Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди шубҳа қолмади: «Челси» — чемпион!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Англия чемпионатининг 33-тур марказий баҳсида Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Ушбу мавсумда "Челси"нинг чемпионликни қўлга киритишига ҳеч ким шубҳаланмаётган эди. Ҳаттоки, лондонликлар мазкур ўйинда ютқазишганида ёки дуранг ўйнашганида ҳам барибир олтин медалларга эга чиқишарди. Шунчаки ушбу масала бироз ортга сурилиши мумкин эди, холос. Аммо Моуриньо жамоаси чемпионликни жуда ҳам ортга сурилишини исташмади. "Челси" яна 3та ғалабадан кейин чемпионликни нишонлаши мумкин бўлади.

Ушбу ўйинга ҳар иккала жамоа ҳам кўтаринки руҳда етиб келди. Ван Гал шогирдлари “Тоттенхэм”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” каби клубларни мағлуб этганидан сўнг 3-поғонага мустаҳкам жойлашиб олган бўлса, Моуриньо шогирдлари энг яқин таъқибчиси бўлган “Арсенал”дан 1 ўйин кам ўтказган ҳолда 7 очко олдинда бораётганди.

Учрашув анча шиддатли тарзда кечди. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. 38-дақиқада Оскарнинг ажойиб узатмасидан кейин Эден Азар бирга бир вазиятда Де Хеа дарвозасини ишғол қилди.

Меҳмонлар ҳарчанд уринишмасин Куртуа дарвозасига йўл топа олишмади. Шу тариқа “Челси” муҳим 3 очкони қўлга киритиб, чемпионликка яна бир қадам ташлади.

АПЛ, 33-тур
"Челси" - "Манчестер Юнайтед" 1:0
Гол: 1:0 – 38 Азар.
Челси – Куртуа, Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Зума, Матич, Оскар (Рамирес, 67), Фабрегас (Оби Микел, 90), Азар (Виллиан, 90), Дрогба.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Макнэйр, Шоу (Блэккетт, 80), Эррера, Мата (Янузай, 70), Руни, Феллайни, Янг (Ди Мария, 70), Фалькао.
Огоҳлантиришлар: Дрогба (54), Иванович (57), Оскар (63), Эррера (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 18.04.2015. Ўқилди: 9256 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик