Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба.

      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • 1:2
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:0
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • 4:2
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 01.10.2024 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • 4:2
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • 4:2
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 1:2
      • Ливерпуль
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.10.2024 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Саутгемптон
  • Суперлига
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • 2:2
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • 2:3
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • 0:3
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Аталанта
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • -:-
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • -:-
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 30.09.2024 23:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 6 15
2 Манчестер Сити 6 14
3 Арсенал 6 14
4 Челси 6 13
5 Астон Вилла 5 12
6 Фулхэм 6 11
7 Ньюкасл 6 11
8 Брайтон 6 9
9 Ноттингем Форест 6 9
10 Тоттенхэм 5 7
11 Ман. Юнайтед 5 7
12 Брентфорд 6 7
13 Борнмут 5 5
14 Вест Хэм 6 5
15 Эвертон 6 4
16 Лестер 6 3
17 Кристал Пэлас 6 3
18 Ипсвич 5 3
19 Саутгемптон 5 1
20 Вулверхэмптон 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
6-тур Арсенал 4-2 Лестер
6-тур Брентфорд 1-1 Вест Хэм
6-тур Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
6-тур Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
6-тур Челси 4-2 Брайтон
6-тур Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4792 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инқилобий интрига

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сир эмаски, Миланнинг «Интер» клуби жорий мавсумни ҳам барбод қилмоқда. Индонезиялик янги президент томонидан кўрилган чора-тадбирлар кутилган натижани бермади. Италия матбуотида эса собиқ президент Массимо Мораттининг жамоага қайтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Ўтган ҳафта Италия ОАВда «Интер»нинг навбатдаги трансфер мавсумидаги фаолиятига оид 2та хабар пайдо бўлди La Gazzetta dello Sportнинг таъкидлашича, жамоа «Челси» посбони Петер Чех билан музокараларга киришган, Sky Italia журналистни Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Роберто Манчини раҳбариятдан киевлик Динамочи Домагай Виде номзоди билан қизиқиб кўришни илтимос қилган. Очиғи, мазкур режалар асосли эканлгига етарлича эътирозлар бор. Чунончи мазкур трансферлар охиригача пухта ўйлаб кўрилган эмас. Демоқчимизки, «Интер» ҳеч қандай муаммоси бўлмаган позиция-дарвозабон. Самир Ханданович - ишончли тўп сураётган кам сонли футболчилардан бири. Унинг савияси эътирозлардан холи. Аммо дарвозабон режалари сўнгги пайтларда жамоанинг имкониятларига мос келмай қолди. Биринчидан, Ханданович ЧЛда тўп суриш орзусида, «Интер» эса еврокубоклардан тобора узоқлашмоқда. Иккинчидан, дарвозабон ҳамма қатори кўпроқ пул топишни истайди. Ҳозирда йилига 2 млн. евро олаётган бўлса, энди 3 млн. талаб қилмоқда. Раҳбарият эса бор-йўғи 200000 еврога ошириш ниятида.

Агарда Самир мутасаддилар билан келишолмаса, «Интер» яхшигина маблағни қўлга киритиши мумкин - «А» сериясининг кўзга кўринган дарвозабонига харидорлар етарли. Аммо унинг ўрнига Чехни мўлжаллаётганини тушуниш қийин. Ахир Чех миланликларнинг энг кам маош оладиган ўйинчилари Неманья Видич билан Родриго Поласиоларга қараганда салкам 2 барабарга кўпроқ иш ҳақи олади. Наҳотки, чехиялик посбон маошинингшунчалик пасайиб кетишига розилик берса? Ёки «Интер» машҳур дарвозабон учун қўшимча имкониятларни топишга қодирми? Ваҳоланки, Тоҳир иложи борича харажатлари камайтириш йўлларини изламоқда. Клуб мутасаддилари эса Мауро Икардининг маошини ошириш ва «Манчестер Сити»дан Яя Турени таклиф этиш режалари билан оворалар.

