Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Хоин" футболчилар ТОП-5

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мерсисайдликлар сардори Стивен Жеррард жорий мавсум бошланишида «Ливерпул»даги фаолиятини якунлашини эълон қилди ва 17 йил ўйнаган жамоасининг принципиал рақиблари сафига ўтмасликка ваъда берди. Таъкидлаш жоизки, Англия премьер-лигаси тарихида бундай вафодор футболчилар бармоқ билан саноқли даражада оз. Interfutbol.uz сайти Газета.ru га асосланиб, Англия чемпионатидаги энг машҳур «хоин»ларни эсга олди.

Эшли Коул
«Арсенал» тарбияланувчиси клуб академиясидан чиқиб, «канонирлар» таркибида 156та ўйин ўтказди. У болалигидан мухлислик қилган жамоасига, келажакда ҳам ишонч ва адолат билан хизмат қиладигандек кўринганди. Бироқ футболчи 2та чемпионлик унвони ва яна 3та лига кубогини ҳисобга олиб, лондонликларни кам маош тўлаётган деб билди.

«Арсенал» ҳисобчилари эса бундай сурбетликдан ҳайратда қолдилар. Ахир футболчиларга ортиқча пул тўламаслик - «канонирлар»нинг асосий молиявий принципларидан бири эди. «Арсенал» Коулнинг маошини кўтариш ёки кўтармаслик ҳақида ўйлаб турганида, трансфер аренасида «Челси» пайдо бўлди ва сирли келишувлар натижасида ҳимоячини ҳамшаҳарларидан олиб қўйишга муваффақ бўлди. Трансфер нархи эса 90 минг фунт стерлингни ташкил этди ва бу Роман Абрамовични хавотирга солмади. Эшли 2006 йилдан 2014 йилгача «аристократлар» таркибида ажойиб ўйин кўрсатди. «Арсенал» ишқибозлари эса бойвачча ҳимоячиларни ҳеч қачон ёқтиришмаган.

Робин ван Перси
Яна диққат марказимизда 2012 йилги келишуви билан мухлислар қалбини ларзага солган «Арсенал». Ўшанда «канонирлар» Робин ван Персини принципиал рақиб сафига қўйиб юборишганди. Футболчи айнан Буюк Британия пойтахтида ёш голландиялик иқтидорли ҳужумчидан, топ-форвардга айланди. У «тўпчилар» таркибида 194та учрашувда 96та гол урди. Мабодо у лондонликларнинг шартномани узайтириш ҳақидаги таклифларига кўнганида, бундан ҳам юқори натижани кўрсатиши аниқ эди. Аммо...

Голландиялик ҳужумчининг хизматига кўз тиккан клублар ҳақиқатдан ҳам кўп эди. Лекин ван Персига харидор бўлган асосий жамоа Каталония гранди эмас, балки «Арсенал»­нинг азалий рақиби «Манчестер Юнайтед» бўлиб чиқди. «Қизил иблислар» Робинга ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг маош тўлашди. Ўшанда голландиялик ҳужумчи муҳими пул эмас, шунчаки «қизил иблислар» билан кўпроқ совринларни қўлга киритиш имконияти баландлиги ва бу ҳар бир футболчининг ўз олдига қўйган мақсади эканлигини таъкидлаганди. «Канонирлар»ни тинчлантирган ягона нарса - бу «МЮ»нинг форварднинг трансфери учун тўланган 24 млн.фунт стерлинг.

Сол Кэмпбелл
Аммо «Арсенал» клуби менежерини ҳам айбсиз ва оппоқ деб аташга тил бормайди. Ахир унинг ҳам фаолиятида етарлича қора доғлар бор. Булардан энг каттаси эса 2001 йили, яъни «канонирлар» «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Сол Кэмпбеллни аврашганида тушди.

Сол «шпор»ларнинг ҳақиқий рамзи эди ва ёшлик пайтидан (биринчи икки ойни «Вест Хэм» футбол мактабида таҳсил олиб ўтказди) ушбу жамоа тизимида тарбия олди. Кейинчалик 255та баҳсда ажойиб ўйин намойиш этди. Бироқ марказий ҳимоячи муҳитни ўзгартиришга қарор қилди ва эркин агент сифатида «канонирлар»ни танлади.

