Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3911 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Асаларилар» уяси тўзиди ва Клопни ким "овлар" экан?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳа, айни шу фараҳбахш баҳор фаслида бундеслига ўта ёрқин чақмоқни бошидан кечирди - 15 апрель куни Юрген Клопп мавсум якунланганидан кейин бош мураббий лавозимидан озод этишларини сўраб «Боруссия» Д. раҳбариятига ариза берди.

Немис матбуотида пайдо бўлган хабардан сўнг беихтиёр ўйланиб қолдим: нафақат Дортмунддаги, балки дунёнинг турли нуқталаридаги мухлислар меҳрини қозонган мутахассисни бундай кескин қарорга келишига нима сабаб бўлди? «Боруссия» М. билан бўлган беллашувдаги омадсизлик (1:3) авало дортмундликлар спорт директори Михаэль Церкни руҳий мувозанатадан чиқарди: «Футболчиларимиз ҳаракатларидан дастлабки дақиқаларданоқ ғалаба қозонолмаслигимиз яққол сезилиб қолди. Ваҳоланки, Менхенгладбахдаги ўйин арафасида биз уларга уйқу дориси берган эмасдик. Бундай ҳолга асло чидаб бўлмайди».

Клоппнинг истеъфоси ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ижтимоий тармоқлар орқали Юргенга «Боруссия» Д.­да амалга оширган инқилоби, у ҳадя этган совринлар ва қувонч­ли дақиқалари учун миннатдорчилик изҳори ёғила бошлади. Лекин Клоппни чўкаётган кемани қўрқоқларча тарк этган дарғага ўхшатган мухлислар ҳам йўқ эмасди. Аслида жамоани ҳалокатга олиб келган умуман бошқа кишилар эди. Яъни, етакчи футболчиларни трансферга қўйиб, уларнинг ўрнини иккинчи нав­ли ўйинчилар билан тўлдираётганлар охир-оқибат жамоани синдиришди. Очиқ тан оладиган бўлсак, янги мавсумда юз бериши муқаррар бўлган молиявий муаммоларга тайёргарлик кўришнинг энг осон йўли шу эди. Дарҳақиқат, «Боруссия» Д. энди нуфузли турнирда иштирок этмайди. Демак, халқаро учрашувлардан келадиган даромад ҳам бўлмайди. Шундай оғир дамларда мураббийнинг хизматлари ва юксак натижалари ёддан кўтарилади. Аммо жамоанинг Клопп даврида қайд этган натижалари мураббийнинг юксак малакасига абадий исбот сифатида қолаверади.

Мутахассис ўз қарорини ўта равон ва тушунарли тарзда изоҳлаб берди: чунки етакчи футболчиларнинг жамоани тарк этган лаҳзаларига бевосита гувоҳ бўлганди: «Бу ажойиб жамоага муносиб устозлик қилиш қўлимдан келмаслигига амин бўлган дақиқада истеъфога чиқишим ҳақида доимо гапириб келганман. Ҳозир шундай пайт келди. Чунки кўпчилик футболчилар устидан қабул қилинган қарорлар кечикиб амалга оширилди. Бунга нисбатан зарурий чора тадбирларни кўриш учун менда умуман вақт қолмади». Хуллас, ижобий маънодаги «телба» футбол фидойисини ўз жамоасида кўриш орзусида юрган мутасаддилар учун Клоппни овлаш мавсуми бошланди. Боз устига, германиялик мутахассис Дортмунддаги 7 йиллик жўшқин фаолиятидан сўнг «кўрпа-ёстиқ» қилиб ҳордиқ чиқармоқчи эмас. Мавсум охирига қадар у ўз вазифасини адо этиш баробарида бўлғуси фаолияти хусусида ўйлаб кўриш имкониятига ҳма эга: «Жуда толиқиб қолдим, дейишим учун ҳеч қандай асос йўқ. Бирор-бир жамоа билан мулоқотга киришган ҳам эмасман. Бир йиллик таътилга чиқиш ҳам режамда йўқ. Янги мавсумни режалаштириш учун энг қулай пайт. Қароримни барвақт эълон қилишимни сабаби ҳам шу. Зеро, асосий мақсадим мавсумни муваффақиятли якунлаш. Зиммамдаги бу масъулиятни ҳеч ким бекор қилган эмас».