Вида масаласида ҳаммаси маълум - ҳимоя чизиғи «Интер»нинг энг заиф нуқтаси. Уни кучайтириш кечиктириб бўлмайдиган зарурат. Андреа Раноккьо яхши савияга эга эканлигини терма жамоада намойиш этди. Бироқ «Интер»­да уни қўллаб-қувватлайдиган футболчи йўқ. Жуан Жезусда, Жержо Кьеллини ва Леонардо Бонуччидаги дадиллик йўқ. Неманья Видич эса барқарорликни тамоман унутиб қўйди. Манчини аввало Видадаги универсаллик хусусиятига умид қилаётган бўлса, ажабмас. Аммо ҳимоячи «Динамо»да асосан қанотда тўп сурарди, ҳимоя марказидаги ҳаракатлари талаб даржасида эмас. Шундай бўлса-да, Марцело Брозович ҳамда Матое Ковачични Италияга келишларига сабабчи бўлган воситачилар Домагайнинг трансфери борасида астойдил изланишмоқда. Тўғри, жамоани аввалги мавқеига олиб чиқиш учун юксак савияли ижрочилар зарурлигини мухлислар яхши тушунишади. Бироқ бугунги «Интер» ўша юлдузларга нимани таклиф эта олади? Шонли ўтмишдан бошқа ҳеч нарсани. Жамоага каттагина сармоя керак. Эрик Тоҳир эса кўпчилик кутганчалик саховатни кўрсатмаяпти. Ваҳоланки, индонезиялик бизнесмен Миландаги 1,5 йиллик фаолияти давомида анчагина маблағ сарфлади. Унинг томонидан олинган кредитлар (230, 20, 60 млн.евродан)нинг 200 миллиони «Интер»нинг қарзларини ёпишга сарфланди. Аммо тадбиркор учун биринчи навбатда сармояларнинг самараси муҳимроқ. Қандайдир манфаатга эга бўлмай туриб барча харажатларни бир ўзи қоплай олмайди. «Интер» эса даромад келтиришдан жуда йироқ. Шаҳар маъмуриятига тегишли бўлган «Жузеппе Меацца» ўртача 40 фоизга тўлмоқда. Жамоанинг ЧЛдан четда қолгани асосий даромад манбаидан жудо этган. Худди Манчини каби Тоҳир ҳам ўз жамоасида чинакам юлдузларни кўриш орзусида. Лекин асоссиз харажатларга йўл қўёлмайди.

2013 йилнинг ноябрида янги президент яна 3 йилдан кейин «Интер» ЧЛда ғолиб чиқишга қодир бўлишини ваъда қилганида, футболнинг нозик жиҳатларидан батамом бехабар эканлиги маълум бўлганди. Президентнинг орзуси бош мураббийники билан ҳамоҳанг - Манчини ҳам мавсум якунида «Интер» совриндорлар сафидан жой олишига ваъда берганди. Афсуски, унинг башорати амалга ошмаяпти. Жамоанинг Европа ареналаридаги муваффақиятига ҳозирда ҳеч ким ишонмаяпти. Унинг ачинарли ҳолати нафақат оддий мухлислар, балки таъсир доираси кенг бўлган шахсларни ҳам ўйлантириб қўймоқда. Улардан бири - «Интер»­нинг собиқ соҳиби Массимо Моратти.

Яқинда La Gazzetta dello Sport шов-шувли сарлавҳа («Моратти «Интер»га қайтмоқчи») остидаги материални чоп этди. Бироқ синьор Моратти ўша заҳоти раддия эълон қилиб, Эрик Тоҳир жамоани нурли манзилларга олиб чиқишига ишонч билдирди. Вице-президент лавозимида фаолият юритаётган Хавьер Занеттини эса бу хабар ҳайрон қолдирди: «Моратти учун қайтишнинг ҳожати йўқ- у шундоқ ҳам оиламиз аъзоси». Дарҳақиқат, клуб акцияларининг 20 фоизи Мораттига тегишли, мутасаддилар унинг маслаҳатларига қулоқ соладилар. Аммо жамоа қалбининг бир бўлаги деб биладиган собиқ президентнинг нуқтаи-назари аввалгидек ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас.

