Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“ПСЖ” хўжайини Златан Ибраҳимович ва Лоран Блан клубда қолишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Пари Сен-Жермен”нинг барча етакчилари – ҳужумчилар Златан Ибраҳимович, Эдинсон Кавани ва Хавьер Пасторе, шунингдек мураббий Лоран Блан мавсум тугагач, клубни тарк этмасликлари маълум қилинди. Бу ҳақда клуб эгаси Носир Ал-Халайфий Le Parisien нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“ПСЖ” Франция чемпионатида ғолиблик учун ҳамда Франциянинг иккала кубок мусобақаларида иштирокини давом эттирмоқда, бироқ жамоанинг Европа Чемпионлар лигасининг чорак босқичида “Барселона”дан мағлубиятга учраши баъзи ўйинчиларнинг жамоада қолишини шубҳа остига қўйганди.

Клуб хўжайини футболчиларни оммавий равишда сотиб юборишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Хусусан, Ибраҳимович учун кейинги мавсум амалдаги шартнома бўйича клубдаги охирги йили бўлади. “Бу ҳаттоки муҳокама ҳам қилинмайди. У биз билан кейинги мавсумда аниқ қолади. Пасторе ҳақида ҳам худди шу гапни айтишим мумкин. Кавани бўйича эса таклифларни кўриб ҳам чиқмайман”, дейди Ал-Халайфий.

Ал-Халайфий “Блан кейинги мавсумда жамоа мураббийи бўлиб қоладими?” деган саволга: “Албатта, қолади”, деб айтди ҳамда унга нисбатан айтилаётган танқидлар адолатсиз эканлигини қўшимча қилиб ўтди.

Шу билан биргаликда, Ал-Халайфий кейинги мавсумда жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини айтди ҳамда Италиянинг “Ювентус” клуби яримҳимоячиси Пол Погба бўйича музокаралар ўтказишни бошлаганини тасдиқлади.

Франция чемпионати якунланишига 5 тур қолганида “ПСЖ” 68 очко билан 2-ўринда кетмоқда. У худди шунча очко йиғган “Лион”дан қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолмоқда. Бироқ Париж клубининг ҳисобида битта захира ўйин бор.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 21:55, 28.04.2015. Ўқилди: 3923 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.