Албатта, битта мураббийнинг истеъфоси билан футбол ҳаёти издан чиқиб кетмайди. Лекин ҳозирча бу иқтидорли мутахассисни бошқа жамоада тасаввур қилишнинг иложи йўқ. Аммо бу борада ҳам Клоппнинг ўзи ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмаган: «Агарда қачондир мен ўзимдан «Боруссия»га муносиб устоз бўла оламанми деган саволга ижобий жавоб ололмасам, бошқа ҳар қандай сўз ортиқча бўлиб қолиши аниқ».

Юрген Клопп нима  учун кетмоҚчи?

Дортмунднинг «Боруссия»си билан Юрген Клоппнинг 7 йиллик ҳамкорлиги шу зайлда поёнига етадиган бўлди - мавсумнинг охирида мураббий жамоани тарк этади.

Телеоператор камераси дортмундликлар устозининг сиймосини йирик планда намойиш этди. Унинг юзидаги ҳорғинлик, зерикиш ва тушкунликни яққол ҳис этиш учун экстрасенс маҳорати шарт эмас - ҳаммаси ўз-ўзидан тушунарли. Чунки ҳозиргина жаҳон футболида ўзига хос нуфузга эга бўлган мутахассиснинг жамоаси ЧЛнинг нимчорак финалида «Ювентус»га имкониятни бой берди. Италияликлар «Вестфаленштадион»даги 3-голларидан кейин умид батамом сўнди. Ваҳоланки, бу баҳсни, бу оқшомни нафақат трибуналардаги 80000 мухлис, бутун шаҳар орзиқиб кутганди. Ўша лаҳзаларда Юргеннинг юзида унинг келажак қисмати намоён бўлди. Ҳа, у «Боруссия»дан ўта кучли босимдан, ҳатто трибуналарда тўлиб-тошган мухлисларнинг тнимсиз олқишларидан чарчаганди. Ахир кечагина «Бавария»дек грандни тиз чўктирган жамоа энди ўз майдонида шармандали мағлубиятни тан олишга мажбур эди. Бу аянчли вазиятни Клопп кўзларида ёш билан кузатиб турди, унинг кўз ўнгида «Боруссия» парчаланиб, кейинчалик ўртамиёна савиясига қайт­ди. Аммо ундан ортиғига кучи етмади. Биз бунчалик тушкун кайфиятдаги Клоппга одатланмаганмиз. У ҳар қандай мағлубиятдан худди қизил матога дуч келган буқадан кўра кучлироқ дарғазаб бўладиган мураббий сифатида хотирамиздан жой олганди.

 

Клопп Қайси жамоага ўтиши мумкин?

«Ливерпуль»

Ўтишнинг ижобий омиллари. «Боруссия» Д.даги инқироз айни авжига чиққан ўтган йилнинг кузида Юрген ўз келажаги хусусида шундай шаъма қилганди: «Дортмундда 2008 йилдан буён ишлаяпман. Қачондир бу босқич ниҳоясига етади. Шундан сўнг ўз омадимни Британияда синаб кўрмоқчиман. Англиянинг ҳар қандай жамоаси таклифини кўриб чиқишга тайёрман». Мазкур эътирофдан кейин инглиз ва немис таблоидлари Клопп учун мос жамоа топиш пайига тушишди. Миш-мишлар биринчи бўлиб «Ливерпул»га етиб борди. Янги йилга қадар жадвалнинг ўрталарида бораётган жамоа февралга келиб ўзини анча ўнглаб олди. Ҳозирда Брендан Рожерс  шогирдлари ЕЧЛ ҳудудидан 4 очко ортда қолишмоқда. Агарда «қизиллар» ЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолишса, раҳбарият бош мурабийни алмаштириши мумкин.

Қарши омиллар. ЧЛда қатнашмайдиган жамоани қабул қилишга Клопп рози бўлармикин? Германиялик мутахассис нуфузли турнирнинг мадҳиясига ўрганиб қолган, уни ЕЛ мадҳиясига алмаштиришни истамаса керак. Мана шу омил ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Лекин шуни ҳам унутмаслик керак-ки, агар Рожерс жамоани етакчи тўртликка олиб чиқса, раҳбарият уни ўз лавозимида қолдиради.

