Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол хотирасида голлар сурони

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олис-олислардан келади босиб,

Уйғоқ хотиралар ёруғ нафас-ла.

Ана, бутсасини елкага осиб,

Боқур Михаил Ан бизга ҳавас-ла.

 

Унинг ёнидадир Фёдоров - ёвқур,

Бўйнида Монреаль медали хомуш.

Кўзларидан тирқираб сочилур ёш-дур,

Хаёл - хотиралар бўлур фаромуш.

 

Йўқ, йўқ, Олим тирик, Шуҳрат ўлмаган,

Самога сочилиб кетмаган улар!

Бир ён Биродар бор, бир ён Тўлаган,

Истиқлол ардоқлаб тутади гуллар...

 

Бир кун футболимиз жаҳонни бўйлар,

Шудир ўтганларнинг сўнмас армони.

Кексалар эъзозда, қилурмиз тўйлар,

Бу - ғолиб футболнинг улуғ фармони!

Ўтган ҳафта мамлакатимиз ва жаҳон футболида жуда ёрқин учрашувлар бўлиб ўтди. Биз шу ўйинлар хусусида мулоҳаза юритишни режалаштирган бўлсак-да, дастлаб юқоридаги шеър қоғозга тушди. Балки бундай шеърий мисралар ўнлаб, юзлаб футбол мухлислари кўнглидан кечгандир. Шундай бўлиши табиий. Аввало, юртимизда «Хотира ва қадрлаш куни»нинг саодатманд нафаси кезиб юрибди. Демак, саодатманд инсонларни, шу жумладан, мўътабар ёшдаги фахрий футболчиларимизни ардоқлаб, СЎЗ битмоқ шараф ва бахт эрур бизларга. Олис-олислардан келувчи ўша сурурбахш садолар қулоғимизга шукуҳланиб шивирлайди: «Биродар Абдураимов бугун 30 ёш бўлганда, маҳорат бобида Криштиану Роналдудан ўзарди. Агар Тўлаган Исоқов ҳозир 28 ёшга тўлганда, Лионель Месси дриблинглари бу қадар мўъжизакор туюлмасди. Миллий терма жамоамизнинг ҳужум чизиғида Биродар Абдураимов - Тўлаган Исоқов тандеми тўп сурса, жаҳон футбол майдонлари ҳайратли ҳайқириқлардан мавжланарди. Ёш футболчилар уларнинг дуосини олишсин - шунда униб-ўсишади, ажойиб ғалабаларга эришишади».

Шу садолар қулоғингиз остида янграб турса, «Кордоба» - «Барселона», «Севилья» - «Реал» учрашувлари таассуротини, ишончимиз комилки, беихтиёр нари сурасиз. Шукрки, Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов каби забардаст футболчилар билан замондошмиз. Уларнинг ҳужумчи сифатидаги ибратли йўллари голсизлик азобидан қийналаётган ёш истеъдодлар учун ўзига хос андозадир. Шиддат ва шижоат билан рақиб ҳимоячиларига қўрқув солишган бу яловбардор фахрийларнинг ҳассос ҳаракатларини футболимиз анчадан буён соғиниб яшамоқда. Қаранг-ки, айни шу мулоҳазаларни ёзаётганимизда, Эден Азар «Кристал Пэлас» ҳимоя қўрғонини биз тасаввур қилганимиздек, ёвқурларча ёриб ўтди ва пенальти ишлади. Пенальтидан гол уролмагач, ўша шашт билан қайта зарба йўллади. «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаларининг ОЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетишларига, назаримизда, йигитларимизда Азарга хос шаштнинг етишмаслиги сабаб бўлди. Йўқ, аниқроғи, бу икки клубимиз Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов анъаналари давомчиси даражасига кўтарилолмадилар ҳозирча. Ахир Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов ва уларнинг сафдошлари собиқ иттифоқ олий лигасида муносиб тўп суришган. Собиқ иттифоқ олий лигасининг даражаси эса еврофутбол миқёсидан кам саналмаган. Гоҳо баъзи ҳамкасбларимиз ўша замонларда бутун Ўзбекистон фақат «Пахтакор» учун футболчи етиштириб берганини истеҳзо билан таъкидлашади. Биз эса уларга жавобан «Демак, ҳозирги миллий терма жамоамизни ўша давр «Пахтакор»ига қиёсласак, тўғри бўладими?» дея қарши савол берамиз.