Тўғри, бунинг ҳеч қандай ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аммо ушбу вазиятнинг қизиқ томони шундаки, бундан бироз олдин Кэмпбелл «Тоттенхэм»га содиқ қолиши ҳақида қасам ичиб, оммани (шунингдек, клуб ишқибозларини ҳам) ишонтирганди. Ваҳоланки, «шпор»лардан у келажакда жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиси бўлишини кўп маротаба эшитган ва ҳаттоки, ўйлаш учун вақт ҳам олганди.

Бироқ, Испания ва Италия клубларидан тушган таклифларга қарамай, футболчи Туманли Альбионда қолди ва яширин равишда «Арсенал» билан шартнома имзолади. Барчаси сирли равишда кечганлиги учун, ҳимоячининг тақдимот маросимида лондонлик журналистларнинг юрак хуружига учрашларига сал қолди. Ахир улар «канонирлар» базасига, жамоа сафида бир неча ҳафтадан буён маш­ғулотда қатнашаётган Ричард Райтнинг шартнома имзолаган ёки йўқлигини аниқлашга келишганди. Кэмп­беллнинг «тўпчилар» футболкасида кўриш ҳеч қайси журналистнинг хаёлига келмаганди.

Карлос Тевес
«Вест Хэм» раҳбарлари ва Нил Уорнок, аргентиналик ҳужумчининг ҳам ўзига яраша камчилиги борлигини, Тевес «болғачилар» сафини тарк этиб, «МЮ»га ўтаётганида ҳис қилишди. Тўп­урар футболчи кучлироқ ва бойроқ жамоага ўтиш учун ҳийла-найрангларни ишга солиб, ўз мақсадига эришди.

Афсуски, Карлос манкунианлар сафида унчалик яхши ўйин кўрсатолмади. У 63та учрашувда, бор-йўғи 19 марта дарвозани ишғол этди. Шундай бўлса-да, сэр Алекс Фергюсон ва «МЮ» директори Дэвид Гилл форвардга ишонишда давом этишди ва 2009 йилнинг ёзида Тевесга 24,5 млн. фунт стерлингга тенг беш йиллик янги шарт­нома таклиф қилишди. Карлос ушбу келишувга кўнганида, жамоанинг энг кўп маош оладиган ўйинчилари қаторидан жой оларди. Бироқ Карлос таклифни рад этиб, манкунианлар сафида бошқа тўп суришни хоҳламаслигини таъкидлади. Натижада у «МЮ»нинг принципиал рақиби «Манчестер Сити» сафига қўшилди. «Шаҳарликлар» таркибида Карлос ҳафтасига 230 минг фунт маош олган.

Эммануэль Адебайор
Кўпчилик тоголик ҳужумчини «Арсенал»га меҳр қўйган, деб ҳисобларди.
Ахир лондонлик мухлислар африкалик қайсар форвардни доимо эркалатишарди, у фақат гол урса бўлди эди. У «канонирлар» таркибида 104та учрашувда майдонга тушиб, 46 марта дарвозани ишғол этди. Афсуски, Адебайорнинг пулга меҳри кучли бўлиб чиқди.

Гарчи Эммануэль бир мавсум олдин «канонирлар» билан ўзига фойдали шартнома имзолаган бўлса-да, 2009 йили у Лондонни молиявий жиҳатдан янада ривожланган Манчестерга алиштирди. Аммо Адеба­йорнинг янги клубда омади юришди, деб бўлмайди, акс ҳолда уни «Реал» ва «Тоттенхэм»га ижарага беришмасди.

Кейинчалик Эммануэль яна Лондонга қайтди. Аммо ҳанузгача аввалги формасини тиклашга интилмоқда.

Манба: Furkat.uz
Киритилди: 19:32, 24.04.2015. Ўқилди: 6443 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.