Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: "Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкентда қисқа ўқув-йиғини доирасида Қирғизистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган Ўзбекистон U-22 бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, ўйиндан сўнг Championat.Asia сайти муҳбирлари билан суҳбатлашди.

“Кеча терма жамоага номзод йигитларни Тошкентда тўпладик. Мана бугун Қирғизистон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Аслида иккита ўйин режалаштиргандик. Кейин режага бироз ўзгартириш киритилди ва иккинчи учрашувда жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган ёшлар терма жамоамиз ўйнайдиган бўлди. Минг афсуски, жуда ноқулай аҳволга тушиб қолдик. Тақдиримиз “В” гуруҳи жамоалари қўлида қолиб кетяпти. Мураббийлар штаби, футболчилар бундан жуда ҳам афсусдамиз, бунга ўзимиз айбдормиз”, дейди Ашурматов.

Таъкидлаш керакки, саралаш босқичидаги “B” гуруҳ учрашувлари ҳали ўтказилмади. Ушбу гуруҳ ўйинлари 16-24 май кунларида бўлиб ўтади. Ушуб гуруҳдан Иордания, Қувайт, Қирғизистон, Покистон ҳамда Туркманистон жамоалари ўрин олишган.

“Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмаслик, бу биз учун 2016 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпиада эшиклари беркитилишини ҳам англатади” – дея сўзини давом эттирди мураббий. “Лекин умидни батамом узганимиз йўқ. Охиригача ишонишда ва умид билдиришда давом этамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси биз ўйлаганчалик бўлади. Энди тақдиримиз бошқа гуруҳнинг ўйинларига боғлиқ деб тайёргарликни тўхтатиб қўйиш ҳам яхши эмас. Шу сабабли Қирғизистон терма жамоасининг таклифини қабул қилдик. Гувоҳи бўлганингиздек, ушбу ўйинда бир гуруҳ янги футболчиларни ҳам синаб кўрдик”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига саралаш ўйинларидан сўнг айни вақтда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида 5-ўринда турибди. “B” гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоанинг натижалари Ўзбекистон олимпия терма жамоасиникидан яхшироқ бўлса, у ҳолда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Чемпионатига йўл ололмайди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:40, 07.05.2015. Ўқилди: 5348 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик