Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» Англия клуби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Англиянинг "Флитвуд Таун" жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "Флитвуд Таун" расмий сайти хабар тарқатди.

Ушбу жамоа Англия иккинчи дивизиони вакили ҳисобланади. Шу кунларда "Локомотив" раҳбарларидан бири Алишер Пўлатов ва клуби маркетинг бўйича менежери Даврон Азизов Англияда бўлиб туришибди.

"Биз клубимизни ҳам майдонда, ҳам майдон ташқарисида юқори савияда ривожлантиришни истаймиз. Буюк Британия узоқ йиллик футбол тарихига эга. Шу боис ушбу мамлакат клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилдик. "Флитвуд" қисқа вақт оралиғида юқори натижаларга эришди ва уларнинг келажак учун тузган режалари жуда қизиқарли. "Флитвуд" биз билан ҳамкорлик қилишга рози бўлганидан хурсандмиз. Ҳар иккала томон учун манфаатли бўлган ҳамкорликдаги ишларни бошлашни интизорлик билан кутамиз ҳамда Тошкент ва Флитвуд ўртасидаги узоқ йиллик дўстона алоқа ўрнатилишини истаймиз", - дейди Алишер Пўлатов.

"Флитвуд Таун" ва "Локомотив" жамоалари ҳамкорлик шартномасига имзо чекишади. Темирйўлчилар академияси тарбияланувчилари Англияда малака ошириш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, жамоалар тижорат соҳасида ҳам шерикчилик қилишади. 2016 йилдан бошлаб жамоаларга ҳомийларни жалб қилиш ишлари бошланиши режалаштирилган. "Флитвуд" академияси тарбияланувчилари ҳам ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришади.

"Мен "Флитвуд" яратган ривожаниш модели билан танишдим. Улар энг қуйи нуқтадан юқори қадар барчасини ишлаб чиқишган. Биз ҳам Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи лигасидан иштирокимизни бошлаб, ҳозирда Олий лигада ва Осиё чемпионлар лигасида иштирок этяпмиз. Келажакда ёшлар футболи доирасида яхши ҳамкорликни йўлга қўйишни истаймиз", - дейди Даврон Азизов.

"Биз ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкаламоқчимиз. "Локомотив" билан ҳамкорлик орқали ўз бизнесимизни ҳам ривожлантиришни истаймиз. Шунингдек, ўйинчилар борасида ҳам ғоялар йўқ эмас. Қизиқарли ҳамкорлик бўлади", - дейди "Флитвуд Таун" ижрочи директори Стив Курвуд.

Ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома келаси ҳафтада Тошкентда имзоланаши кутилмоқда.

Маълумот учун, "Флитвуд Таун" жамоаси 1908 йилда ташкил этилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:50, 29.04.2015. Ўқилди: 12314 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик