Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1896 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Ҳайдаров: «Йўқотиш бор, аммо нолимайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) делегацияси эртага жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Янги Зеландияга жўнаб кетади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёшларимиз мундиалга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда ўтказишди. 10 кун давом этган йиғин доирасида 1-лига вакили - пойтахтнинг «Оқ-тепа» клуби билан назорат учрашуви ташкил этилди. Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Ҳайдаров жамоасига омад кулиб боқди - 4:3. Биз ушбу ўртоқлик учрашувидан сўнг Равшан Акмалович билан терма жамоанинг ҳозирги ҳолати хусусида суҳбатлашдик.

- Равшан Акмалович, табиийки, Янги Зеландияга ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш мақсадида отланяпсизлар. Масъулиятли мусобақа олдидан кайфиятлар қандай?

- Ҳаммаси аъло даражада. Жамоамизнинг барча аъзолари Зеландиядан худди шундай юқори кайфиятда қайтиб келишни чин дилдан исташ­япти. ЎФФ раҳбарияти юқори савияда тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитларни яратиб берди. Хорижда ўқув-машғулот йиғинлари, Европа жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Бу йиғинларда терма жамоага номзод футболчиларни обдон кўрикдан ўтказиб олдик. Сўнгги йиғинимиз Тошкентда ўтказилди. «Оқ-тепа» билан ўйин­дан ташқари, Қирғизис­тон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Бу ўйинларда йигитларнинг бугунги ҳолатлари, функционал ва жисмоний тайёргарликларини яна бир марта кўриб олдик.

- Ўртоқлик учрашувларида жамоанинг ютуқлари билан бирга камчиликлари ҳам кўзга ташланади. Айниқса, Қирғизистон олимпиячилари билан бўлган ўйинда бу яққол кўзга ташланди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича қандай ишлар олиб бордингиз?

- Ҳақиқатан ҳам, ўша ўйинда ҳимоячиларимиз кечирилмас хатоликларга йўл қўйишди. Айтайлик, жамоамиз етакчиси ҳисобланган Акром Комиловнинг ҳаракатини умуман тушунолмадим. Бундай хатолар катта футболда сира кечирилмайди. Одил Ҳамробеков «Насаф» сафида ОЧЛ баҳсида ўйнагани учун Қирғизистон термаси билан кечган учрашувда унинг хизматидан фойдаланолмагандик. Бир томондан, бу ҳимоячимизнинг ўрни билинди. Ўша ўйин ҳам, йўл қўйилган қўпол хатолар ҳам йигитларга яхшигина сабоқ бўлди. Биз ҳар бир хатони алоҳида-алоҳида кўриб чиқдик. Умид қиламанки, футболчилар ўзлари учун тегишли хулосаларни чиқариб олишди.

- Жамшид Болтабоевнинг йўқлиги терма жамоа учун катта йўқотишми?

- Афсуски, ЖЧда унинг хизматидан фойдаланолмаймиз. Германияда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейинги қайта текширув натижалари биз кутган ижобий натижани бермади. Жамшид ҳали машғулотларда ҳам иштирок этмаяпти. Биласиз, у ижодкор футболчи. Болтабоевнинг майдон марказидаги ҳаракатлари, жамоадошларини тўп билан аниқ таъминлаши, кутилмаган қарорлари ва кучли зарбаларини инобатга олсак, бу биз учун катта йўқотиш, албатта. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўйлайманки, жамоамизда унинг ўрнини босадиган футболчилар бор ва улар юклатилган вазифани шараф билан уддалашади. Мана, Жавоҳир Соҳибов сўнгги пайтлар жуда яхши ўйин намойиш этяпти. Қувондиқ Сиддиқов ҳам ўзини ижобий томондан кўрсата бошлади.

- ЖЧ-2015 олдидан сўнгги режалар қандай?

- 20 май куни яхши ниятлар билан Янги Зеландияга жўнаб кетамиз ва 22-санада манзилга етиб борамиз. 24 май куни Панама терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини белгиланган. Бу учрашув пойтахт - Веллингтон шаҳрида ўтказилади. Шу ернинг ўзида 22-28 май кунлари оралиғида бир ҳафталик йиғинимиз ташкил этилади. Хуллас, иқлим шароитига мослашиш мақсадида Зеландияга эртароқ боришни лозим топдик.

- Тошкентда ўтказилган охирги 2та ўртоқлик учрашувида майдонга тушган таркибни кичик мундиалда ўйнайдиган бошланғич таркиб сифатида қабул қилсак бўладими?

- Аниқ шу ўйинчилар ўйнашади, деб айтолмайман. ЖЧ бошланишига ҳали бир ҳафтадан ортиқ вақт бор. Ўйин куни қайси футболчи майдонга тушишга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлса, унга ишонч билдирамиз. Лекин қайсидир маънода бу ўйинларимизда майдонга тушган йигитларни асосий таркиб ўйинчилари сифатида айтишим мумкин. Аммо қайтараман, қарор чиқаришда шошилмаймиз. Олдинда яна битта жиддий ўртоқлик ўйини бор. Панамаликлар билан учрашувда асосий таркибни кўриб олсак керак.

- Дарвоза чизиғида муаммо бордек туюлди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Ўзи ёшлар жамоаларида дарвозабон муаммоси ҳамиша бўлиб келган. Шу жумладан, бизнинг жамоада ҳам йўқ эмас. Яхши дарвозабон тайёрлаш нисбатан қийин ва кўпроқ вақт олади. Чунончи, кипернинг ўсиши учун кўп ўйин амалиёти керак. Умуман олганда, дарвозабонларимиз чакки эмаслар. Лекин ўз устиларида ҳали кўп ишлашлари лозим. «Бўлди, жаҳон чемпионатида бир бор иштирок этдим-ку» қабилида иш тутган футболчи ўша куни ўз фаолия­тини якунлайверса ҳам бўлади. Биз назарий машғулотларда йигитларга бу ҳақда тинмай гапириб келяпмиз. Энди қандай қабул қилиш, хулоса чиқариш - уларнинг ўзларига ҳавола.

- ЖЧ-2015 бошланишига саноқли кунлар қолди. Гуруҳдаги рақиблар қай даражада ўрганилди?

- Рақибларимиз - Германия, Гондурас ва Фижи термалари. Бу жамоа­ларни фақат ўйинлари ёзилган дисклар орқали ўрганяпмиз. Бевосита жонли равишда кўролмадик. Жаҳон чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Фижи термасига гуруҳ аутсайдери сифатида қараётганлар қаттиқ янглишишади. Рақибни менсимаслик қандай оқибатларга олиб келишини жуда яхши биламиз. Шу боис, ҳар бир рақибга қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик билан майдонга тушамиз. Кўпчилик Гондурас билан илк ўйинимиз гуруҳда 2-йўлланма соҳибини аниқлаб беришини айт­моқда. Лекин биз ҳозир бу ҳақда ўйласак, қаттиқ адашамиз. Зеро, ўша Германия термаси билан учрашувда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:56, 23.05.2015. Ўқилди: 5090 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.