Нима деб ўйлайсиз, қандай сабабларга кўра, бу каби баҳс-мунозаралар туғилади? Фикримизча, асосий сабабни кўпчилик англаб турибди. Агар миллий ва олимпия терма жамоаларимиз мухлислар кутган савияда ўйин намойиш этишганда, «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари ОЧЛ гуруҳ босқичида футболимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишганида, эҳтимол, юқоридаги каби қиёсга эҳтиёж сезмасдик. Ҳаммаси рўёбга чиқмаётган орзулар заволи, амалга ошмаётган эзгу мақсадлар мусибати билан чамбарчас алоқадор. Биз «Пахтакор-79» мусибатини худди шу сабабга кўра, ҳам армон, ҳам алам билан хотирлаймиз. Армон шуки, у йигитлар футбол қўшиғини баралла куйлашга улгуришмади. Агар умр вафо қилганида, улар футболимизни фусункор ғалабаларга буркашарди. Алам шуки, биз бугун Филиппин, Баҳрайн, Яман, КХДР футболини муносиб рақобатчи сифатида эътироф этишга мажбур бўлмоқдамиз. Агар эътироф этмасак, улар томонидан муносиб жазоланмоқдамиз. Ҳа, футболчиларимиз наинки ҳужум, балки ҳимояланиш бобида ҳам оқсашмоқда. О, «Челси»-«Кристал Пэлас» учрашувининг 80-дақиқасидан бошлаб, Жозе Моуриньо шогирдлари чемпионлик унвонини нишонлаш илинжида қанчалар жон-жаҳдлари билан ҳимояланишди-а?! Тибо Куртуани қаранг. У ўша дақиқада жамоасини аниқ голдан асради, тўғрироғи, тантана шукуҳини сақлади....

Олий лигамизнинг 7-туридан сўнг «Локомотив», «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари йўқотилган очколар бўйи­ча «Насаф» ва «Нефтчи»дан ортда қолишмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу ҳолат воҳа ва водий футболида узоқ давом этган тўлғонишлар натижасидир. Тарих такрорланиб, пойтахтнинг етакчи клублари воҳа ва водий жамоаларини таъқиб этишга мажбур бўлишмоқда. «Навбаҳор» эса «Пахтакор»га нисбатан ўзига яраша «класико» қабилидаги рақобат анъанасига асос солишга интилмоқда. Бу - қўллаб-қувватлашга арзигулик ҳодиса. «Навбаҳор»нинг зарарига ишламаса, мухлислар томонидан орзиқиб кутилажак бундай рақобатнинг бўлгани маъқул. Ана, АПЛда «Лестер Сити» шундай бетоқат ўйини туфайли алоҳида ҳурмат қозонмоқда. Бу клуб АПЛдан тушиб кетиш хавфи билан яшаса-да, етакчи жамоаларга қарши тап тортмай тўп суради. Майли, «Навбаҳор» лоақал ўша «Лестер Сити»га ўхшасин! У ҳолда, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кейинги турда йирик ҳисобда зафар қучишлари лозим. Негаки, «Лестер Сити» «Ньюкасл»ни 3:0 ҳисобида енгди. Умуман олганда, наманганлик мухлислар «Навбаҳор»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини анчадан буён кутишмоқда.

Кутишдан чарчамайлик, азизлар! Ана, бокс оламида Мейвезер ва Пакьяо учрашувини узоқ кутдик. Мана, бу учрашув тарихдан жой олди. Мухлислар Гвардиоланинг собиқ ва ҳозирги жамоалари тўқнашувини кутишаётганди. Ўша лаҳзалар ҳам яқин. Демак, кутиш, кутганда ҳам ишонч билан кутиш, албатта, орзуларимиз рўёбини таъминлайди.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси, 6 майдаги сешанба сони

Киритилди: 19:49, 07.05.2015. Ўқилди: 4359 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.