Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • 2:4
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      •   Қўқон-1912
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 08.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бухоро
      • 08.08.2025 21:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Динамо 17 33
4 Бунёдкор 16 30
5 Нефтчи 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо
17-тур Қўқон-1912 - Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 456 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.08.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Испании. Финал. "Барселона" - "Реал Мадрид".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Сербии. ОФК - "Явор".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 "Человек из футбола". Дмитрий Булыкин.
      19:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      21:05 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Жувентуде".
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Истанбул Башакшехир".
      01:15 "Всё о главном". Сергей Корниленко.
      01:45 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Турции. "Бодрум" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      09:40 "Век нашего спорта". Анзор Кавазашвили.
      10:05 "Страна спортивная".
      10:20 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 5 км.
      11:55 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
      15:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Техническая программа.
      16:05 "Страна спортивная".
      16:20 "Культовые".
      16:50 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      18:30 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      23:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:35 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 5 км.
      01:10 "Культовые".
      01:40 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа.
      03:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:45 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.08.2025

      05:25 "Взойди на свой Олимп".
      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Чемпионат Европы в Германии. Финал.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сиэтле, США. Энтони Эрнандес против Брендана Аллена.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Взойди на свой Олимп".
      17:05 "Лучшие из лучших".
      17:35 Новости.
      17:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:45 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      00:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Марвин Веттори против Романа Долидзе.
      02:25 "Культовые".
      03:25 "Вы это видели".
      04:25 Пляжное самбо. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.08.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      07:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      12:45 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      14:30 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:45 LIVE Велоспорт. Тур де л'Эн во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      21:30 Летняя Универсиада 2025. Обзор.
      22:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      23:30 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 2 эп.
      00:00 Велоспорт. Тур де л'Эн во Франции. Этап 2.
      01:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 4.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бирни сотиб, ўнни ол

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламининг сўнгги йиллардаги трансферлари жамоатчиликни шунга ўргатдики, эндиликда ҳали анча ёш, аммо келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган футболчилар учун ақлга сиғмайдиган катта пуллар сарфланса ҳам ҳеч ким ортиқча ҳайрон бўлмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бундан қандайдир 10 йилларча аввал 50 миллион еврога Европа футболидаги энг ёрқин юлдузлардан бирини ва унга қўшимча қилиб яна икки нафар ўртача савиядаги захира вакилларини харид қилиш мумкин эди. Бугун эса худди шу 50 миллионга битта мавсумни яхши ўтказган Пауло Дибаланинг трансфер ҳуқуқини сотиб оласиз, холос. Ваҳоланки, у ўзини кўрсатган Италия чемпионати айни вақтда Испания ва Англиядаги мусобақалардан анча ортда қолиб кетган. Ёхуд бунча пулга ЖЧдаги ёрқин иштироки туфайли танилган Хамес Родригесни таркибга қўшиб олиш мумкин. Очиғини айтиш керак, молиявий fair-play ҳам футболчиларга белгиланаётган нархларнинг ҳаддан зиёд ошиб кетишига кутиганидек қаршилик қила олмаяпти. Бироқ ҳатто шундай ҳолатда ҳам нархларнинг сунъий равишда ўсишидан «плюс»ларни топиш мумкин экан. Бошқача айтганда, кутилмаганда мавсумни жуда кўтаринки кайфият билан ўтказган клублар ўзларининг бош юлдузларини фантастик пулга сотиб, шунинг эвазига таркибни 4 ёки 5 нафар янги ижрочилар билан бойитиб олишади. Аммо, бахтга қарши, бу иш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Омадли мисоллар

Зайниддин Зидан («Ювентус»дан «Реал»га; 73,5 миллион евро)

Эдинсон Кавани («Наполи»дан «ПСЖ»га; 64,4 миллион евро)

Златан Ибрагимович («Интер»дан «Барселона»га; 69,5 миллион евро)