GdS нашри эса Мораттининг жамоага қайтиш йўлларини излаётгани ҳақида хабар тарқатди. Унга кўра, собиқ президент ўзининг ўтмишдоши - Эрнесто Пеллегрини кўмагига умид қилмоқда. Бу мутахассис 1984-1995 йилларда «Интер»­га раҳбарлик қилганди. Қолаверса, синьор Массимо Италия клублари учун янгилик бўлган тизим устида бош қотираётган экан. У акциядорлар сафини кенгайтириб, ҳар йили ҳеч бўлмаганда 1000 евро сармоя киритадиган 20-30 минг нафар мухлисларга акцияларни бўлиб бермоқчи. Шу тариқа ҳар йили жамоа 20-30 млн. қўшимча сармояга эга бўлади. Бир қарашда, бу унчалик катта маблағ эмасдек, лекин ягона акциядор учун шунча пулни сарфлаш баъзан оғирлик қилиб қолиши мумкин. La Gazzetta dello Sport сўрови натижаларига кўра, мухлисларнинг 80 фоизи Мораттининг қайтиши учун овоз беришган. Лекин қарама-қарши фикрдагилар сони ҳам оз эмас. Шу тариқа «Мораттининг даври ўтди» ва «Интер» Мораттисиз аввалги «Интер» эмас дегувчилар қаторига учинчи оқим - «Президент ким бўлишининг фарқи йўқ. Муҳими, у жамоани етарли сармоя билан таъминласин» дейдиганлар пайдо бўлишди.

Афсонавий «интерчилар» ҳам жим туришмаяпти. Масалан, Сандро Маццола Тоҳирнинг лойиҳасини кескин тан­қид остига олган: «Клуб ўз олдига қандай вазифаларни қўяётганлигини тушунаяпсизми? Совринлар учун курашиш ёки тўлиқ реконс­трукция? Эшитишимча, жамоа аввало Икарди ва Ковачичга ўхшаган ёшларга ишонч билдирмоқчи.  Лекин шу билан бирга, Яя Турени харид қилмоқчи. Ажойиб футболчи, аммо ўта қиммат. Бунинг устига, келажаги йўқ. Унинг учун маблағ бор, дейсизми? У ҳолда, сармоя ўз жойига сарфланмаган бўларди?».

Луисито Суареснинг фикрича, Массимо Моратти айёрлик қиляпти. «Унинг раддияси бош мураббийни истеъфога чиқариш ниятида бўлган президентни эслатади: «Хотиржам ишингни қилавер, сени ҳеч ким хафа қилмайди... Албатта, оддий бир мухлис сифатида «Интер»нинг ҳозирги ҳолатидан жиддий азият чекаётганини тушуниб турибман. Менимча, тизгинни Занеттига бериш керак. Ундан фақат реклама учун фойдаланишга чек қўйиш вақти келди. Жамоа малакали мураббий қўлида. Аммо унга савияли ўйинчилар керак. Қандайдир номдор фахрийлар ва чемпионлар эмас». Жорий мавсумнинг 30 учрашувида «Интер» 41 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бормоқда. Бу Массимо Мораттининг 20 йиллик фаолиятидаги энг паст натижадан ҳам ёмонроқ кўрсаткич. Ҳатто президент 4та мураббийни алмаштирган 1998-1999 йиллар мавсумида ҳам «нерадзуррилар» нисбатан яхшироқ натижани қайд этишганди. Ҳозирда Вальтер Маццаррини умуман танқид қилмай қўйишди, амалдаги бош мураббий ҳам тазйиқлардан холи. Аксинча, унга кўпроқ ҳамдардлик билдиришмоқда. Ахир раҳбариятда якдиллик бўлмаса, жамоа қандай қилиб ишончли тўп сура олади? Афтидан, Эрик Тоҳир ҳам ҳозирча ўз ишидан мамнун эмас. Чунки у «Интер»дан биринчи навбатда бизнес сифатида фойдаланмоқчи эди. Балки у режасидан воз кечиши учун ҳали ҳам кеч эмасдир? «Интер»ни мўмай даромад илинжида бўлганлар эмас, ҳаётининг бир бўлаги сифатида тасаввур қиладиганлар бошқаргани маъқул эмасми? Наҳотки Манчини инқилоби шу бўлса? Билмадик, қайсидир жиҳатдан Роберто ҳақ - биргина баландпарвоз ваъдалар билан вазиятни ўнглаб бўлмайди, кескин чоралар кўриш вақти келди.

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:41, 30.04.2015. Ўқилди: 3146 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.