Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба.

  • «A» Серия
      • 07.01.2026 00:45
      • Сассуоло
      • 0:3
      • Ювентус
      • 07.01.2026 22:30
      • Болонья
      • 0:2
      • Аталанта
      • 07.01.2026 22:30
      • Наполи
      • 2:2
      • Верона
      • 08.01.2026 00:45
      • Парма
      • 0:2
      • Интер
      • 08.01.2026 00:45
      • Торино
      • 1:2
      • Удинезе
      • 08.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 08.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 09.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Женоа
      • 07.01.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 08.01.2026 00:30
      • Борнмут
      • 3:2
      • Тоттенхэм
      • 08.01.2026 00:30
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 08.01.2026 00:30
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Астон Вилла
      • 08.01.2026 00:30
      • Эвертон
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 08.01.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Челси
      • 08.01.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 1:1
      • Брайтон
      • 08.01.2026 01:15
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 08.01.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 4:3
      • Лидс
      • 09.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.01.2026 16:30
      • Япония
      • 5:0
      • Сурия
      • 07.01.2026 16:30
      • Жанубий Корея
      • 0:0
      • Эрон
      • 07.01.2026 19:00
      • Ўзбекистон
      • 3:2
      • Ливан
      • 07.01.2026 21:30
      • Қатар
      • 0:2
      • БАА
      • 08.01.2026 16:30
      • Австралия
      • -:-
      • Таиланд
      • 08.01.2026 19:00
      • Ироқ
      • -:-
      • Хитой
      • 09.01.2026 19:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Вьетнам
      • 09.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 18 42
2 Милан 17 38
3 Наполи 18 38
4 Ювентус 19 36
5 Рома 19 36
6 Комо 18 33
7 Аталанта 19 28
8 Болонья 18 26
9 Лацио 19 25
10 Удинезе 19 25
11 Сассуоло 19 23
12 Торино 19 23
13 Кремонезе 18 21
14 Кальяри 18 18
15 Парма 18 18
16 Лечче 18 17
17 Женоа 18 15
18 Фиорентина 19 13
19 Верона 18 13
20 Пиза 19 12

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пиза 0-3 Комо
19-тур Лечче 0-2 Рома
19-тур Сассуоло 0-3 Ювентус
19-тур Болонья 0-2 Аталанта
19-тур Наполи 2-2 Верона
19-тур Парма 0-2 Интер
19-тур Торино 1-2 Удинезе
19-тур Лацио 2-2 Фиорентина

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди «Энфильд»нинг рамзи ким бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маълумки, Стивен Жеррард «Ливерпул»даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Хўш, унинг «қизиллар» таркибидаги рамзлик, сардорлик ўрнини ким эгаллайди? Албатта, ҳатто Бренден Рожерс якунда ўз шогирдларини кучли тўртликка олиб чиққан тақдирда ҳам мухлислардан жорий мавсумнинг аламларини кетказиш осон бўлмайди. Жеррарднинг жамоадан кетишига аҳд қилганлиги, Старрижнинг жароҳати, «МЮ», «Челси» ва «Арсенал»дан қабул қилиб олинган мағлубиятлар, жамоанинг ЧЛ, ЕЛ, Англия ва Лига кубокларидаги омадсизликлар - буларнинг барчасини унутиш осон эмас. Бироқ бу ҳаёт. У келажак сари олға интилишни талаб этади.

Қишки ғалабалар серияси эвазига «Ливерпуль» фахрли тўртликка яқинлашгач, мухлислар кўнглида умид учқунлари чақнади. Футболчиларнинг имкониятлари хусусидаги тасаввурлар ўзгара бошлади. Ҳа, янги мавсумда Стивини «қизиллар» сафида кўролмаймиз, Раҳим Стерлингдек ёрқин футболчи ҳам хайрлашиш арафасида турибди. Демак, жамоада янги етакчи пайдо бўлади. Бу борада ортиқча бош қотиришнинг ҳожати йўқ - сўнгги вақтларда ёрқин ўйин кўрсатаётган Филиппе Коутиньо бош юлдуз ролига жуда муносиб. Келинг бразилиялик иқтидор соҳибининг устун жиҳатлари билан яқиндан танишиб чиқайлик.