Кўриниб турибдики, трансферлар бозоридаги чаққонлик борасида итальян клубларига тенг келадигани йўқ. Мисол учун, «Ювентус»ни олайлик: «Кекса синьора» Зиданни «Реал»га сотилишидан тушган пулларни оқилона сарфлаб, ўз таркибига «Олтин тўп»нинг бўлажак соҳиби - Павел Недвед, ўн йилликнинг энг яхши дарвозабони Жанлуижи Буффон ва ўша вақтларда дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиси бўлмиш Лилиан Тюрамларни харид қилди. Қисқаси, Лучано Моджининг ушбу ҳаракатлари туфайли клуб Италия чемпионатида яққол гегемонга айланди. Чемпионлар Лигасида эса финалгача етиб борди. Бир сўз билан айтганда, Зиданнинг сотиб юборилиши ўша вақтларда шундоқ ҳам кучли бўлган «Ювентус»ни Апеннинда тенгсиз жамоага айлантирди.

«Наполи»га келсак, клуб хўжайини Аурелио Де Лаурентис жамоа тарихидаги энг йирик трансферни амалга ошириб, уругвайлик Каванини Париж клубига ўта қиммат нархда сотди. Унинг савдосидан келган даромадга харид қилинган футболчиларни кўринг: Гонсало Игуаин (дарҳол Каванининг ўрнига голлар ура бошлади), Хосе Кальехон (Неаполда «очилиб», ўз нархини 3 баробар қимматлаштирди) ва Дрис Мертенс (у ҳам деярли уч баробар қимматлашиб, Бельгия термасининг етакчиларидан бирига айланди). Жорий мавсумда «Наполи» Европа Лигаси бош соврини учун курашмоқда ва эҳтимолки, унга бош даъвогар ҳам. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: бундан атиги етти йил илгари бу клуб «А» серияда умуман йўқ эди. Мана, пулни қандай саралаш керак?!

«Интер» ҳақида ҳам кўп гапириш шарт эмас, яхшиси, Златан Ибрагимовичнинг сотувидан кейин клубга таклиф этилган футболчилар рўйхатини кўздан кечирамиз. Булар: Диего Милито, Самуэль Это`о, Уэсли Снейдер, Тьяго Мотта ва Лусио. Ўша мавсумда Милан жамоаси ажойиб ўйинлар кўрсатиб, «требл»га эришди. Айтганча, айнан ўша даврда Жозе Моуриньо бошчилигидаги клуб ЧЛ ярим финалида «Барселона»ни енгганди. Шундан кейин ҳам футболдаги молиявий даҳолардан бири бўлган Массимо Мораттини олқишламасликнинг иложи бормикан?..

Омадсиз мисоллар

Гарет Бэйл («Тоттэнхем»дан «Реал»га; 100 миллион евро)

Луис Суарес («Ливерпул»дан «Барселона»га; 93,4 миллион евро)

Англия премьер-лигаси ҳақида гап кетганда, бир омилни инобатга олишимиз шарт - чемпионатдаги жуда қулай ва фойдали молиявий ҳолат клубларнинг зарарига ишлаган чоғи, қайсидир футболчининг сотувидан тушган катта пулларни тўғри сарфлашда инглиз жамоалари муаммоларга дуч келишмоқда. Бунга энг ёрқин мисол - «Тоттенхэм». Ваҳоланки, Гарэт Бэйлнинг трансфери футбол тарихида рекорд эди - юз миллион евро! Унинг сотуви келтирган фойда эса «шпор»ларга кўплаб янги аъзоларни тақдим этди: Роберто Сольдадо (ҳалигача Туманли Альбиондаги голлари сонини 10тадан ошира олмади), Эрик Ламела (Англиядаги биринчи мавсумдаёқ жиддий жароҳатга йўлиқиб, майдонда қайтиб кўринмади), Паулиньо (унинг трансферидан мақсадни ҳалигача ишқибозлар тушуна олишмаяпти). Биргина Кристиан Эриксеннинг таркибга қўшиб олиниши ўзини оқлади, холос. Трансфер бозоридаги омадсиз юришлар туфайли «шпорлар» ҳалиям чемпионатнинг ўртамиёна клуби даражасидан юқорига чиқа олмади. Гарэтнинг ўрнига қабул қилинганлар эса фойдали иш коэффиценти борасида унинг ярим ишини ҳам бажара олишмади.

