Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 16.02.2026 21:00
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 4:3
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 16.02.2026 21:00
      • Шаржа
      • 1:2
      • Насаф
      • 16.02.2026 23:00
      • Аш-Шорта
      • 3:2
      • Дуҳайл
      • 16.02.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 2:1
      • Ал-Ваҳда
      • 16.02.2026 23:15
      • Аш-Шорта
      • -:-
      • Дуҳайл
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • -:-
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • -:-
      • Трактор
  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Аталанта

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 9 5 20
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [6209]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3582]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3135]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2723]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2692]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2668]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2588]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2493]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2293]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1972]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [57]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [50]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [16]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қуръа, сезар ва тарих ёки яна қуръа ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Қуръа, сезар ва тарих ёки яна қуръа ҳақида

Тарихда «қуръа ташланди», деган ибора бор. Юлий Цезарга тегишли. Цезар ҳали император бўлмаган ва саркардалик мақомида турган вақтда унинг ҳудуди Рубикон дарёси билан чегараланар ва ундан ўтган тақдирда, уруш бошланиши белгилаб қўйилган эди. Айтишларича, буюк саркарда қўшинини дарё бўйига олиб келгач ҳам анча вақт иккиланиб турган ва ниҳоят нариги соҳилга ўтиш ҳақида буйруқ берар экан: «Қуръа ташланди», деган экан. Саркарданинг мана шу гапи тарихда қолиб кетган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам қуръа ташланди. Бундай қуръа бизнинг энг қўрқинчли тушимизга ҳам кирмаслиги турган гап эди. Аслида «Баҳрайн» атамаси футболга сал бўлса-да қизиққан ҳар қандай инсонни бироз сескантириши ҳеч кимга сир эмас. Энди жаҳон чемпионати сари бошланадиган навбатдаги курашда яна шу рақибга қарши майдонга тушишга тўғри келади. Майли эди гуруҳда қолган жамоалар «мундайроқ» бўлганида. Шимолий Корея қандай кучга эга эканини ҳаммамиз биламиз. Боз устига олимпиячилар Бангладешдан қуруқ қўл билан «шалвираб» қайтганидан буён Ямандан ҳам чўчиб қолганмиз. Гуруҳда яна Филиппин терма жамоаси ҳам борлиги эса фойда эмас, зарар келтириши ҳеч гап эмас. Чунки Филиппин ҳаммага очко улашган тақдирда, унинг барча ўйинлари натижалари бекор қилиниши ва ўзаро ўйинлардан келиб чиқиб ўринлар қайтадан тақсимланиши мумкин. Бу эса мавҳумликни келтириб чиқаради. Яхши биламиз, дунёда мавҳумликдан ёмони йўқ.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги учун саралашда мана шундай рақибларга қарши кураш олиб бориши лозим. Жуда оғир гуруҳ, шундай эмасми? Ишқилиб терма жамоа бундай гуруҳдан чиқа олармикан?

Бундай саволлар ҳар бир мухлисни эзаётгандир эҳтимол. Футбол - миллионлар ўйини. Жаҳон чемпионати унинг энг юқори чўққиси. Терма жамоалар эса ҳар бир футбол мухлисининг фахри ва ғуруридир. Бутун бошли мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган жамоа муваффақияти ҳар бир мухлиснинг ғурурини осмон баробар кўтарганидек, мағлубияти унинг нафсониятини етти қават ер қаърига тушириб қўйиши турган гап. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси майдонда кўринганда бошқа ҳар қандай иш четга сурилади. Бор эътибор 11 нафар футболчига қаратилади. Зеро бундай ўйинларда уч очко эмас, балки бутун бошли мамлакат шаъни ўйланади. Шундай экан, ким ҳам ЖЧ саралашига беэътибор бўлар экан?

Бу сафарги саралаш баҳслари қандай кечар экан - а? Рақиблар жиддий бўлса, бири Баҳрайн, иккинчиси эса КХДР терма жамоаси. Боз устига фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олади. Иккинчи ўрин соҳиби эса... Ўзбекистон МТЖ ҳали ҳеч қачон иккинчи босқичдаёқ иштирокни якунламаган эди. Наҳотки бу сафар...

Ҳай, ҳай, яхши ният қилайлик. Насиб этса ҳаммаси зўр бўлади. Сизга қолса, ҳозирданоқ саралашни тугатиб қўйсангиз. Ундан кўра яхши нарсалар ҳақида ўйласангиз-чи. Уни-буни қўйинг, бир ҳисобдан саралашнинг бошиданоқ шундай кучли рақиблар дуч келгани яхши бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганми, нима учун энди Баҳрайн ва КХДРдан қўрқиши керак экан? Керак бўлса, улар биздан қўрқсинлар. Шундай эмасми?

Терма жамоа мана шундай рақибларга қарши кечадиган курашларда тобланиб, кейинги босқичга чиқадиган бўлса, анча-мунчадан ҳайиқмаслиги турган гап. Ёдингизда бўлса, тўрт йил олдин Ўзбекистон МТЖ худди шундай гуруҳдан жой олган эди. Бизга қарши Япония, КХДР ва Тожикистон терма жамоалари курашган эдилар. Ўшанда ҳам пессимист мухлислар руҳан тушкунликка берилган, оптимистлар эса имкон қадар камроқ гапиришга ҳаракат қилган эдилар. Ўша учрашувлар қандай натижа билан якунланди? Ҳа, яшанг, Ўзбекистон миллий терма жамоаси кимсан Япония ва КХДРни сафарда мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган эди. Боз устига бу ўйинлар терма учун катта тажриба мактабини ўтаган ва футболчиларимиз сал бўлмаса жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишлари ҳам мумкин эди. Афсуски, тўплар нисбати бизнинг фойдамизга бўлмагани важидан мундиалга Австралия ва Жанубий Корея йўл олди. Аммо майли, ўтган гаплар билан ярангизни янгиламайлик. Яхшиси, эътиборимизни келгуси учрашувларга қаратамиз.

ЖЧ ва ОК саралашларининг дастлабки босқичидаёқ кучли рақибларга қарши кураш олиб боришнинг яна бир ижобий томони бор. Яхши биламиз, Терма жамоалар маркази ҳар доим ҳам савияли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиб бера олмайди. Ҳали у баҳона кўрсатилади, ҳали буниси. Шундай экан, ҳал қилувчи сўнгги босқичга Малайзия ва Қирғизистон эмас, балки Баҳрайн ва КХДР жамоаларини енгиб, тобланиб чиққан маъқул эмасми? 

Нима бўлган тақдирда ҳам, биз, мухлислар келажакка ишонч билан қарашимиз лозим. Кўпни кўрган мутахассислар айтдики, терма жамоа шу гуруҳдан эсон-омон чиқиб олса, албатта жаҳон чемпионатига борар экан. Биз ҳам мана шу гапга ишонамиз ва унинг рўёбини тилаймиз. Ким билади дейсиз, бу қуръадан биздан кўра рақиблар қай даражада хафа бўлган эканлар. Шундай экан, келинг, фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлайлик.

Ҳа-я, мақола бошида келтирилган Юлий Цезар воқеаси қандай якун топган, дерсиз? Цезар ўша қуръада адашмаган ва ҳамма рақибларини енгиб, Рим тахтини эгаллаган эди. У шу иши билан тарихда қолган. Ким билади дейсиз, балки Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам тарихда қоладиган ишлар бўсағасида тургандир...

Абдуллоҳ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:49, 27.04.2015. Ўқилди: 6712 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.