Афсунгарлик

Коутиньо яшил майдонда чинакам мўъжиза кўрсатмоқда. Янги йилдан кейин бу футболчининг ҳаракатларини ҳеч бўлмаганда бир марта кўзатган мухлис, албатта, бу фикрни тасдиқлайди. Филиппе сўнгги 3,5 ойни шунчалик шиддатли ўтказдики, мутахассислар уни АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси унвонига номзодлар сафига киритишди. Ваҳоланки, у узоқ вақт давомида спорт формасини тиклашдан нарига ўтолмаганди. Бренден Рожерснинг декабрь ойидаги трюкидан кейин Коутиньони тўхтатишнинг иложи бўлмай қолди. Футболчининг парвозини қуйидаги рақамлар яққол намойиш этади: 16 август - 25 декабрь оралиғида Филиппе ҳар қайси ўйинда ўз жамоадошлари учун ўртача, 0,84та қулай шароит яратиб берганди. Бу - Фернандиньо, Жо Аллен ва Том Клеверлининг кўрсаткичларидан паст, шу давр ичида камида 10та учрашув ўтказган барча футболчилар орасида Коутиньо 118-ўриндан жой олганди. Бундан ташқари, АПЛдаги 996 дақиқалик фаолияти давомида бирорта ҳам самарали тўп узатишни амалга оширолмаган, ўз ҳисобига бор йўғи 2та голни («КПР» ва «Арсенал» дарвозасига) ёзиб қўйганди.

Энди мавсумнинг ҳал қилувчи босқичидаги кўрсаткичларга эътибор беринг: ҳар 90 дақиқа ичидаги қулай шароит яратиш 2,03га (Мата, Эриксон, Фабрегасларникидан юқори) етди, АПЛнинг барча футболчилари орасида 19-ўринга кўтарилди. Ўз ҳисобига чемпионатда 4та самарали тўп узатиш ва 2та голни ёзиб ўйди. Англия кубоги турниридаги 3та голи «қизиллар»нинг ярим финалга қадар етиб келишларига муносиб улуш қўшди. Бундан ташқари, Коутиньо энг яхши дриблинг соҳиблари рўйхатида 6-(ҳар ўйинда 3,43 марта алдаб ўтиш) ва ҳужумкор футболчилар ўртасида 8-поғонадан жой олди. Бу борада футболчи Стерлинг, Бентекс, Коста ва Касорладан ўзиб кетди. Тўғри, Роналду, Месси ва Харри Кейндек сермаҳсул ўйинчилар даврида Филиппенинг натижалари лол қолдирадиган даражада эмас. Бироқ у ўйинга кўрсатадиган таъсири рақамлар билан ўлчаб бўлмайдиган футболчилар сирасига киради. Асосий вазифаси плеймейкерлик бўлишига қарамай, мунтазам равишда прессинг иштирокчиси (ҳар ўйинда ўртача 1,75 марта тўпни рақибдан тортиб олади). Бу борада Филиппе Сако, Морено, Шкртель ва Хендерсондан олдинда. Тўпни назорат қилиш бобида «Ливерпул»нинг ҳеч бир аъзоси у билан тенглашолмайди. Қолаверса, «қизиллар» ҳужумларининг 80 фоизини айнан у бошлаб беради. Қўшимчасига 2015 йили бирорта жамоадоши дриблинг бобида ундан ўзиб кета олгани йўқ, рақиблар дарвозаларини нишонга олиш бўйича ҳам Филиппе етакчи - ҳар бир учрашувда ўртача 3,29 зарба. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтириш борасида ҳам устунлик унинг томонида. Эътиборли жиҳати шундаки, Коутиньо бундан бир неча йил муқаддам туманли ўлкага ташриф буюрганидаёқ «Ливерпуль» мухлислари уни «Митти афсунгар» тахаллуси билан сийлашганди. Тўғри, футболда ўйинчига лақаб қўйишдан кўра жўнроқ юмуш бўлмаса керак. Лекин очиғи, узукка қўйилган кўздек мос тушадиган тахаллусга (Жонатан Вудгейтга берилган «қишлоқи» номини инобатга олмаганда) анчадан бери дуч келмаётгандик. Дарҳақиқат, Коутиньонинг ўйини ҳар қандай мухлисни ўзига ром этади. Уни кузатар экансиз, беихтиёр хаёлингиздан бир фикр ўтади: «Борди-ю, Филиппе мавсум аввалидан шундай юксак савияни намойиш этганида, АПЛдаги бугунги вазият қандай кўриниш оларди?» Балки, «Ливерпуль» «Челси» ўрнида етакчилик қилармиди?