Луис Суареснинг трансферига боғлиқ «Ливерпул»нинг «бозори» ҳам омадсизлик бобида «Тоттенхэм»дан асло қолишмайди. Аслида Луис жамоадан кетганидан сўнг мерсисайдликлар таркибга кўплаб етакчи футболчиларни жалб қилишди ва Брендан Рожерс жамоаси бу мавсумда фақат чемпионлик учун курашиши тахмин қилинди. Бироқ бунинг ўрнига, «қизиллар» ЕЧЛга йўлланмани ҳам қўлга кирита олишмади. Биргина уругвайлик футболчининг нархига сотиб олинган «янгилар» эса умуман ўзларини кўрсата олишмади. Ўзингиз таққослаб кўринг: Луис Суарес ўтган мавсумда жамоаси учун 31 тўпни рақиблар дарвозасига йўллаганди. Альберто Морено, Эмре Жан, Адам Лаллана, Марио Балотелли, Лазар Маркович ва Ричард Ламберт (буларнинг бари ўша трансфер келтирган фойдага харид қилинган)лар эса бутун мавсум давомида биргаликда  атиги 10та гол уришди, холос. Айниқса, Балотеллининг сотиб олиниши клуб тарихидаги энг омадсиз таранферлардан бири бўлди, зеро, ҳатто Эндрю Кэррол ҳам ўз вақтида Балотеллидан яхшироқ кўрсаткичларга эришганди. Қолаверса, 27 миллион евро эвазига таркибга қўшилган Деян Ловрендан ҳам умидлар катта эди. Бироқ у жорий мавсумда атиги бир миллионга арзийдиган ўйинни ҳам намойиш қилмади. Тўғри, Суарес кетгач, жамоада янги юлдуз порлади - Раҳим Стерлинг. Энг қизиғи, у ҳам жамоадан шу ёздаёқ кетмоқчи. Умид қиламизки, Стерлингнинг трансферидан тушадиган маблағ бу гал оқилона сарфланади.

Биз бу яқин тарихни таҳлил қилиб турган бир вақт­да жаҳон футболида янги йирик трансфер юзага келмоқда. Яъни катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, тез орада франциялик ёш марказий ярим ҳимоячи Поль Погба Туриннинг «Ювентус»ини бошқа клубга алмаштиради. Унинг трансфер нархи эса 80 миллион евродан кам бўлмайди. Биз яхши биламизки, туринликлар раҳбарияти бундай шов-шувли трансферлар ва ўта йирик пуллар борасида яхшигина тажрибага эгалар. Чунончи, бугун 80 «лимон»­га баҳоланаётган Погбани бир вақтлари «МЮ»дан Туринга олиб келиш учун атиги 300 минг евро сарфланганди. Энди фойдани ҳисоблаб кўринг - 79 миллион, 700 минг евро! Италия матбуоти эса ҳозирданоқ унинг ўрнига таклиф қилиниши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини туза бошлади. Нимаики бўлмасин, янаги мавсумда «Ювентус» «Реал», «Барселона», «Бавария» ёки «Челси» каби грандлар қаторига кириб олиши мумкин. Қисқаси, таркибдаги етакчи футболчини сотиш - ҳам доим ҳам клуб зарарига ишлайвермайди. Италия клублари эса буни бир неча бор исботлашга улгуришди.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:58, 20.05.2015. Ўқилди: 6692 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.