Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европанинг эртанги юлдузлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Айни кунларда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатига Болгария мезбонлик қилмоқда. Мусобақа 6 май куни бошланди ва 22 май куни ниҳоясига етади. “Спорт” телеканалини кузатиб бораётган бўлсангиз, канал орқали энг қизиқарли учрашувлар намойиш этилмоқда. 15-16 май кунлари мусобақанинг чорак финал учрашувлари ўтказилди. Кеча илк ярим финалчилар номи аниқ бўлди. Булар Белгия ва Германия ўсмирлар терма жамоалари. Белгиялик ўсмирлар чорак финалда Хорватия термасидан пеналтилар бўйича 5:3 ҳисобида устун келган бўлса, Германия ҳам рақиби испанларни пеналтилар бўйича (4:2) мағлубиятга учратди. Бугун эса қолган икки чорак финал баҳси бўлиб ўтди. Ўша учрашувлар натижаси билан сайтимизнинг Футбол бўлимидаги янгиликлар рукнидан билиб олишингиз мумкин. Аммо биз ҳозир ушбу мусобақанинг ўтиши ва ундаги қайд этилаётган натижалар билан эмас, балки иштирокчи термалар таркибида порлаётган ўсмирлар ҳақида қисқача тўҳталиб ўтмоқчимиз.   Симоне Ло Фасо (Италия ў.т.ж ва “Палермо” клуби аъзоси)

 

  33e28ec0af1b51f78f4d57a3d4169569.jpg

 

        Италия ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичидан чиқиши биргина ғалаба етарли бўлди. Ўша ғалабада катта рольни “Палермо” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Симоне Ло Фасо ўйнади. Симоне  мусобақани заҳира ўриндиғидан бошлади. Аммо Англияга (0:1) қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида шундай шижоат билан майдонга тушдики, уч кун ўтиб Ирландияга термасига қарши ўйинда асосий таркибдан жой олди. Унинг ирландларга қарши баҳсдаги голи учрашувдаги  ва футболчининг турнирдаги биринчи голи бўлди. Унинг рақибнинг ҳимоячиларини моҳирона алдаб ўтиб дарвоза йўллаган зарбаси аниқ чиқди. Термасининг иккинчи голида эса Симоне ассистентлик вазифасини бажариб берди. Албатта турли клублар скаутлари бу каби мусобақаларни катта эътибор билан кузатиб боришади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, футболчи ўз устида ишлашни давом этса яхши натижаларга эришиши мумкин.   Феликс Пасслак (Германия ў.т.ж ва “Боруссия” Д  клуби аъзоси)   76083ba66d6e91be20e93d38d0f7899d.JPG

 

        Германияликлар мусобақанинг гуруҳ босқичидаёқ 7 та гол киритиб бирор мартта ҳам ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишмади. Чорак финалда эса пеналтилар сериясида испанлар 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ярим финалга қадар Пасслак 4 та учрашувда майдонга тушиб 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 1 маротаба голли пас берган. Терманинг иккинчи рақамда тўп сурадиган сардори ва Кристиан Вюк шогирди Феликс, 14 ёшидан Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида тарбияланади. Жамоа мураббийлари Феликсни Марио Гётцега ўҳшатишади.    18b97578f0fc817bec4a4c58d6752b08.jpg   Пасслак нафақат Германия термаси сардори балки клубида ҳам жамоадошлари орасила етакчилик қилади.   Исмаил Аззауи (Белгия ў.т.ж ва “Тоттенхэм” клуби аъзоси)         dbd5c90e01df3e00fa6155b408c856eb.jpg         Пасслак чехлар дарвозасини ишғол қилишидан уч кун олдин белгиялик вингер Исмаил Аззауи икки бор Чехия ўсмирлар терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган эди. Ярим аввал эса Исмаил “Андерлехт”дан Англиянинг “Тоттенхэм” клубига ўтган. Келиб чиқиши Марокашлик бўлган Исмаил Белгия пойтахтидаги 19 туманларнинг бири саналадиган Сен-Жосс-тен-Ноде туманида таваллуд топган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, “Шпор”лар “Андерлехт” клуби аъзосини таркибига қўшиб олгани, лондонликларга келажакда фойдали бўлишини таъкидлашган эди. Ҳозирча у таҳминларни оқламоқда. Шу билан бирга белгияликлар ҳам ярим финалга йўл олишди. Бу дегани Исмаил учун гол уришда ва ўзини яхши томондан кўрсатишга имконият бор.   e3c04c3ac82cff812e1da94ebaa9a08d.JPG   Лука Зидан (Франция ў.т.ж ва “Реал” Мадрид клуби аъзоси)   bbceaa093932176d8d78b023cc895a64.JPG         Фикримизча мусобақанинг энг кўзга кўринган иштирокчиси Лука Зидан бўлса керак. Унинг шарифини эшитган ёки ўқиган инсоннинг кўз ўнгига албатта Зайниддин Зидан келади. Ха, Лука таниқли француз футболчисининг тўртта фарзандидан  бири. Ота Зиданнинг барча ўғиллари футболчилар. Энцо, Тео ва Эльяз отасининг амплуасини танлашган бўлишса, фақатгина Лука дарвозабон бўлишни истаган. Унинг истаги шунчалик кучли эдики вақт ўтиб ўз самарасини берди. Ўтган йилнинг кузида 16 ёшлик Лука, “Реал” Мадрид U-18 жамоаси таркибига жалб қилинди.    83adc3c59dfb438b37a967d43ea47ed5.JPG   Лука дарвозабонлик сабоқларини Испанияда олган бўлсада, Франция термасида тўп суришни танлади. Ваҳолангки, Испания футбол федерациясидан унга “қизил фурия” таркибида тўп суриш таклифи бўлган. Нима бўлганда ҳам у айни вақтда Франция термаси таркибида. Гуруҳ босқичида Лука бирор марта ҳам дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. Бу ҳам унинг Мадридда олган билимларидан далолат беради. Хулоса қилишга ҳали эрта. Мусобақа ниҳоясига етмади. Шуни ҳисобга олсак юқорида санаб ўтилган футболчилардан ташқари яна бошқа футболчилар ҳам порлаши ҳеч гап эмас.
Манба: Sports.uz
Киритилди: 18:02, 18.05.2015. Ўқилди: 7291 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.