 

Шорт - лист

Ўтган ҳафтада АПЛ ўзининг мавсумдаги энг яхши футболчисини эълон қилди. Унда «Челси»нинг бельгия­лик легионери Эден Азар ғолиб чиқди. Ана шу юксак унвонга номзодлар орасида қаҳрамонимиз ҳам бор эди. Тўғри, Эден Азар, Давид де Хеа, Харри Кейн каби юлдузлар билан бўлган рақобатда ғолиб чиқиш имконияти Коутиньода деярли йўқ ҳисобида эди. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, Филиппе фақат Рождество байрамидан кейин ёрқин ўйинлар кўрсата бошлаганди. Ана шу қисқа вақт ичида номзодлар сафидан ўрин олишнинг ўзиёқ ёш иқтидор соҳибининг юксак салоҳиятидан далолат беради.

Шу ўринда «Ливерпул»нинг бошқа бир аъзоси - Луис Суарес 2012|2013 йиллар мавсуми якунига кўра айнан шу унвонга даъвогарлик қилганини эслатиб ўтиш жоиз. Бир йилдан сўнг қандай воқеалар юз берганини ҳаммамиз яхши биламиз.

 

Битим

Раҳим Стерлинг ва унинг ҳали имзоланмаган янги шартномаси хусусида ҳар ким истаганча фикр билдириши мумкин. Аммо бизнинг ҳозирча билганимиз шуки, англиялик футболчи ўз қилиқлари билан мухлислар ва раҳбариятнинг дилини «хуфтон» қилди, ўз обрўсини тўкди. Коутиньо эса ортиқча тортишувларсиз, ҳеч қандай можароларга йўл қўймаган ҳолда итоаткорлик билан 5 йиллик келишув остига имзо чекди. 70000 фунтли ҳафталик иш ҳақини оширишларини талаб қилмади. Демак, мутасаддилар бир ҳафталик фаолияти 100000 турадиган Стерлингдан воз кечиш учун ишончли далилга эга бўлдилар.

«Ливерпуль» сафида тўп суриш - рўёбга чиққан орзу! «Ливерпуль» - буюк жамоа! Унинг мухлислари мени доимо қўллаб-қувватлашмоқда. Шу сабабли музокаралар бошланган куниёқ мен шартномани имзолашга тайёр эдим. Ўша кун мен учун энг бахтли ҳисобланади», - деган эди ўшанда Коутиньо. Юқорида зикр этилган сўзлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, бразилиялик иқтидорли ярим ҳимоячи янги мавсумни «қизиллар» етакчиси сифатида бошлайди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:02, 17.05.2015. Ўқилди: 4269 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Наполи Расмус Хейлунд 7
4 Интер Маркус Тюрам 6
5 Удинезе Николо Дзаньоло 6
6 Комо Нико Пас 6
7 Ювентус Кенан Йылдыз 6
8 Комо Анастасиос Дувикас 6
9 Милан Рафаэл Леау 6
10 Интер Хакан Чалханоглу 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.