермадик. Бугун биз “Машъал”га кўпроқ босим қилдик. Режа қилган ҳамма тактикалар иш берди. Кўкка совурилган вазиятлардан ташқари бугун майдонда ҳамма ишларимиз яхши кечди. “Машъал”дан Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев жуда кучли футболчилар ҳисобланади. Бироқ бугун уларни яхши ёпдик ва ўйин бермадик.

- Мурод ака, бу йилги чемпионат ўзгача ўтмоқда дея матбуотда, мухлислар ичида, мутахассислар ва умуман кўпчилик гапирмоқда. “Олмалиқ” “Пахтакор” билан дуранг ўйнади, “Насаф”ни ютди ва якунда “Машъал”га йирик ҳисобда ютқазди. Бугун эса Муборак жамоаси таслим этилди. Олий лига-2015 сизни ҳам ҳайратга соляптими?
- Бу йил курашларга бой ҳалол футбол бўляпти. Ҳамма шуни истади ва бу амалга ошди. Бу ҳолат қанча давом этади — бу бизнинг сабримизга боғлиқ. Умид қиламанки, охиригача мана шундай бўлиб қолади. Ниманидир ўзимиз амалда қилдикми, буни барбод қилиш ҳам ўзимизни қўлимизда. Ҳакамларимизга ҳам кўз тегмасин. Мен улар ҳақида аниқ бир фикр айтмоқчи эмасман. Фақат умумий гапиряпман. Қизил карточка бердими, демак у ҳақ. Улар ҳақида ўтган сафар гапирмадим. Бу сафар ҳам шундай бўлади. Агар чемпионат мана шундай давом этса, ҳамма ютади. Савол туғилади, бу ҳолат қачонгача давом этади? Агар ҳаммаси шундай бўлиб турса, билим, омад ва куч биринчи ўринга чиқади. Ҳамма гап шунда.

- Стадион тўлиши тахмин қилинганди. Бироқ тўлмади. Чипталарни қимматлиги бунга сабаб бўлди дейсизми?
- Бугун Фарғонада ёмғирли ҳаво бўлди. Шу сабабли кўпчилик келмади деб ўйлайман. Лекин сумма борасидаги фикрингизга қўшилмайман. Бизни мухлислар пулни деб стадионга келишмасликларига ишонмаган бўлардим. Чипталарни қимматлиги масаласи кейинги ўйинларга қадар кўриб чиқилади.

Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” радиоси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:09, 18.04.2015. Ўқилди: 4413 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.