Алиризо Мансуриян: «Пахтакор» гуруҳнинг энг кучли жамоаси»
Чемпионлар лигасида "Нафт"га қарши учрашувдан аввал матбуот анжумани ўтказилди.
Али Ризo Мансуриян (“Нафт” бош мураббийи): - Эртага яхши ўйин кутяпман. Турнир бошидан буён барқарор ўйин кўрсата олмаяпмиз. Охирги 2 учрашувда зарур натижани қўлга киритдик. Бизда Чемпионлар лигасида ҳам, миллий чемпионатда ҳам босим мавжуд, лекин бор кучимизни кўрсатишга интиламиз. Сўнгги вақтларда Эрон чемпионати Англияникига ўхшаб кетди, ҳар 3-4 кунда майдонга тушяпмиз. "Пахтакор" гуруҳдаги энг кучли жамоа бўлса керак. У жуда тартибли футбол намойиш қилади. Таркибида келажакда яхши савиядаги ижрочиларга айланиши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Бизда ҳам ўсишга муҳтож футболчилар етарли.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:46, 21.04.2015. Ўқилди: 3786 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).