 

«Манчестер Сити»

Ўтишнинг ижобий омиллари. «МЮ» майдонидаги мағлубиятдан сўнг бош мураббий тақдири узил-кесил ҳал бўлди - Мануэль Пеллегрини «шаҳарликлар»ни тарк этади. Клопп - асосий номзод. «Сити»нинг академияси самарли фаолият юритмоқда - ёшлар жамоаси «МЮ» билан ғолибликка даъвогарлик қилмоқда. Ёшлар учун Клопп-энг муносиб номзод. Қолаверса, «шаҳарликлар» Юргенга Марко Ройсни совға қилишлари ҳам ҳеч гап эмас.

Қарши омиллар. Шу пайтгача туманли ўлкада фақат битта мураббий - Феликс Магат ишлаб кўрган. У «Фулхэм»ни элитада сақлаб қололмади. Қуйи дивизионларда ҳам Германия вакиллари йўқ. Бундан ташқари, Англияда топ клублар мураббийлари кучли босим остида бўлишади. Клопп эса бундай синовдан ўтган эмас.

 

«Арсенал»

Ўтишнинг ижобий омиллари. Худи «Боруссия» каби «Арсенал» ҳам асосан ёшларга суянади, ориқча харажатларни хуш кўрмайди. Бундай шароитда ишлаш - Клопп учун янгилик эмас.

Қарши омиллар. Арсен Венгердек «профессор» ўз фаолиятидан зерикмагунича унинг курсисидан умидвор бўлиш тўғри эмас. Франциялик мутахассиснинг шартномаси 2017 йилнинг майида якунига етади.

 

«Реал»

Ўтишнинг ижобий омиллари. Февраль ойида ОАВ томонидан ФИФА агенти сифатида эътироф этилган Франсуа Гальярдо «Қироллик клуби»нинг Юрген Клопп номзодига бефарқ эмаслигини маълум қилганди. Жамоа мавсумни совринсиз якунлаган тақдирда Карло Анчелотти истеъфога чиқиши мумкин. У ҳолда Клопп асосий даъвогарлардан бири бўлади.

Қарши омиллар. Миш-мишларда асос йўқ. Боиси, Франсуа Гальярдо - ФИФА агенти эмас. Шунчаки фирибгар. Мессини «Бавария»га, Манжукични «Реал»га сотган ҳам шу шахс.

 

«Локомотив» (Москва)

Ўтишнинг ижобий омиллари. «Клопп билан самарали ҳамкорлик қила олишимга аминман. Юртимизда яхши фаолият юрита оладими, йўқми, билмайман. Лекин у билан тил топиша олишимиз аниқ»,-деган эди Ольга Смородская бундан ярим йил аввал «СЭ»га ташриф буюрган чоғида. Миодраг Божович билан «Локо» на мазмунли ўйин ва на яхши натижага эриша олди. Клопп эса ҳозирча жамоасиз. Вақтни бой берманг, Ольга Юрьевна.

Клоппнинг кетиши хусусида таниҚли футболчи ва мутахассислар фикрлари

Илкай Гюндоган: «Ҳамкорликда ўтган 4 йил учун сизга раҳмат, Клопп! Бу даврни бир умр унутмайман».

Кевин Гроскройц: «Сиз билан ўтказган 6 йиллик фаолиятимдан беҳад мамнунман. Сиз бўлмаганингизда мен бундай мартабаларга эришолмасдим».

Лотар Меттеус: «Клоппнинг ўз шогирдларига муносабати аввалгидек эмаслиги сўнгги пайтларда сезилиб турарди. Унинг қарорини тушуниш мумкин. Чунончи у ўзини аямай тер тўкди. Натижада ажойиб зафарларга эришди. «Боруссия»ни бутун дунёга танитди».

Штефан Эффенберг: «Спорт нуқтаи назаридан ҳамкорлик ривожланишдан тўхтаб қолгани сезилиб турганди. У вазиятни тўғри баҳолади ва янги мураббийга имконият бериш кераклигини тушунди. Тахминимча, ўзгариш жамоага манфаат келтиради. Қолаверса, у бош мураббийни муносиб кузатиб қўйиш учун бор имкониятини ишга солади. «Бавария»га қарши кечадиган ярим финал баҳси (Германия кубоги) дортмундликлар учун туртки вазифасини ўташи мумкин».

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:50, 29.04.2015. Ўқилди: 4842 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.