Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қайт, ҳаммасини унутамиз!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчиларнинг бир жамоадан иккинчисига ўтиб кетишлари табиий ҳол. Бироқ кўпинча ўз аъзоларининг имкониятларига етарлича баҳо бера олмаган жамоалар уларни қўйиб юборганларидан кейин танг аҳволга тушиб қоладилар. , «Интерфутбол» газетаси «зар»ни қадрламаган «заргарлар» билан таништириб ўтди.

Поль Погба - «МЮ»
Гарчи Луи ван Галь «қизил иблислар» ўйинига барқарорлик бахш эта олган бўлса-да, марказий чизиқдаги муаммолар тўла ечилгани йўқ. Кэррик кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказди, юксак савияга чиқа олишига ишонч камайди. Бундай вазиятда Поль Погба жамоага жуда асқотган бўларди. 2012 йилгача Манчестерда қадр топган футболчи ҳозирда Турин суперклубида ёрқин ўйин кўрсатиб, Европанинг етакчи марказий ҳимоячилари қаторига кўтарилди. Табиийки, энди уни қайтариб олиш учун «отнинг калласи»дек маблағ керак бўлади. Афсуски, жавоҳир қўлимизда эканида қадрига етмаймиз, йўқотгандан кейин эса йиғлаб юрамиз.

Луис Суарес - «Ливерпуль»
100 млн. афзалми ёки бир нафар футболчи? Мазкур саволнинг аниқ жавобини энди « Ливерпуль» яхши билади. Чунки, жамоа Суареснинг трансфери эвазига қўлга киритган маблағга 9 нафар футболчини харид қилди. Аммо кутилган самарага эриша олмади. Жорий мавсумдаги натижалар фикримизни исботлайди! Чемпионликка асосий даъвогар бўлиши кутилган Брендан Рожерс жамоаси ЕЛ ҳудудидан жой олса ҳам катта гап. Бу масала ҳам катта сўроқ остида.
Ҳозир мураббий Суарес ўрнига тўрт нафар марказий ҳужумчига эга. Бироқ ана шу тўртлик аввалги мавсумда Луис урган голларнинг 25 фоизини ҳам ура олишмади. Агарда «Ливерпуль»да танлаш имконияти бўлганида, у пулларни эмас, Суаресни танлаган бўлармиди?!

Сейду Думбия - ЦСКА
Ивуарлик ҳужумчининг жамоадан кетганига атиги бир неча ой бўлди, холос. Аммо ўша қисқа давр ичида унинг клуб учун нечоғли муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги ойдинлашиб улгурди. Тез-тез жароҳатлар олишига қарамасдан, Сейду ички биринчиликларнинг баҳорги босқичида жамоанинг ғалабаларини таъминлар, якунда армиячилар чемпионликни нишонлашарди. Ҳозир Слуцкий ихтиёрида Страндберг ва Алиевдек ёш иқтидор соҳиблари бор, Аҳмад Муса марказий ҳужумчи позициясини узил-кесил эгаллади. Шунга қарамасдан, асосий муаммолар айнан шу - олдинги чизиқда. Ахир чемпионатнинг якуний босқичида қаторасига тўртта учрашувда ғалаба қозона олмаслик - ЦСКА учун фалокатдан бошқа нарса эмас. Ўз вақтида Вагнер Лав Москвани икки марта тарк этиб, ортга қайтганди. Балки Сейду ҳам шундай йўл тутар?

Роберт Левандовски - «Боруссия» Д.
29 ўйинда 38 гол. Агарда бу кўрсаткич бир ҳужумчига тегишли бўлганида, табиийки, у супертўпурар мақомига эга бўларди. Бироқ бу ўтган мавсумда сермаҳсул ўйин кўрсатган, етакчи ҳужумчисидан жудо бўлганидан кейин жорий мавсумни барбод қилган Дортмунднинг «Боруссия»си қайд этган натижа. Левандовски эса «Бавария»да 16 та гол уриб улгурди. Агар у дортмундликлар сафида бўлганида, бу йил ҳам «Бавария»га муносиб рақобат кўрсата оларди. Бироқ Робертни жамоада сақлаб қола олишмади.

Гарет Бэйл - «Тоттенхэм»
Уэлслик ҳужумчи Испанияда жиддий танқидларга дуч келмоқда, кўпчилик у АПЛга қайтса яхшироқ бўларди, деган фикрда. Аслида Гарет «Реал»да ҳам ўз савиясини сақлаб қолди, ҳамон ажойиб спорт формасида. Тезлик бобида ҳам Бэйлнинг олдига тушадигани йўқ. Лекин шундай бўлса-да, ҳужумчи «Қироллик клуби»даги юлдузларнинг бири, яққол етакчи эмас. Криштианудан ўзиб кетиш осон эмас. «Тоттенхэм» эса худди «Ливерпуль» каби муваффақият пулга эмас, ғалабаларга боғлиқ эканини аллақачон тушуниб етди. Гарет билан жамоа ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлган, совринли ўринларга асосий даъвогарлар сафидан жой олганди. Унинг эвазига олинган 100 «лимон» эса асоссиз трансферлар туфайли ҳавога учди.

Тьяго Сильва - «Милан»
Жўшқин Италия чемпионатидан кейин Францияда бразилиялик ҳимоячи зерикиб қолди. Аввалги драматизм, кучли эҳтирослар энди йўқ. Тўғри, Сильва ЕЧЛдек нуфузли турнирда иштирок этди. Бироқ «ПСЖ»нинг пировард имкониятлари нималарга қодир эканлиги маълум эмас. Гарчи пойтахт жамоаси «Челси»ни мусобақадан чиқариб юборган бўлса-да, чорак финалда курашни тўхтатди. Ўз интервьюларининг бирида Тьяго «Милан» ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Аммо у ва Златандан жудо бўлган «россонерлар» ҳақида ҳозирча ижобий фикр билдириш қийин. Жамоа етакчилик хусусиятини йўқотиб қўйди, айниқса, ҳимоя чизиғи заифлашиб қолди. Жамоанинг садоқатли мухлислари ўз маблағлари эвазига бўлса ҳам Сильвани ортга қайтариш ниятидалар. Ахир мазмунсиз ўйинлар абонементларини сотиб олгандан кўра ишончли ҳимоячи учун пул сарфлаганлари яхшироқда.

Дэнни Уэлбек - «МЮ»
Ёзда Уэлбекнинг «МЮ»дан кетиши тўғри қарордек туюлганди. Руни, ван Перси ва Фалькаодек «монстр»лар ёнида 23 ёшли ҳужумчи нима ҳам қила оларди? Бироқ энг катта маошни «сув» қилаётган голландиялик ҳужумчининг фойдали иш коэффициенти «0»га тенг, Фалькао ҳам «МЮ»га мослаша олмаяпти. Фақат Руни талаб даражасида тўп сурмоқда. «Брак»ка чиқарилган Дэнни эса Арсен Венгер раҳбарлигида ўз маҳоратини тобора тўлароқ намойиш этмоқда. Аслида универсал хусусиятларга эга бўлган бу футболчи ҳозир «МЮ»га жуда қўл келган бўларди. Бироқ кейинги пушаймон - ўзингга душман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 21:05, 08.05.2015. Ўқилди: 8259 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.